Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


Шарқий Германияда социализмнинг таназзулга юз тутиши



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Шарқий Германияда социализмнинг таназзулга юз тутиши
ва Германиянинг бирлашиши
ХХ асрнинг 80- йилларида иккала олмон давлати муносабат-
ларида янги саҳифалар очилди. Кутилмаганда ГДРдаги расмий 
тарғиботларда Умумгермания масаласи яна кун тартибига чиқди. 
“Умумий маданий мерос” тўғрисида сўзлар тез-тез қўллана бошла-


229
ди. Хонеккернинг ГФРда “демократик кучлар” ғалабасидан кейин 
Германиянинг бирлашиш масаласи тўғрисидаги Баёноти шов-шувга 
сабаб бўлди. 1981 йилда Хонеккер ва Шмидт учрашувида илк бор 
Европа хавфсизлиги учун ГФР ва ГДР нинг “умумий жавобгарлиги” 
ибораси тилга олинди. Шарқий Германия раҳбариятининг янги йўли 
Боннда қўллаб-қувватланди. Г. Коль ҳукумати ГДРни иқтисодий 
жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар кўрди. 1983–1984 
йилларда умумий қиймати 1,9 миллиард маркадан иборат кредит 
бериш тўғрисида Шартнома тузилди. Иккала мамлакат универси-
тетлари, шаҳар жамоалари, ижодкор зиёлилар гуруҳлари ўртасида 
тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилди. 1987 йилда тарихда илк бор 
ГДР раҳбари Боннга ташриф буюрди. Аммо Хонеккер ҳеч қандай 
либерал ислоҳотчи эмас эди. ГФР билан муносабатларни юмша-
тишга ҳаракат қилишдан мақсади ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашга 
бўлган интилишдан бошқа нарса эмас эди. Ички сиёсатда, аксинча, 
консерватив кайфиятлар кучайди. Хонеккер ва унинг тарафдорлари 
ҳокимияти авторитар характерга эга бўла бошлади. Ўзгача фикрлов-
чиларни қатағон билан йўқ қилиш усуллари кўпроқ қўлланила бош-
ланди. 
СССРда қайта қуриш сиёсати бошлангандан сўнг ГДР раҳбарияти 
Горбачевнинг ислоҳотчилик йўлидан боришдан воз кечди. 1987 йил-
да ГБСП нинг ғоявий бошлиғи К. Хагер “Штерн” журналига берган 
интервьюсида шундай деди: “Агар қўшнингиз девор безакларини 
алмаштирса, бу сиз ҳам таъмирни бошлашингиз керак дегани эмас-
ку?!”. Фаравонлик давлат қарзларининг ўсиб бориши ҳисобига 
сақлаб турилди. Агар 1971 йил ГДРнинг Ғарб давлатларидан қарзи 
3,5 млрд маркдан иборат бўлган бўлса, 1989 йилга келиб у 10 бара-
вар ошди. Молиявий инқироз хавфи аниқ бўлиб қолди. ГДР аҳолиси 
орасида барча муаммоларни Германиянинг қўшилиши орқали ҳал 
қилиш ғояси тобора кучайиб борди.
Ўсиб бораётган ички сиёсий инқироз Хонеккер ҳукуматини 
очиқчасига террор усулини қўллашга мажбур этди. Ғарбга қочиб 
ўтишга уринишлар бераҳмлик билан жазоланар эди. “Штази” мах-
сус хизмати кенг қамровли жосуслик тизимини яратди. ГДР аҳолиси 
18,4 млн кишини ташкил этгани ҳолда, давлат хавфсизлиги вазирли-
ги шахсий таркиби 100 минг кишидан ошиб кетди, яна шунча киши 
“Штази” агентлик тармоғига жалб қилинган эди. Буларга қўшимча 
2 млн дан ортиқ ГБСП аъзолари ҳам бор эди. Шунга қарамай, социа-
листик тузумнинг таназзули яқин эди. 1989 йил кузида Чехословакия 


230
билан очиқ чегара орқали Австрия ва ГФРга қочоқлар оқимининг 
кўлами ГДРдаги социалистик тузум ўз умрининг сўнгги кунларини 
яшаётганлигидан дарак берарди. 
ГДРнинг 40 йиллигини нишонлаш кунлари яқинлашиб келмоқда 
эди. М. Горбачевнинг 1989 йил 6 октябрдаги сафари сиртдан “дўстона” 
вазиятда ўтган бўлса-да, ГБСПдаги кураш сўнгги нуқтасига келганди. 
7–8 октябрларда омманинг полиция билан тўқнашувлари бўлиб ўтди. 
Бу қонли воқеа давлат раҳбарларини сиёсий хатоларга йўл қўйишда 
айблашга асос бўлди. 1989 йил 18 октябрда ГБСПнинг IХ пленумида 
Хонеккер эгаллаган лавозимларидан четлаштирилди. Унинг ўрнини 
Эгон Кренц эгаллади. Ҳукумат юқори эшелонларида тозалаш бош-
ланди. Аммо ГБСПнинг янги раҳбарияти мамлакат бошқарувини 
тезда қўлдан бой бера бошлади. Деярли ҳар куни ГДРнинг турли 
шаҳарларида оммавий митинглар ва намойишлар бўлиб ўтарди. 
7 ноябрда Вазирлар Кенгашининг бутун таркиби Вилли Штоф 
раҳбарлигида истеъфога чиқди. 8 ноябрда эса ГБСП МҚнинг тарки-
би тубдан ўзгартирилди. 13 ноябрда Халқ Палатаси Вазирлар Кенга-
шининг раиси лавозимига машҳур мухолифатчи ГБСПнинг Дрезден-
даги округ қўмитаси биринчи котиби Ханс Мадровни сайлади. Мад-
ров тезда ГФР билан “Шартномавий Ҳамжамият” тузиш режасини 
маълум қилди. Режада иккала герман давлатларининг иқтисодий, 
валюта ва транспорт иттифоқини босқичма-босқич шакллантириш, 
конфедерация тузиш кўзда тутилган эди. Бу режа Г. Коль томонидан 
қўллаб-қувватланди. 
1989 йил декабр бошида юз берган “Шарқий Германияда қайта 
қуриш” воқеаси ГБСП сиёсий монополиясининг барҳам топиши-
га олиб келди. 1 декабрдаёқ ГДР Конституциясидан партиянинг 
раҳбарлик роли тўғрисидаги модда чиқариб ташланди. Икки кун 
ўтгач, ГБСП МҚ ХII пленуми Хонеккер раҳбарлигидаги собиқ етакчи-
ларни партия сафидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди. 8 дека-
брда ГБСПнинг фавқулодда съездида Э. Кренц ҳам ўз вазифасидан 
озод қилинди. Съезд партия раҳбари этиб Грегор Гизини сайлади 
(Бош котиб лавозими ва Сиёсий Бюро бекор қилинди). Партиянинг 
ўзи Демократик социализм партияси (ДСП) номини олди.
1989 йил ноябрида ГДРда янги партия – Социал-демократик 
партия (СДП)

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish