2019 йил 2 мартида Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси чегарасидаги барча 17 та назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланади. Икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларини кенгайтириш ва савдо айланмасини 1 миллиард долларга етказиш учун ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Икки мамлакат ўртасида халқларимизни тинч-тотув яшашга қаратилган 27 та ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланди. Тожикистон Республикасидан малакатмизга электротехник жиҳозлари, автомабил эҳтиёт қисмлари олиб кирилишигша қулайлик яратилди. Самарқанд вилоятида Тожикистон Республикасига озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси давлат чегараларини очилишидан олдинги ҳолатлар ҳақида тўҳталсак қўшни давлатда қариндошлари мавжуд фуқароларимиз чегара постлари олдиди яқинларининг олдига ўтиш учун соатлаб навбат кутишар эди. Ҳозирда эса бундай ҳолатлар осонлаштирилди. Икки далатдан ҳам фуқаролар яқинларини кўриш учун бемалол бориб келишмоқда. Ҳозирги кунда Самарқанд шаҳридаги мавжуд ҳолатга эътибор қаратадиган бўлсак Тожикистон Республикаси фуқаролари “Жартепа” ўтиш пости орқали бемалол Самарқанд вилоятига ўтиб яқин қариндошларини ёнида меҳмон бўлишмоқда. Самарқанд шаҳридаги тиббиёт муассасаларида даволаниб ҳам кетмоқдалар. Ҳозирги кунда Тожикистон Республикаси ёшлари Самарқанд шаҳридаги олий таълим муассасалрига хужжат топшириб ўқиш имкониятларидан фойдаланмоқда.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара постларини олиб ташланиши салбий томонларига эътибор қаратадиган бўлсак чегара постлари орқали Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган қорадори ва турли гиёҳванд моддалар олиб кириш ҳолатлари кўпайди. Чунки қўшни Тожикистон Республикаси наркотик моддлар етиштирадиган мамлакатлар қаторида бўлиб бизнинг мамлакатимизга турли хил йўллар орқали наркотик моддаларни олиб киришга уриниш ҳолатлари кузатилмоқда. Бундан ташқари Тожикистон Республикасида чегара постлардан турли йўллар орқали айрим сохта тадбиркорлар томонидан ҳеч қандай хужжат ва сертификатга эга бўлмаган товарларни ўтказишга уриниш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Чегараларимизнинг очилиши билан мамлакатимиз тинчлигига кўз олайтириб юрган айрим кишилар қариндошларини кўриб кетиш бохонасида ўзалари билан олиб келган товарларни сотиш мақсадида, турли хил диний ғояларни тарғиб қилиш ва ёшларимизнинг онгини заҳарлашга ва бу орқали ўзларининг мақсадларини амалга ошириш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин. Тожикистон Республикаси қариндошлари бўлган фуқароларимиз у ердан турли маҳсулотларни олиб келиб савдо-сотиқ билан шуғулланишмоқда. Ва аксинча улар ҳам турли хил товарларни бизнинг маҳалларимизда сотиб юриш орқали бизнинг ички сиёсатимиз тўғрисида маълумот тўплаш ҳолатлари ҳам бўлиши мумкин. Тожикистон Республикасидан даволанишга келаётган фуқаролар ўзлари билан турли юқумли касалликларни олиб келишлари эҳтимоли ҳам катта. Бугун Тожикистон Республикасидан қариндошини кўришга келаётган ҳар бир меҳмонни биз қайси маҳалладаги қариндошининг уйига келган, қанча вақт меҳмонда бўлади, уларни ҳар бир ҳаракатини маҳалла профилактика инспектори орқали ёки маҳалла раиси орқали назоратга олсак мақсадга мувофиқ бўлади. Шунда биз ҳалқимиз тинчлиги ва осойишлалигига жиддий эътибор қаратган бўламиз.