Даъвогар: Фозилов Фарход Тохирович 25.02.1983 йилда туғилганман яшаш жойим Жарқўрғон тумани “Марказий Сурхон” махалласи +99-899-956-83-23
Жавобгар: Бозорова Гуласал Лолаевна 16.01.1982 йилда туғилган миллати узбек, яшаш жойи Қумқўрғон тумани "Янгиобод" махалласи. +99+891-229-82-55
ДАЪВО АРИЗА
/Алимент тўловидан озод килиш хақидаги/
Мен, жавобгар Бозорова Гуласал билан 2008 йилда турмуш қуриб 2009 йил апрель ойининг 10 кунида конуний никохдан ўтганмиз. Ўртамизда 1 нафар фарзандимиз бор.
1. Тохирова Жасмина Фарходовна 23.05.2009 йилда туғилган.
Дастлаб турмуш қурганимиздан кейин жавобгар ўртамизда хар-хил сабабларга кўра жанжаллар бўлиб келар эди.
2019 йил 5 окятбрь куни Тошкент шахрида ишлаб юрган вактимда жавобгар хамма мол-мулкларини олиб ота-онасининг уйига кетиб колди.
Хозирга келиб билсам жавобгар Бозорова Гуласал 04.08.2018 йилда Фукоролик ишлари бўйича Қумкўрғон туманлараро судининг алимент ундириш хакидаги суд буйруғини чикартириб олган экан.
Бу суд буйруғи чиқарилган вктда мен Козокистон Республикасида ишлаб юрган бўлганман, уйга келганимда хам у менга бу тўғрида бирон бир гап айтмаган, почта оркали келган хатларни хам мендан яширин равишда олиб юрган качонки мени Мажбурий ижро бюроси чакирса у мендан яширинча бориб алимент пулларини олаяпман деб тилхатлар ёзиб бериб келаверган.
У алимент пулларини 2019 йил март ойигача, олдим деб охирги марта МИБ га тилхат берган, вахоланки жавобгар мени билан бирга 2019 йил 5 октябрь купига кадарлик бирга яшаб турмуш ўртоғимни ва фарзандимни бокиб кийим-кечак, озик- овкат ва хокозаларни олиб бериб келганман.
Мен агарда алимент чикарилган суд буйруғини уша вактда билганимда уни бекор килдириш учун ариза берган бўлар эдим, лекин хозирда мен бу суд буйруғини билдим.
Мен яқин кунда билиб қолдим, яширинча пул олдим деб ёзиб юрган. Мен 2020 йилдан буён алимент пули тўлаб келмоқдаман. Турмуш ўртоғим мен билан яшаган вақти учун хам пул талаб қилмоқда. 2020 йил 12 ноябр куни қонуний никохни бекор қилдирганман.
Жавобгар мени билан яшаш давомида боламни ва уни моддий томондан тўлигича таъминлаб келганман.
Шу юкоридагиларни хисобга олиб жавобгар Бозорова Гуласал мени билан 2018 йил август ойидан то 2019 йил 5 октябрь кунигача бирга яшаганлигини моддий томондан фарзандимини таьминлаб турганимни инобатга олиб алимент тўловидан озод килиш хакида суднинг хал килув карорини чикариб беришингизни сурайман.
И Л О В А
Паспортимдан кўчирма
Жавобгарнинг паспортидан кўчирма
Болаларимнинг гувохномасидан кўчирма
Иккита қўшнимни тушунтириш хати
Жавобгарнинг яширинча МИБ га ёзган тилхатлари нусхаси
07.12.2019 йилдаги № 573 соыли махалла маьлумотномаси
20.09.2020 йилдаги 3-сонли умумтаьлим мактабнинг 31 сонли маълумотномасп 04.08.2018 йилдаги Суд буйруғи