Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Оккупация даври
Урушдаги қақшатқич мағлубият Германияни иқтисодий ва 
ижтимоий-руҳий жиҳатдан ҳалокат ёқасига олиб келди. Урушда Гер-
маниянинг талофати 13,5 миллион кишини ташкил этди. Уруш Гер-
манияни аҳолисининг ўндан бир қисмидан маҳрум қилди. Кўпгина 
шаҳарлар, айниқса, шарқий ҳудудлар бутунлай вайрон қилинди. 
Саноат корхоналарининг асосий қисми бомбардимонлар туфайли 
вайронага айланди. 1946 йилда саноат ишлаб чиқариши урушдан 
олдинги даврга нисбатан уч баравар қисқарди, қишлоқ хўжалиги 
ўттиз йил орқага кетди. Иқтисодиётга ишчи куч етишмас эди. Транс-
порт тузилмаси ва энергия тизими бутунлай ишдан чиққан эди, 
минтақалараро савдо алоқалар узилди. Ёппасига олиб-сотарлик, 
“қора бозор” ва дўконларнинг бўм-бўш расталари одатий ҳолга ай-
ланди. Урушдаги вайроналар ва аҳоли кўчиши туфайли уй-жой ма-
саласи оғирлашди. 1945 йилда аҳолининг энг зарур нарсалар билан 
таъминланиш даражаси аҳоли жон бошига ҳисоблаганда қуйидагича 
эди: бир жуфт оёқ кийим 12 йилга, костюм 50 йилга, тарелка 5 йилга 
берилди. Олмон халқи очликка гирифтор бўлди. Моддий талофат-
га молиявий тизимнинг бутунлай ишдан чиққанлиги қўшимча эди. 
Муомалада бўлган пул миқдори мавжуд бўлган маҳсулотга нисбатан 
бир неча марта кўп эди, давлат қарзлари 1938 йил охиридаги 27,2 
млрд маркадан 1945 йил майига келиб 377,3 млрд маркага етди. Ин-
фляция урушдан олдинги даврга нисбатан 600% ни ташкил этди. 
Иш куни 16 соат ва ундан кўп давом этарди, аммо ойлик маош 1940 
йил даражасида сақланиб қолган эди. Олмон жамиятини қамраб 


190
олган психологик эсанкираш ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Одамлар 
кайфиятини, асосан, ички тушкунлик ва умидсизлик кайфияти, на-
фрат ҳамда келажакка ишончсизлик чулғаб олганди. Фуқаролик 
бошқарув органларини шакллантириш ниҳоятда мураккаблашган 
эди. Аҳоли катта қисмининг сиёсий фаоллиги жуда паст эди. Илга-
риги амалдорлар ва сиёсатчиларнинг катта қисми нацистлар билан 
алоқада бўлганликда айбланиб, лавозимларидан четлаштирилди. 
Франция ва Италиядаги каби янги бошқарув органларини тузиш ма-
саласида келишмовчиликлар мавжуд эди. 1945 йилнинг октябридаёқ 
АҚШ маъмурияти Потсдам конференцияси қарорлари асосида ол-
мон Марказий бошқарувларини яратиш масаласини қўйди. Аммо 
бу таклифга Германияни бутунлай бўлиб ташлаш тарафдори бўлган 
Франция қарши турди. Франция ветосига қаршилик кўрсата ол-
маган АҚШ 1945 йил ноябрида Иттифоқчилар Назорат Кенгаши-
га икки ёки уч минтақа (зона) учун марказий бошқармалар тузиш 
тўғрисидаги таклифни киритди. Франция билан дўстона муноса-
батларни сақлаб қолишга интилаётган ва АҚШ таклифига шубҳа 
билан қараган СССР АҚШ таклифини Германиянинг тўрт томонла-
ма бошқарилиши тамойилининг бузилиши ва унга барҳам беришга 
қаратилган қадам деб баҳолади. Тикланиш жараёнини бошқариш 
тўлиқ оккупацион ҳукуматлар ихтиёрида қолди. 
Германиядаги Совет Ҳарбий Маъмуриятининг (ГСҲМ) фаолия-
ти аҳолининг моддий таъминотига салбий таъсир кўрсатди. Хусу-
сан, саноат ускуналари, истеъмол моллари, транспорт ва хомашёни 
товон ҳисобига олиш ички аҳволни мураккаблаштирди. Германия 
ҳудудидан 22 минг вагон хўжалик моллари, 73 минг вагон уй-жой 
қурилиш моллари, 154 вагон матолар, мўйналар ва ҳаттоки 24 ва-
гон мусиқа асбоблари олиб чиқиб кетилди. СССРга 2 миллион бош 
қорамол олиб кетилди. 3474 та саноат ва хўжалик корхоналари ас-
боб-ускуналари (демонтаж) қисмларга ажратилди. Фақатгина 1947 
йил январидан бошлаб демонтажни тўхтатиш ва йирик корхона-
ларда совет ҳиссадорлик жамиятларини яратиш ва уларда ишлаб 
чиқарилган маҳсулотларни репарация (товон) ҳисобига ундиришга 
қарор қилинди. 
ГСҲМ зобитлари етарли тажрибага эга бўлмаганлиги сабабли 
қаттиқ бошқарув усулини ва ҳарбийлашган тартибдаги хўжалик ти-
зимини жорий қилди. Германия совет ҳарбий маъмурияти фаолия-
тида Хавфсизлик хизматининг, шунингдек, Ташвиқот ва цензура 
бошқармасининг ўрни катта бўлди. Шарқий Германияда Ички иш-


191
лар чалқ комиссариати (НКВД) ҳам фаоллик кўрсатди. Ғарбий ок-
купацион минтақалардан фарқли ўлароқ, Шарқий Германияда тезда 
олмон бошқарув органлари ташкил қилинди. Аммо уларнинг фаолия-
ти тўла Совет маъмурияти томонидан назорат қилинарди. 
1945 йил охиридан бошлаб совет зонасида иқтисодий ислоҳот 
ўтказиш бўйича фаол қадамлар ташланди. Ҳарбий ёки нацист жи-
ноятчи деб тан олинган шахсларга тегишли саноат корхоналарини 
мусодара қилиш иши тезлаштирилди. Германиядаги Совет ҳарбий 
маъмурияти мусодара қилинган корхоналар тақдирини белгилаш 
мақсадида референдум ўтказди, натижада бу корхоналар халқ мулки 
деб эълон қилинди. Шундай қилиб, Шарқий Германия саноатининг 
60% и давлат сектори ихтиёрига ўтди. Бу сектор фаолияти режалаш-
тириш тамойиллари асосида ва заводлардаги кенгашлар ва касаба 
уюшмаларига ўз-ўзини бошқариш бўйича кенг ҳуқуқлар бериш би-
лан амалга ошириларди. 
1945–1946 йилларда аграр ислоҳот ҳам ўтказилди. Юнкерлар 
ва черковдан мусодара қилиб олинган 3,3 млн гектар ер, улардаги 
хўжалик иншоотлари, чорва ва 6 мингта тракторлар билан бирга-
ликда 560 минг нафар ерсиз ва кам ерли деҳқонларга бўлиб берилди. 
Бу шарқий зонадаги қишлоқ хўжалиги ерларининг 33% ини ташкил 
этарди. Уларда деҳқонларнинг ўзаро ёрдам жамоа бирлашмалари 
тузила бошланди, 1949 йилда эса ислоҳот давомида деҳқонларга бе-
рилган ҳамма ерлар “халқ мулки” деб эълон қилинди ва бу жамоа 
хўжаликлари тузиш учун асос бўлди. 
Ғарбий минтақалардаги иқтисодий ўзгаришлар бошидан бошқача 
тус олди. Вайроналарнинг шарқий ҳудудларга нисбатан камлигига 
қарамасдан, аҳоли аҳволи бу ерда ёмонроқ эди. Урушнинг охирги 
ойлариданоқ Германия жанубига қочоқлар тўплана бошлаган эди. 
Совет зонасидан, шунингдек, Чехословакия, Венгрия ва Польша-
дан келган қочоқлар ҳам шу ерга тўпланаётган эди. Агар 1945 йил-
да Шарқий Германияда аҳоли 17 млн дан иборат бўлган бўлса, улар 
ғарбий ерларда 44 млн ни ташкил этарди. Кейинчалик бу фарқ янада 
катталашди. 
Олмон аҳолисининг оғир аҳволи АҚШ, Англия ва Франция 
давлатларини ғарбий зоналардан маҳсулотлар ва саноат асбоб-
ускуналарини товон ҳисобига ундиришдан воз кечишга ҳамда 
олмон ишчиларига ойлик маоши тўланишини йўлга қўйишга 
мажбур этди. Ғарбий зоналардан фақат илмий лабораториялар 
ва техника марказларидаги махсус қурилмалар олиб кетиладиган 


192
бўлди. Умуман, уруш оқибатида Ғарбий Германиянинг иқтисодий 
салоҳиятининг қисқариши урушдан олдинги даврнинг 20% ини, 
саноат корхоналарини қисмларга ажратиш (демонтаж) оқибатида 
эса 12% ини (Шарқий Германияда бу кўрсаткич 45 ва 25%) таш-
кил этди. 
Ғарбий минтақалардаги оккупацион ҳукуматлар дастлаб амал-
га ошириладиган иқтисодий тадбирларнинг аниқ режасига эга 
эмас эдилар. Шунинг учун улар ишни учала минтақада фашист 
ҳарбийлари ва нацист-жиноятчиларнинг мулкларини мусодара 
қилишдан бошлади. Аммо у ёки бу минтақа доирасида бирор-бир 
марказлашган бошқарув тузилмаларини шакллантириш ва миллий-
лаштириш бўйича тайёрланган лойиҳалар йўқ эди. Бундан ташқари, 
энг яхши таъминланган АҚШнинг солдат ва офицерлари учун “қора 
бозор”нинг сақланиб қолиши ҳам фойдали эди. 
Оккупацион ҳукуматларнинг барқарорликни шакллантириш 
бўйича турлича қарашларга эга эканликлари 1946 йил майида Ташқи 
ишлар вазирлари Кенгаши (ТИВК)нинг Парижда бўлиб ўтган сесси-
ясида маълум бўлди. Унда на Германия билан тузиладиган Сулҳ Шар-
тномасининг умумий тамойиллари ва на иқтисодий ўзгаришларнинг 
ягона режалари ишлаб чиқилди. Мамлакатни бўлиб юбориш аломат-
лари кўрина бошлади. Бунга зоналараро олиб-сотарлик авж олганли-
ги ҳам баҳона бўлди. Доимий ойлик маош олиб ишлайдиган ғарбий 
зоналар совет зонасидан арзонроқ маҳсулотларни ва озиқ-овқатни 
олиб кетишга уринарди. Натижада тўрттала томон маъмурияти ро-
зилиги билан 1946 йил 30 июнида совет ва ғарбий зоналар (ҳудуд) 
ўртасидаги чегарада одамлар ва маҳсулотлар оқими устидан қаттиқ 
назорат ўрнатилди. 
1946 йил ёзидан бошлаб Германиядаги аҳвол кескинлаша бош-
лади. Июл ойида АҚШ давлат департаменти маъмурий бошқарув 
самарадорлигини ошириш мақсадида АҚШ ва Буюк Британия ок-
купацион зоналарини бирлаштириш тўғрисидаги истагини бил-
дирди. “Иқтисодий бирлашган ҳудуд (Бизония) тузиш тўғрисида” 
1946 йил декабрида Битим имзоланди. Бирлашган оккупацион 
минтақалар доирасида иқтисодий инфратузилмани, истеъмолчи 
бозорини, барқарорлашган меҳнат бозорини тиклашга ва тартибга 
солишга қаратилган сиёсат амалга оширила бошланди. Бу жара-
ёнда аллақачон олмон бошқарув органлари, жумладан, Л. Эрхард 
раҳбарлик қилаётган Иқтисодий Кенгаш муҳим роль ўйнади. Бу чо-
раларнинг ҳаммаси совет давлатининг розилигисиз амалга оширилди. 


193
Германиянинг Шарқий ва Ғарбий ерларидаги сиёсий ўзгаришлар 
жараёни ҳам бир-биридан кескин фарқлана бошлади. Аввалига бу 
жараён Потсдам келишувлари доирасида рўй бериб, нацистлар пар-
тияси, Германия Қуролли Кучлари, офицерлар корпуси, ярим ҳарбий 
ташкилотлар тарқатиб юборилди. Сиёсий фаолиятга аралашиш ва 
фуқаролик лавозимларига эгалик қилиш ҳуқуқи фақат сиёсий ва 
маънавий сифатларига кўра Германияда демократияни ривожлан-
тиришга ёрдам бера олувчи шахсларга берилди. Фуқаролик, ирқий, 
миллий тенглик тамойиллари асосида суд тизими қайта ташкил 
қилинди. 1945 йил ноябри–1946 йил октябрида Нюрнбергда Халқаро 
трибунал суди фаолият кўрсатди. Унинг давомида нацист ва ҳарбий 
жиноятчилар жавобгарликка тортилди. Денацификация (фашизм-
ни йўқ қилиш) бўйича маҳаллий олмон комиссиялари (шпрухкем-
мер) ташкил қилинди. Улар иттифоқчиларнинг трибуналлари билан 
ҳамкорликда айбланувчиларнинг айбдорлик даражасини аниқларди. 
Шунга биноан жиноий ишлар бешта тоифага бўлинди: (“асосий 
жиноятчилар”, “жазо юкланганлар”, “жазо билан камроқ юклан-
ганлар”, “ҳамтовоқлар” ва “тегинмаганлар”). Жиноий жавобгарлик 
фақат биринчи тоифа учун белгиланди, шунинг учун айбланувчи-
ларнинг 95% и оқланди ва қисман ҳуқуқлардан маҳрум қилинди. 
Денацификация ва демократлаштириш жараёни янгиланган ол-
мон сиёсий элитасининг шаклланиши билан биргаликда рўй берди. 
Ғарбий ва шарқий минтақаларда партия қурилиши ўзига хос хусу-
сиятларга эга бўлди. Совет маъмурияти 1945 йилда 4 та партияга 
Шарқий Германия ерларида фаолият кўрсатишга рухсат берди: Гер-
мания Коммунистик партияси (ГКП), Германия Социал-демокра-
тик партияси (ГСДП), Христиан демократик союз (ХДС), Германия 
Либерал-демократик партияси (ГЛДП). 1948 йилда Германияда Со-
вет ҳарбий маъмурияти ёрдами билан Миллий-демократик партия 
(МДП) ва Демократик деҳқонлар партияси (ДДП) тузилди. Бу пар-
тиялар сўл блокнинг ижтимоий-сиёсий базасини тўлдиришлари ке-
рак эди. Германия Совет ҳарбий маъмурияти ёрдами билан комму-
нистлар янги полиция, суд ва прократура органлари тузиш учун янги 
кадрлар танлаш имтиёзига эга бўлди. Коммунистлар таълим тизи-
мини тубдан ислоҳ қилиш, ижодкор зиёлилар фаолиятини назорат 
қилишда ҳал қилувчи роль ўйнади ва аграр ислоҳотлар ўтказиш та-
шаббуси билан чиқди. Компартия раҳбариятида Германияда социа-
лизм қуришни ёқловчи Вальтер Ульбрихт раҳбарлигидаги кучли сўл 
радикал қанот мавжуд эди. Компартия раҳбари Вильгельм Пик пози-


194
цияси юмшоқроқ бўлиб, 1945–1946 йилларда у партия фаолиятини 
умумолмон давлати доирасида Парламентар-демократик республи-
ка яратишга йўналтиришни ёқлади. 
Германия Социал-демократик партиясидаги сўл радикал ва 
мўътадил оқимлар ўртасидаги кураш янада кескинроқ эди. Улардан 
бири О. Гротеваль раҳбарлик қилаётган Берлин Марказий Қўмитаси 
бўлса, иккинчиси Буюк Британия зонаси мададига суянувчи К. Шу-
махер бошлиқ Гоннавер бюроси эди. Германия Социал-демократик 
партияси раҳбарияти коммунистлар билан қўшилиш ва ягона Герма-
ния сўл партиясини тузиш тарафдори эди. Шу сабаб 1946 йил апре-
лида иккала партиянинг бирлаштирувчи съезди бўлди. Янги партия 
“Германия Бирлашган социалистик партияси” (ГБСП) деб номлан-
ди. Унинг дастурида долзарб иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш: 
“эксплуатация ва зулмга, қашшоқлик ва ишсизликка барҳам бериш 
ҳамда империализм таҳдидидан холос бўлган социализм қуриш ўз 
ифодасини топган эди. ГБСПнинг тенг ҳуқуқли раҳбарлари В. Пик 
ва О. Гротевальлар бўлдилар. Ягона бирлашган партиянинг дастури-
ни қўллаб-қувватламаган аъзолари янги партия сафидан четлашти-
рилди. 
К. Шумахер гуруҳи бирлаштирувчи съезд натижаларини тан ол-
мади. Ўнг социал-демократлар 1946 йил майида Гоннавердаги съезд-
да Германия Социал-демократик партиясини қайта тиклади. Шума-
хер коммунистлар ва уларга қўшилган социал-демократларга нисба-
тан қаттиқ позицияни эгаллади ва улардан бирини “совет партияси”, 
иккинчисини “олмон миллий манфаатлари сотқинлари” деб атади. 
Шарқий ерларда фаолият кўрсатишдан воз кечган ГСДП Одер-Ней-
се дарёлари бўйлаб ўтган чегарани қайта кўриб чиқишни ва ҳамма 
босиб олинган зоналарда товон тўловларини бас қилишни талаб 
қилди. Шумахер айирмачиликнинг ашаддий душмани эди ва ягона, 
мустақил олмон давлати тарафдори эди. Шу билан бирга, урушдан 
кейинги шароитда совет ҳарбий-сиёсий таъсиридан қутулиш учун 
ҳаттоки мамлакатнинг парчаланишига ҳам тайёр эди. Шумахер на-
цистлар лагерида 10 йилни ўтказган муросасиз антифашист сифати-
да жуда машҳур эди. 
ГБСПнинг тузилиши ва бир вақтнинг ўзида Германияда Соци-
ал-демократик партиянинг парчаланиши Германиянинг ғарбига ҳам 
таъсир қилмай қолмади. Ғарбдаги оккупацион ҳукуматлар ГБСП 
байроғи остида ягона коммунистик ва социал-демократик ташкилот-
лар тузишни таъқиқлаб қўйди. Натижада 1948 йил апрелида Ғарбий 


195
Германия Коммунистик ташкилотлари конференцияси Макс Рейман 
бошчилигида ўз раҳбариятини сайлади ва ГКПнинг ГБСПдан ажра-
либ чиқиши 1949 йилнинг 3 январида юз берди. 
Германиянинг урушдан кейинги сиёсий ҳаётида христиан демок-
ратлар ҳам муҳим ўринга эга бўлди. Германия кўп асрлик христиан 
сиёсий ҳаракати анъаналарига эга эди. Иккинчи жаҳон уруши ту-
гагандан сўнг нафақат Германия, балки Италия, Австрия, Франция, 
Голландия, Бельгияда ҳам христиан демократик ҳаракатнинг бирла-
шуви рўй берди. Христиан демократияси мафкуравий синтез асо-
сида ривожланди: давлат қурилиши тўғрисидаги либерал-демокра-
тик қарашлар ижтимоий католицизм, “тараққиётнинг учинчи йўли” 
мафкураси билан қоришиб кетган эди. Ижтимоий католицизмнинг 
корпоратив ғояларидан воз кечган христиан демократияси жамиятга 
ягона ўзаро боғланган организм деб қараш, инсонни Худо томони-
дан яратилганлигини тан олиш, инсоннинг ўз виждони ва Худо ол-
дида жавобгарлиги ғояларига асосланар эди. Германия учун христи-
ан демократиянинг уйғониши ниҳоятда муҳим эди. Христиан демок-
ратияси вайронага айланган, ўз ўтмишидан ҳафсаласи пир бўлган 
ва келажакка умидсизлик билан қараётган мамлакатда юзага келган 
маънавий бўшлиқни тўлдира олди, миллий ғоя ҳаққонийлигини 
сақлаб қолди. Христиан демократларнинг умумгерман ташкилоти 
(ХДС) 1945 йил июнида Берлинда тузилди. Унинг раҳбари Андрос 
Гермес тезда совет маъумрияти тазйиқи остида ўз лавозимини тарк 
этишга мажбур бўлди. Унинг ўрнини касаба уюшмалари раҳбари 
Яков Кайзер эгаллади. ХДС совет зонасида иқтисодий ислоҳотларни 
амалга ошириш масалаларида сўл партияларнинг фаол рақибига ай-
ланди. ГБСП ташкил топгандан сўнг, христиан демократлар янада 
радикал позицияни эгаллашди. 1947 йил октябрида Берлинда бўлиб 
ўтган ХДСнинг 2- съездида Яков Кайзер партияни догматик марксча 
ва унинг тоталитар (мустабид) сиёсатига қарши курашга чақирди. 
Кайзер жосусликда айбланди. Таъқиблар остида Кайзер ва унинг 
бир қатор ҳамкасблари Ғарбий Германияга кетишга мажбур бўлди. 
Шундан кейин Шарқий Германия Христиан демократик союзига 
О. Нушке бошчилик қилди. 
Ғарбий Германия Христиан демократияси раҳбари 1933 йил-
да нацистлар томонидан ўз вазифасидан озод этилган ва урушдан 
кейин сайланган собиқ Кельн шаҳри мэри Конрад Аденауэр бўлди. 
Аденауэр 1945 йил 2 сентябрида Кельндаги съездда ташкил этил-
ган ғарбий зоналар ХДСига раҳбарликка сайланди. АҚШ Ҳукумати 


196
ёрдами билан у обрўли жамоат арбоблари ва йирик сиёсий гуруҳ 
вакилларидан ўз партияси ядросини шакллантира бошлади. У пар-
тия қурилишининг “фаоллар” моделидан воз кечди. ХДС дастурида 
сайловчиларнинг кенг қатлами қўллаб-қувватлашига эришиш ва шу 
асосда янги демократик давлатчиликнинг ижтимоий асосини шакл-
лантириш илгари сурилган эди. ХДС “барча христианлар” ва “бар-
ча қатламлар” бирлашмаси, яъни барча ижтимоий гуруҳлар ҳамда 
иккала христиан конфессиясининг манфаатларини ҳимоя қилувчи 
партия деб қараларди. Шу билан бирга, Аденауэр ХДСнинг анти-
коммунистик йўналишини таъкидлаб, ҳам нацистик, ҳам марксис-
тик мафкуравий экстремизмни қаттиқ қоралади. 
Ғарбий зоналардаги оккупацион ҳукуматлар томонидан ХДСнинг 
қўллаб-қувватланиши иттифоқчилар ўзаро муносабатларида 1946 
йил охиридан бошлаб узоқлашиш пайдо бўлганлигини кўрсатарди. 
Германия парчаланиши тобора яққол намоён бўла борди. Аденау-
эр Ғарбий Германия давлатини тузиш ғоясини очиқчасига қўллаб-
қувватловчи олмон сиёсатчиларидан бири эди. Аденауэр пруссча 
анъаналарни кўрарга кўзи йўқ эди. Ғарб цивилизацияси доирасида 
Германия буюклигини тиклашни орзу қиларди. Бундай сиёсатни 
амалга оширишда 1946 йилда католик христиан партия (кейинчалик 
конфессиялараро) сифатида Баварияда ташкил топган Христиан со-
циал союз (ХСС) ХДСнинг ишончли иттифоқчисига айланди. ХСС 
раҳбари Франц-Йозеф Штраус ХДСнинг умумий тамойилларини 
ва Аденауэрнинг сиёсий дастурини ёқлаган ҳолда ўз фаолиятида 
мустақилликни сақлаб қолишга интилар эди. Ғарбий Германиянинг 
қолган ерларида христиан демократик ҳаракатнинг бирлашиши 1947 
йилда рўй берди. 
Либерал йўналишдаги сиёсий партиялар урушдан кейинги давр-
да Германияда сўллар ва христиан демократлар каби мустаҳкам пар-
тияга айлана олмади. Либерал-демократик партия шарқий зонада 
1945 йилдаёқ ташкил қилинган бўлса-да, аммо совет маъмурияти-
нинг қаттиқ тазйиқи остида бутун Германияга ўз таъсирини кўрсата 
олмади. Бунинг акси ўлароқ, 1946 йилнинг бошидан Ғарбий зона-
ларда либералларнинг мустақил сиёсий ҳаракати шаклланди ва 1948 
йилнинг декабрида Эркин демократик партия (ЭДП) ташкил топди. 
Унинг раҳбари Теодор Хейс эди. 
1946 йилда бўлиб ўтган земел ҳукуматлари (ландтаглар)га 
бўлган сайловлар Германиядаги етакчи сиёсий кучларнинг аҳволи 
танг эканлигини намойиш этди. Ҳаттоки совет зонасида ҳам сай-


197
ловлар демократик муҳитда ўтказилди. Натижада ГБСП ландтаглар 
ва земеллар бошқарувида (ГЛДП) ва ХДСлар биргаликда эгаллаган 
мандатлар сонига тенг мандатга эга бўлди. Ғарбий зоналарда хрис-
тиан демократлар 6 та, социал-демократлар 5 та земел бошқарувига 
эга бўлишди. Аммо тез орада Шарқий ва Ғарбий Германия сиёсий 
бошқарувида ўзига хослик намоён бўла бошлади. Бунга оккупацион 
ҳукуматларнинг тўғридан-тўғри аралашувидан ташқари, олмон жа-
миятининг ўзига хос минтақавий хусусиятлари ҳам таъсир кўрсатди. 
Шимолий ва Шарқий Германия бир неча ўн йиллар давомида 
ишчилар ҳаракатининг марказига айланганлиги ва коммунистлар-
нинг таъсири энг кучли ҳудуд бўлганлиги билан ажралиб турарди. 
Айнан шу минтақа олмон тупроғида социалистик тузумнинг қарор 
топиши учун муҳим таянч бўлди. Ғарбий ва Жанубий Германия та-
рихан айирмачилик ҳаракатлари ва католицизм ҳукмронлик қилган 
минтақа эди. Рейн ва Бавария олмонлари ўзига хос этнопсихологик 
хусусиятларга эга эдики, бу хусусиятлар уларни олмон миллати-
нинг этник асосидан ажратиб турарди. Шунингдек, муҳожирлар ва 
қочоқларнинг оммавий оқими ҳам олмон жамияти ва сиёсий тар-
кибининг қутбланишига таъсир кўрсатди. Коммунистик таҳдидга 
кўникишни хоҳламайдиган кўпгина олмонлар Ғарбий ерларга қочиб 
кетишди. Концлагерлар ва муҳожирликдан қайтган коммунистлар ва 
сўл социалистлар, албатта, мамлакат шарқида тўпланган эди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish