Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


IV БОБ. 1945–2010 ЙИЛЛАРДА ГЕРМАНИЯ



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

IV БОБ. 1945–2010 ЙИЛЛАРДА ГЕРМАНИЯ
1- §. Германияда маъмурий-ҳудудий
бошқарув тизими
Европанинг марказида жойлашган Германия Федератив Респуб-
ликасининг ер майдони – 356,96 квадрат километр; аҳолиси – 84 
млн киши; давлат тили – олмон тили; пойтахти – Берлин (1999 йил 
июлдан); пул бирлиги – евро (2002 йил 1 январдан); давлат тузу-
ми – Парламентар-демократик республика; давлат тузилиши – 16 та 
земел (ўлка)дан иборат федератив давлат;
Давлат бошлиғи – Президент; ҳукумат бошлиғи – Канцлер; пар-
ламент икки палата: Бундестаг ва Бундесратдан иборат. Парламент-
да Социал-демократлар партияси, Христиан демократлар иттифоқи 
ва Либераллар партияси кўпчиликни ташкил этади. Кейинги Пар-
ламент сайловлари 2010 йилда бўлиб ўтди. Иқтисоди – эркин бозор 
иқтисоди. Ялпи ички маҳсулот – 1940 млрд доллар; аҳоли жон боши-
га – 30 150 доллар (2005 й.); йиллик ўсиш – 2,8 фоиз (2008 й.). Ялпи
ички маҳсулот етиштириш бўйича дунёда учинчи ўринда (2006 й.).
Иккинчи жаҳон урушининг тугаши билан олмон заминида иккита 
давлат: 1949 йил май ойида Германия Федератив Республикаси, ок-
тябрда эса Германия Демократик Республикаси ташкил топди. 1949 
йил 23 майда қабул қилинган Ғарбий Германиянинг Асосий Қонуни 
мамлакатни “демократик ва ижтимоий федератив давлат” деб эълон 
қилди. Унга кўра, давлат федератив бирлик (земел)лардан ташкил 
топди. Дарҳақиқат, орадан қирқ йил ўтиб, 1990 йил 3 октябрда ГФР 
ва ГДР қўшилишидан ягона Германия давлати қайта дунёга келди. 
Германия Парламенти
Мамлакатда қонун чиқарувчи ҳокимият Парламент томонидан 
амалга оширилади. Парламент икки палата: Бундестаг ва Бундесрат-
дан иборат.


181
Бундестаг умуммиллий вакиллик палатаси бўлиб, 656 нафар де-
путатдан иборат. Депутатлар тўғридан-тўғри овоз бериш йўли би-
лан 4 йил муддатга сайланадилар. Бундесрат эса федерал вакиллик 
органи бўлиб, ўлкалар манфаатини ҳимоя этади. Палата 68 аъзодан 
иборат. Уларнинг барчаси ўлкалар ҳукуматлари томонидан тайинла-
нади. Шунинг учун Бундесратни ҳукуматлараро вакиллик палатаси 
деб ҳам аташади. Ҳар бир ўлка камида учтадан вакил тайинлайди. 
Аҳолиси 2 миллиондан ортиқ ўлкалар 4 тадан, 6 миллиондан ортиқ 
ўлкалар эса 5 тадан, 7 миллиондан зиёд аҳолига эга ўлкалар 6 тадан 
вакил тайинлаш ҳуқуқига эга. Бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ, 
Германиянинг Асосий Қонуни ҳар икки палатанинг ваколатларини 
конституциявий тарзда белгилаб беради. Бундестагга қуйидаги ма-
салалар бўйича мутлақ ваколатлар беради: ташқи ишлар, мудофаа, 
фуқаролар хавфсизлиги; федерация фуқаролиги кўчиб юриш эр-
кинлиги, паспорт режими, иммиграция; ўлчов, тош-торози режими, 
ягона вақт ўлчови; ҳудуднинг божхона ва савдо бирлиги, савдо ва 
кемачилик тўғрисидаги шартномалар, товар муомаласи; эммигра-
ция, экстрадиция; валюта, пул муомаласи эркинлиги, хориж билан-
товар ва тўловларнинг айланиши; божхона ва чегара соқчилиги; 
ҳаво алоқаси, федерацияга тегишли темир йўллар алоқаси, почта ва 
телекомуникациялар хизмати. Умуман олганда, миллий сиёсатнинг 
энг муҳим масалалари Бундестаг ваколатлари сирасига киради. Бун-
дестаг, 67- моддага биноан, ҳукумат раҳбари – федерал Канцлерга 
ишончсизлик вотуми билдириши ва уни вазифасидан озод этиш 
тўғрисида илтимос билан федерал Президентга мурожаат қилиши 
мумкин. Бундан ташқари, Бундестагда тергов комитетлари, Европа 
Иттифоқи ишлари бўйича комитет, ташқи ишлар комитети, мудофаа 
комитети, петициялар бўйича комитет ва бошқа комитетлар фаоли-
ят кўрсатади. Бундестаг ва унинг комитетлари федерал ҳукуматнинг 
ҳар қандай аъзосининг ўз мажлисларида иштирок этишини талаб 
этишлари ва уларни тинглашлари мумкин.
Бундесрат ваколатларига келсак, унинг қуйидаги ваколатла-
ри белгиланган: фуқаролик ҳуқуқи, жиноий ҳуқуқ ва ҳукмлар иж-
роси, суд тизими, суд ишларини юритиш, адвокатура, нотариал ва 
юридик маслаҳат фуқаролик ҳолати далолатномалари; иттифоқлар 
ва йиғилишлар ҳуқуқи; хорижликларнинг бу мамлакатда бўлишга 
ва доимий яшашга бўлган ҳуқуқи; қурол-яроғ ва портловчи мод-
далар тўғрисидаги қонунлар; олмон маданий бойликларини хо-


182
рижга ташиб кетишдан муҳофаза қилиш; қочоқлар ва кўчирма 
қилинган шахсларга доир ишлар; оммавий ижтимоий таъминот; 
ўлкалардаги фуқаролик, хўжалик ҳуқуқи; ядро энергетикаси ва 
радиоактив ашёлар; меҳнат ҳуқуқи, меҳнатни муҳофаза қилиш ва 
ижтимоий суғурталаш; таълим соҳаси; ерлар, табиий бойликлар ва 
ишлаб чиқариш воситаларига мулкчилик ҳуқуқи; ерлар ва қишлоқ 
хўжалигида ижара ҳуқуқи; очиқ денгизда ва ички сувлардаги кема 
қатнови; метеорологик хизмат; йўл ҳаракатлари ва жамоат транспор-
ти; федерацияга қарамайдиган рельсли йўллар; чиқиндиларни йўқ 
қилиш, табиатни муҳофаза қилиш, шовқинга қарши курашиш.
Германия Парламентининг учдан икки қисми Бундестаг депутат-
ларидан, учдан бир қисми эса Бундесрат аъзоларидан ташкил топган 
Қўшма комитетлар ҳам фаолияти кўрсатади. Қўшма комитетнинг 
ташкил этилиши ва бу жараён фаолияти махсус регламент билан 
тартибга солинади.
Германия парламентаризмининг ўзига хос хусусиятларидан бири 
икки палата орасида рақобатнинг мавжудлигидир. Айнан Конститу-
цияда “рақобат” сўзининг ишлатилиши (72–74- моддалар) бу борада 
ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайди. Платалар орасидаги вако-
латлар тақсимоти масаласи ҳам етарли даражада аниқлик билан ўз 
ифодасини топган. Умуммиллий масалаларни ҳал этишда федерал 
палата – Бундестаг устивор мавқега эга, чунки, Асосий Қонуннинг 
31- моддасига биноан “федерал ҳуқуқ ўлкалар ҳуқуқидан устунлик-
ка эгадир”.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish