Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

 
ташкил топди. 1990 йил январида
 
ўз дастурий асос-
ларига кўра; Бовариядаги ХСИга жуда яқин бўлган Олмон Социал 
Союзи (ОСС) тузилди. Тез орада ОСС ва ХСС ўртасида мустаҳкам 
алоқалар ўрнатилди. Ғарбий Германиядаги ХДС эса, аксинча, 


231
ўзининг Шарқий Германиядаги шериги билан яқинлашишга шо-
шилмади. Фақат ГДРда эркин сайловлар ўтказиш арафасида Г. Коль 
Шарқий Германия христиан демократларини қўллаб-қувватлай 
бошлади. 1990 йил 18 мартдаги сайловлар арафасида ГДРда сиёсий 
кучларнинг бирлашуви рўй берди. 5 февралда Г. Коль таклифи би-
лан Шарқий Германиядаги ХДС, ОСИ ва “Демократик зарба” “Гер-
мания учун альянс” блокига бирлашди. Бу коалиция амалда ГФР 
раҳбарияти томонидан расман қўллаб-қувватланди ва иккала Герма-
нияни бирлаштириш бўйича янада аниқ дастур ишлаб чиқилди. 1990 
йил 18 мартдаги сайловлар кутилган натижа берди. ХДС – 40,9%, 
ОСС – 6,32%, “Демократик зарба” 0,92% (шундай қилиб, “Германия 
альянси” – 48,14%) овозга эга бўлди. Германияни бирлаштириш-
нинг халқаро-ҳуқуқий ечими “2 + 4” шаклидаги АҚШ, СССР, Буюк 
Британия, Франция музокараларида ўз ечимини топиши керак эди. 
Бу музокаралар 1990 йил майида бошланди. Британия ва Франция 
раҳбарларининг шошилмасликларига қарамай, бу музокаралар иш-
тирокчилари олмон халқининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини 
тан олишди. Бунда СССР Президенти Горбачевнинг Бирлашган 
Германия раҳбариятига мамлакатнинг ҳарбий ва иқтисодий блок-
ларга кириш масаласини ўз ихтиёрига бериш ва ГДРдан совет 
қўшинларини олиб чиқиб кетиш тўғрисидаги қарори муҳим роль 
ўйнади. Умуман, М. С. Горбачев ГДРнинг ГФРга қўшилишига 
рози эканлигини Г. Колга 1990 йилнинг 10 февралидаёқ маълум 
қилган эди. 1990 йил 12 сентябрда “2 + 4” иштирокчилари томо-
нидан “Германия масаласини узил-кесил ҳал этиш тўғрисида”ги 
Шартнома имзоланди. Шартномада Германиянинг урушдан кейин-
ги чегаралари дахлсизлиги, ГФРнинг оммавий қирғин қуролига эга 
бўлмаслиги ёки ишлаб чиқариши мумкин эмаслиги қатъий белги-
ланган эди. Шартномага кўра, Германия ўз Қуролли Кучларини ке-
ракли даражада қисқартириши керак эди. Шарқий Германияда совет 
қўшинларининг 1994 йилгача бўлиши ва уларни чиқариш тартиби 
ҳам келишиб олинди. 
1990 йилнинг май ойидаёқ ГДР ва ГФР ҳукуматлари томонидан 
1 июлда кучга кирган икки мамлакат ўртасида иқтисодий, валюта ва 
ижтимоий иттифоқи тўғрисидаги Шартнома имзолади. Бу Шартнома 
1 июлда кучга кирди. 22 августда ГДР Халқ палатаси ГФРнинг сайлов 
тартиби асосида Умумгермания сайловларини ўтказиш тўғрисида 
қонун қабул қилди. ГДРни ГФРга қўшиш тўғрисидаги Қарор Асо-
сий Қонуннинг 23- моддасига мувофиқ қабул қилинди. Бу эса ГДРда 


232
давлатчилик барҳам топганини ва унинг ҳудудида Ғарбий Германия 
қонунчилиги жорий этилганлигини билдирарди. Бу воқеа санаси си-
фатида 1990 йил 3 октябр белгиланди. 24 августда Бундестаг Халқ 
Палатасининг ГДРни ГФРга қўшиш тўғрисидаги Қарорини қўллаб-
қувватлади ва Умумгермания сайловларини 1990 йил 2 декабрга бел-
гилади. Бу қарорлар 31 августда имзоланган ва 1990 йил 3 октябрда 
кучга кирган “Германиянинг бирлашиши тўғрисида”ги Шартно-
мада ўз аксини топди. 3 октябрдан бошлаб ГДР дунё харитасидан 
ўчирилди. Октябрнинг ўрталарида Шарқий Германиядаги маъмурий 
тизим Ғарбий Германиядаги маъмурий бошқарув тизими билан бир-
лаштирилди. Округлар ўрнига илгаригидек бешта земель ҳудудий 
бирлиги тикланди. “Земель” ландтагларига (маҳаллий Парламент) 
сайловлар 14 октябрда бўлиб ўтди. Бранденбургда социал-демократ-
лар, қолган тўртта земелда христиан демократларнинг қўли баланд 
келди. 2 декабрда Бутун Германия ҳудудида Бундестаг сайловлари 
ўтказилди. Бу сайловлар ҳукмрон коалициянинг ишончли ғалабаси 
билан якунланди. ХДС – 36,7% овоз ва 268 мандат, ХСС – 7,1% овоз 
ва 51 мандат, ЭДП 11% овоз ва 79 мандатга эга бўлди. 33,5% овоз ва 
239 мандатга эга бўлган ГСДП ўз мавқеини анча мустаҳкамлаб олди. 
Бундестагнинг 1990 йил 20 декабрдаги Таъсис мажлисида Канцлер 
Г. Коль бошчилигидаги биринчи Умумгермания ҳукумати тузилди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish