Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

ГДРда социализм қурилиши
1949 йил май ойида олмон Халқ Конгресси (ОХК) томонидан 
тасдиқланган Германия Демократик Республикаси Конституцияси 
Муваққат Халқ палатаси тузилгандан кейин, 7 октябрда кучга кирди. 
10 октябрда ГСҲМ Совет назорат комиссияси (СНК)га айлантирил-
ди. 11 октябрда В. Пик республика Президенти этиб сайланди, 12 ок-
тябрда эса Халқ Палатаси О. Гротеваль раҳбарлигида ГДР Ҳукумати 
таркибини тасдиқлади. 1949 йил 15 октябрда ГДР ва СССР ўртасида 
дипломатик муносабатлар ўрнатилди. 
1949 йил Конституцияси Шарқий Германияда “пролетариат 
диктатураси давлати” ташкил қилинганлигини эътироф этди, шу 
билан бирга, Конституция халқ ҳокимияти, давлатнинг демокра-
тик тузуми, давлатнинг антифашистик характери каби конституци-
он тамойилларни ҳам ўз ичига олган эди. Конституцияда расман 
демократик ҳуқуқ ва эркинликларни, жумладан, сўз, уюшмаларга 
бирлашиш, матбуот эркинлиги, никоҳ ва оилани, ҳамда кичик мил-
латлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича давлат жавобгарлиги белги-
лаб қўйилган эди. 
ГДРда кўп партиявийлик тизими сақланиб қолди, аммо у ўзига 
хос кўринишга эга эди. Барча қонуний партиялар (ГБСП, Мил-
лий демократик партия, Деҳқонлар демократик партияси, ГЛДП, 
ХДС) Миллий фронтга бирлаштирилди. Халқ Палатасига сай-
ловлар ўтказиш учун Миллий фронт барча партияларининг ягона 
рўйхатини тузиб, ҳар бир партиянинг олдиндан Халқ Палатасида-
ги овозлар ўрнини белгилаб қўйди. (ГБСП учун 117 мандат, қолган 
партиялар учун 52 мандат ажратилди). Шунинг учун сайловлар на-
тижаси олдиндан маълум эди. Тўғридан-тўғри умумий сайловлар 
асосида сайланадиган Халқ Палатаси, 1949 йилги Конституцияга 
кўра, ГДРнинг олий органи эди. 1960 йилда Президентлик лавози-
ми ҳам бекор қилинди. 1949 йилдан 1960 йилгача (вафотига қадар) 
бу лавозимни В. Пик эгаллаган эди. Президентлик лавозими ўрнига 
давлат раҳбари вазифасини бажарувчи орган – Давлат Кенгаши ту-
зилди. Ижро этувчи ҳокимият Министрлар Совети бўлиб, у ҳам Дав-
лат Кенгаши каби Халқ Мажлиси томонидан сайланар эди. 
Шарқий Германия давлат тузумининг шаклланишида ГБСПнинг 
1950 йил июлида бўлиб ўтган III съезди муҳим аҳамиятга эга бўлди. 
Съездда ГБСП МҚ Бош котиби этиб В. Ульбрихт сайланди. СССРнинг 
социализм қуришдаги ижтимоий, иқтисодий тажрибасидан нусха 


221
олишни, ГБСПнинг ҳукмрон партия сифатида мамлакат ҳаётининг 
барча жабҳаларини назорат қилишини бошлаб берди. Ташкил 
қилинганидан бошлаб ГДР социалистик давлатлар доирасида имти-
ёзли мавқега эга бўлди. ГДРда эришилаётган муваффақиятларга со-
циалистик тузум муваффақиятлари ва афзаллиги деб қаралди. ГДРда 
амалга оширилаётган ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш учун совет 
ҳукумати 1950 йилда репарация (товон) тўловларини икки марта 
қисқартирди, хомашё ва техника ёрдамини кучайтирди. Урушдан 
кейинги йилларда яратилган кўпгина совет ҳиссадорлик корхонала-
ри ГДРнинг давлат секторига топширилди. 1950 йил октябрида Пра-
гада бўлиб ўтган 8 та Шарқий Европа мамлакатлари конференцияси-
да илк бор “Германиянинг Бирлашган Қуролли Кучларда иштироки” 
тўғрисида сўз борди. 
1950 йили ГДР ўзаро Иқтисодий Ёрдам Кенгашига қабул қилинди. 
1952 йилда ГДРда социалистик тузум асосларини яратишнинг бош-
лангани расман эълон қилинди. Давлат бошқарувини марказлашти-
риш даражаси ниҳоятда кучайди. Полицияда ходимлар таркибининг 
сиёсий тозаланиши ўтказилди. Қишлоқ жойларни мажбурий равиш-
да кооперативлаштириш, саноатни кенг миқёсда давлат тасарру-
фига ўтказиш бошланди. Аҳолининг турмуш даражаси пастлигича 
қолаверди. Шахсий ишбилармонлик ташаббусини бўғиш, ишчи-
ларнинг иш соатлари нормаларининг оширилиши, солиқларнинг 
оширилиши, диннинг таъқиб қилиниши ва “социализм асосларини 
қуриш”га хос бўлган бошқа ёт жараёнлар халқ учун жуда оғир эди. 
Сталин вафоти ГДР раҳбариятига ўз сиёсатига ўзгартиш кири-
тишга имконият туғдиргандек бўлди. Шу муносабат билан 1953 йил 
10 июнда ГБСП МҚ “йўл қўйилган хатолар”ни тузатиш учун “янгича 
йўл тутиш” тўғрисида қарор чиқарди. Деҳқонлар ва ҳунармандларга 
нисбатан солиқ сиёсатини юмшатиш чоралари амалга оширилди. Бу, 
ўз навбатида, 16 июнда Берлин ишчиларининг ҳам чиқишига саба-
би бўлди. 16 июнда ишчилар иш соатлари ҳажмини қисқартиришни 
талаб қилиб чиқдилар. 17 июнда бу тўлқин Шарқий Германия 
шаҳарларини қамраб олди. Бу тарқоқ ҳаракатнинг асосий сабаби 
ГБСП сиёсатидан норозилик, паст турмуш даражаси ва мамлакат 
ҳудудида совет қўшинларининг сақланиб туриши эди. Ишчиларнинг 
чиқишларини бостириш учун совет танк қисмлари ишга солинди, 
қурбонлар сони 25 дан 300 тагача етди. 
17 июн воқеалари ГБСП раҳбариятини ислоҳотлар жараёнига ту-
затишлар киритишга мажбур қилди. СССР берган қарзлар ва мод-


222
дий ёрдамдан фойдаланиб, чакана нархларни пасайтириш ва ишчи-
ходимлар ойлигини оширишга муваффақ бўлинди. Енгил саноат ва 
уй-жой қурилишига сармоялар оширилди. Қишлоқ хўжалиги коопе-
ративларига ихтиёрий қўшилиш тамойили изчиллик билан амалга 
оширилди. 3 мингдан ортиқ мусодара қилинган хусусий дўконлар ўз 
эгаларига қайтарилди. 
ГДР раҳбарияти Умумгермания муаммосини ҳал қилиш масала-
сига нисбатан ўта муросасиз мавқени эгаллади (Ғарбда бу сиёсат 
“Ульбрихт доктринаси” деб номланди). Умумий Битим (1954 йил 
26 майда) имзоланиши пайтида ГДР Ҳукумати ГФР билан чегара 
бўйлаб “таъқиқланган зона” яратишини эълон қилди. У тиканли сим, 
чегара пости, патруль ва ҳоказолар билан таъминланган мустаҳкам 
минтақа қўринишига эга бўлди. Германия муаммосида СССР ва 
Ғарб мамлакатлари ўртасидаги 1953–1955 йиллардаги музокаралар-
нинг муваффақиятсизликка учраши ГДРнинг социализм системаси 
лагерига ўтиб кетишини таъминлади. 1954 йилда СССР репараци-
янинг қолган қисмини олишдан воз кечди ва ГДРга ўзига қарашли 
Шарқий Германия ҳудудидаги саноат корхоналарини топширди. 
ГДРга иқтисодий дастурларни амалга ошириш учун қўшимча кре-
дитлар берди ва ГДР ҳудудидаги совет ҳарбий қисмларининг таъ-
миноти учун бериладиган тўловларни қисқартирди. 1954 йил март 
ойида СССР ва ГДР ўртасида ГДРга тўлиқ давлат суверенитетини 
бериш тўғрисида Битим тузилди. СССР фақатгина ГДР хавфсизлиги 
ва тўрт мамлакат келишувларида кўзда тутилган ташқи сиёсатни на-
зорат қилиш мажбуриятини олди. 1955 йилда ГДР Варшава Шартно-
маси Ташкилоти (ВШТ)га аъзо бўлиб кирди.
50- йиллар охиридан ГДР атрофидаги сиёсий вазият янада кес-
кинлашди. Хрушчев 1958 йил 10 ноябрда Совет–Польша дўстлиги 
митингида сўзлаган нутқида “Берлиндаги оккупацион режим 
қолдиқлари”дан воз кечиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ба-
ёнот берди. 27 ноябрда АҚШ, Буюк Британия, Франция ГДР ва 
ГФРдавлатлари бошлиқларига юборилган хатда Ғарбий Берлинни 
“қуроллардан холи бўлган эркин шаҳар”га айлантириш тўғрисида 
таклиф киритилди. СССР Ғарбий Берлин ва ГФР ўртасидаги транс-
порт ҳаракати тартибини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Шу 
масала бўйича тўрт мамлакат ташқи ишлар вазирларининг Женева 
йиғилиши натижасиз якунланди. Американинг жосус “У–2” самолё-
тининг СССР осмонида уриб туширилиши билан боғлиқ воқеалар, 
Париждаги олий мартабали учрашувнинг муваффақиятсизликка 


223
учраши ва 1961 йил июнда Хрушчев ва Кеннеди ўртасидаги 
муваффақиятсиз музокаралар ГДР атрофидаги вазиятни янада кес-
кинлаштириб юборди. 
1961 йил ёзидан бошлаб аҳолининг ГДРдан Берлиндаги очиқ че-
гара орқали Ғарбга кўчиши бошланди. Агар 1959 йилда ГДРни 144 
минг киши, 1960 йилда 203 минг киши тарк этган бўлса, 1961 йил-
нинг фақат июл ойида ГФРга 30 минг, август ойининг биринчи ўн 
кунлигида 48 минг киши қочиб ўтди. 1961 йилнинг 13 дан 14 авгус-
тига ўтар кечаси СССРнинг ташаббуси билан Берлиннинг ғарбий ва 
шарқий секторларини ажратиб турувчи темир бетон девор қад рост-
лади. Бу тадбирни ГДР Ҳукумати давлат чегарасини мустаҳкамлаш 
ва “ғарб агентлари” ҳаракатларига барҳам бериш учун қўлланилган 
чора деб шарҳлади. “Берлин девори” Европани икки қарама-қарши 
лагерга бўлган “темир парда” рамзига айланди.
60- йилларда ГДРнинг тараққиёти Венгрия ва Чехословакиядаги 
жараёнларга ўхшаш эди. 1963 йилда ГБСП нинг VI съезди партия 
дастурини қабул қилди. Унда ГДРда социалистик тараққиёт босқичи 
бошланганлиги эълон қилинди, меҳнат унумдорлиги ва халқ 
хўжалиги комплекси самарадорлигини ошириш, фуқаролар ўртасида 
“социалистик муносабатлар” ўрнатиш, Германиянинг миллий бир-
лигини тиклаш вазифалари қўйилди. 1963 йилдан “социалистик бо-
зор” моделини яратишга қаратилган иқтисодий ислоҳотни амалга 
ошириш бошланди. ГБСПнинг 1967 йилдаги VII съезди “ривожлан-
ган социалистик ижтимоий тузум”ни яратиш тўғрисидаги Қарорни 
қабул қилди. 1968 йилда қабул қилинган янги Конституция ГДРни 
“олмон миллатининг социалистик давлати” деб эълон қилди. Илга-
риги давлат тузумини сақлаб қолган 1968 йил Конституцияси ГБСП 
ролини янада аниқроқ белгилаб қўйди. Ульбрихт ва унинг тараф-
дорлари мамлакатда партия етакчи мафкуравий-сиёсий куч бўлиши 
керак, аммо маъмурий бошқарув Давлат Кенгаши қўлида бўлиши 
керак, деб ҳисоблашарди. ГДР раҳбариятининг 1968 йилдаги “Пра-
га баҳори” воқеаларига муносабати намойишкорона руҳда бўлиб, 
Ульбрихт Варшава Шартномаси Ташкилоти (ВШТ) мамлакатлари-
нинг Чехословакияга нисбатан қаттиққўллигини қўллаб-қувватлади. 
ГДРнинг ҳарбий кучлари “Прага баҳори”қатнашчиларини қонга бо-
тиришда иштирок этди. 
1971 йил баҳорида Ульбрихт “ўз илтимосига кўра” ГБСП МҚ 
Биринчи котиби вазифасидан озод қилиниб, партиянинг фахрий 
раҳбарига айланди. ГДРнинг янги раҳбарияти Эрих Хонеккер бош-


224
чилигида СССР сиёсатини қўллаб-қувватлади. Фаол иқтисодий сиё-
сатни сақлаб қолган ҳолда мавжуд тузум устидан мафкуравий назорат 
кучайтирилди. ГБСП сафларида бирликни мустаҳкамлаган ва но-
коммунистик партияларга тазйиқни кучайтирган Э. Хонеккер тур-
муш даражасини кўтариш орқали жамиятда ижтимоий тинчликка 
эришишга ҳаракат қиларди. 70- йилларда ГДРда нархлар барқарор 
сақланган ҳолда, ойлик маош ва нафақа тўловлари ошириб борилди. 
Дунёдаги ноқулай иқтисодий вазиятга қарамасдан 70- йилларнинг 
биринчи ярмида мамлакат миллий даромади 33% га ошди. 
“Хонеккер режими” Умумгермания масаласига муносабатни туб-
дан ўзгартирди. 1971–1972 йилларда Ғарбий Берлин масаласида ик-
кита Германия давлатлари ўртасидаги муносабатларда олдинга сил-
жиш рўй берди. Аммо бу янгиликларни қўллаб-қувватлаган Хо-
неккер (ажралиш, айрилиш, узоқлашиш, тўсиқ яратиш) “алоҳидалик” 
сиёсатини қўллаб, бирлашиш масаласига қарши эди. ГДР Конститу-
циясининг янги таҳриридан (1974 й.) “Германиянинг бирлашишга 
эришиши давлат сиёсатининг асосий мақсади” деган банд олиб таш-
ланди. Ушбу банднинг ўрнига “ГДР – социалистик ҳамдўстликнинг 
ажралмас қисмидир” ва СССР билан иттифоқчилик муносабатлари 
абадий ва дахлсиздир”, деган банд киритилди. Икки олмон давлати 
фуқаролари ўртасидаги алоқалар чеклаб қўйилди. ГФР билан чега-
ралар бўйлаб кесиб ўтувчиларни отиб ташлаш ҳоллари тез-тез рўй 
бериб турди. “Узоқлашиш” сиёсати Шарқий Германия раҳбариятига 
“маҳбуслар билан савдо-сотиқ қилиш”га халақит бермади: маълум 
тўлов эвазига ГДРда “давлатга қарши жиноят”да айбланган шахс-
лар озод қилиниб, ГФРга сотилар эди. Бу амалиёт 60- йиллардаёқ 
ГФР ташаббуси билан бошланган эди, аммо бу савдо айнан Хонек-
кер ҳукмронлиги даврида ниҳоятда кенгайди. 1964–1989 йилларда 
жами 33 минг кишининг ҳар бири ўрта ҳисобда 95847 дойч маркадан 
сотилди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish