Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


йилги Президент сайловлари. “Сўл тажриба”



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

1981 йилги Президент сайловлари. “Сўл тажриба”
XX асрнинг 70- йиллари охирига келиб Франция сиёсий ҳаётида 
4 та партиянинг мавқеи яққол кўзга ташлана бошлади. 1978 йилги 
Парламентга бўлган сайловларда ҳам шу партиялар ўртасида кураш 
борди. Парламентга бўлган сайловларнинг биринчи босқичида сўл 
партиялар 48,6% овоз олди. Ўнг партиялар 46,5% овоз олди. Сайлов-
нинг иккинчи босқичида ўнг партиялар устунлик қилди. ОПР–148 
ўрин (1976 йил ЮДР “Республикани қўллаб-қувватлаш бирлаш-


167
маси” – ОПР номини олди), СФД 122 ўрин (1977 йил НФНР “Рес-
публика партияси”, 1978 йил “Франция демократияси учун” – СФД 
номни олди)га эга бўлди. Бироқ бир йилдан кейин Европарламентга 
бўлган биринчи сайловда ОПР 16% овоз олиб, қаттиқ мағлубиятга 
учради. СФД – 27,4%, ФСП – 23,7%, ФКП 20,6% овоз олди. 1981 
йилги Президент сайловлари арафасида бу партиялар ўртасидаги ку-
раш ўзининг юқори чўққисига чиқди. 
1981 йил 26 апрелда ўтган Президент сайловларининг биринчи ту-
рида “Ўнг Франция”дан бўлган номзод ўз устунлигини намойиш этди. 
Жискар д’ Эстен – 28%, Ж. Ширак – 18%, дебре – 1,6%, Гаро – 1,3% 
овоз олдилар. “Сўл Франция” номзодлари: Ф. Миттеран – 25,8% ва 
Марше 15,3% овоз олдилар. Сайловда голлчиларнинг катта қисми 
Ж. Ширакнинг ғалабасига ишонмай, Жискар д’ Эстен учун овоз бер-
дилар. Сайловнинг иккинчи тури 10 майда бўлиб ўтди ва Ф. Мит-
теран 51,7% овоз тўплаб, 48,3% овоз олган Жискар д’ Эстен усти-
дан ғалаба қозонди. Ғалабага эришган Ф. Миттеран Парламентни 
тарқатиб, янги сайлов белгилади. Ўнг партиялар орасидаги бош 
бошдоқлик кучли сайлов компаниясини тузиш имконини берма-
ди. Парламентга бўлган сайловларда сўл партиялар ғалаба қилди. 
Франция Социалистик партияси (ФСП) фракцияси – 271 депутат, 
Франция Коммунистик партияси (ФКП) фракцияси – 44 депутат, 
сўл радикаллар 14 депутатлик ўринларига эга бўлди. Ўнг парти-
ялар: ОПР – 83 депутатлик ва СФД 71 депутатлик ўринларига эга 
бўлишди. Пьер Моруа бошчилигида тузилган ҳукумат таркибига 
учала сўл партияларнинг вакиллари кирди. Ф. Миттеран “Сўл таж-
риба дастури”ни амалга ошириш учун тўлақонли имкониятга эга 
бўлди. “Сўл тажриба дастури”да миллийлаштириш асосий ўринда 
турди. 1982 йили бешта саноат тармоқларининг миллийлаштири-
лиши натижасида давлат сектори халқ хўжалигига сарфланаётган 
маблағнинг 1/2 қисмини, Ялпи миллий маҳсулотнинг 1/3 қисмини, 
экспортнинг 1/3 қисмини, ёлланма меҳнатнинг 1/4 қисмини бера 
бошлади. Давлат ихтиёридаги корхоналар сони 3 мингдан ошиб 
кетди. Давлат халқ хўжалигининг информатика, энергетика, био-
индустрия каби келажаги порлоқ соҳаларида етакчилик қилди. Бир 
вақтнинг ўзида П. Моруа 36 коммерция банклари, йирик молия груп-
палари: “Париба” ва “Сюэз” устидан давлат назоратини ўрнатди. 
Натижада молия ва кредит секторларида давлатнинг улуши 95% 
га етди. Бироқ “Сўл тажриба”нинг салбий томонлари тезда кўрина 
бошлади. 1983 йили саноатнинг давлат секторидаги танқислиги 7,5 


168
млрд франкни ташкил этди. Миллийлаштириш туфайли капитал-
нинг четга чиқиб кетиши кучайди. Фақат 1981 йили Франциядан 77 
млрд франк четга чиқиб кетди. Бунинг устига, 1981 йилда бошлан-
ган жаҳон иқтисодий инқирози ҳам салбий оқибатларини кўрсатди. 
АҚШнинг валюта-молия сиёсати ҳам Францияга кучли зарба берди 
(яъни долларнинг қийматини сунъий равишда ошириб, иқтисодий 
қийинчилик келтириб чиқариш ва шу йўл билан фойда олиш). 1981–
1982 йилларда Францияда ишлаб чиқариш йиллик ўсиши 2% бўлган 
бўлса, 1983 йилга келиб бу кўрсаткич 0,7% га тушиб қолди. Ишсиз-
лар сони 2 млн кишидан ошди. Турмуш кечириш даражаси пасайди. 
1982 йил ёзидан Ф. Миттеран “Сўл тажриба”ни тўхтатишга мажбур 
бўлди. 1983 йил апрелида “Ўн моддалик дастур” (“Доллар дастури”) 
номи билан иқтисодиётни риволантиришнинг давлат дастури қабул 
қилинди. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини тушириш 
ва экспорт суръатини ошириш мақсадида 18 ой ичида учинчи марта 
франк девальвация (муомаладаги қоғоз пулнинг қийматини туши-
риш) қилинди. Солиқларни ошириш кўзда тутилди, мажбурий заём-
лар чиқариш эълон қилинди, ижтимоий соҳаларга маблағ сарфлаш 
камайтирилди, касалхона жойларига тўловлар оширилди, транс-
портга йўл тўловлари ва коммунал тўловлар миқдори оширилди. Бу 
тадбирлар охир-оқибат ўз самарасини кўрсатди. 1984 йилда ишлаб 
чиқаришдаги ўсиш 1,75% ни, 1985 йилда эса 2% ни ташкил этди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish