Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республиикалари ўртасидаги давлат чегараларининг очилиши ва икки давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан МАЪЛУМОТНОМА Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари раҳбарларининг ўзаро келишувлари асосида 2018 йил Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаларининг давлат чегараси орқали Самарқанд вилоятидаги «Жартепа» («Саразм»), Жиззах вилоятидаги «Кушкент» («Ўратепа») ва «Учқўрғон» («Ҳавотоғ»), Сирдарё вилоятидаги «Ховособод» («Зафаробод»), Тошкент вилоятидаги «Бекобод» («Хаштяк»), Наманган вилоятидаги «Поп» («Навбунёд»), Фарғона вилоятидаги «Равот» («Равот»), Сурхондарё вилоятидаги «Гулбаҳор» («Айваж») каби автомобиль йўлларидаги пунктлар, шунингдек, темир йўл чизиғидаги «Амузанг» («Ҳошади») 9 та ўтиш пунктлари очилди. Икки мамлакат ўртасидаги чегара пунктларининг очилиш маросимлари икки мамлакат расмий вакиллари ҳамда чегара ҳудудларида жойлашган аҳолиси иштирокида тантанали тарзда ўтди.
Мамлакатимиз мустақилликка эришган 1991 йилдан икки давлат чегаралари очилган вақтга қадар икки қўшни мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка бир эътибор қаратсак.
1991 йил 31 август куни Тошкентда Ўзбекистон Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғрисида»ги қарор қабул қилинди. 10 кундан сўнг — 9 сентябрь куни Тожикистон Республикасининг Шўрои Олий сессиясида «Тожикистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида»ги қарори ва баёноти эълон қилинди.
1992 йил 5 майда Тожистонда фуқаролар уруши бошланди. Август ойи охирида Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ушбу вазиятга аралашиш таклифи билан БМТга мактуб йўллади. Уруш натижасида 195 минг киши МДҲ мамлакатлари, асосан Ўзбекистон ва Россияга қочишга мажбур бўлган. 1992 йил Икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар тўхтатилди. 1996 йил январда Ўзбекистондан Тожикистонга табиий газ етказиб бериш тўхтатди. 2001 йил икки давлат фуқаролари учун Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза режими жорий этилди. 2011 йил Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ етказиб бериш бутунлай тўхтатилди. 2012 йил Тожикистон билан чегарадаги 16та ўтказиш пунктининг 9 таси ёпилади. 2014 йилда Душанбеда ўтказилган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон – Тожикистон Давлат раҳбарларининг ўзаро музокаралари бўлиб ўтади. Ушбу музокаралардан сўнг икки мамлакат ўртасидаги 500 млн. АҚШ долларидан 2,1 млн. АҚШ долларигача тушиб кетган товар айланмаси ҳажмини кенгайтириш бўйича келишиб олинди. 2017 йил икки мамлакат пойтахтлари ўртасидаги авиақатновлар, Ғалаба–Амузанг темир йўли қайтадан тикланади, Самарқанд – Панжакент участкасидаги А-377 халқаро автомобиль йўли очилди. 2018 йилдан бошлаб виза Тожикистон Республикаси фуқароларини мамлакатмизга келиб-кетиши бўйича Виза режими бекор қилинди. Тожикистон Республикаси фуқароларини мамлакатимизда 30 кунли визасиз режими жорий этилди. 2018 йил ва 2019 йил якунига қадар Ўзбекистонни Тожикистон билан чегараларни миналардан тозалаш ишларини якунлаш режалаштирилган.