Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон



Download 98,5 Kb.
bet1/6
Sana20.02.2022
Hajmi98,5 Kb.
#460822
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
05(1)


Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2004 йил 20 январда 1299-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
молия вазирининг
2003 йил 9 октябрдаги
114-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Мазкур стандарт рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ
МИЛЛИЙ СТАНДАРТИ


5-СОН БҲМС


АСОСИЙ ВОСИТАЛАР

Мазкур Стандартга АВ 09.12.2014 й. 1299-1-сон билан рўйхатга олинган молия вазирининг Буйруғига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган


Мазкур Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 9-сон, 142-модда) асосан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.


1-§. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур стандартнинг мақсади мулк, хўжалик юритиш ёки тезкор бошқарув ҳуқуқлари асосида хўжалик юритувчи субъектга (бундан буён - корхона) тегишли бўлган асосий воситалар ҳисоби услубиятини белгилаш ҳисобланади.


2. Асосий воситаларни ҳисобга олишда уларни актив сифатида тан олинган пайтини белгилаш, мазкур активларга нисбатан қўлланиладиган уларнинг баланс қийматини ва амортизацияни ҳисоблаш усулларини белгилаш, шунингдек асосий воситаларнинг баланс қийматидаги бошқа ўзгаришларни ва уларнинг чиқиб кетиши ҳисобига молиявий натижаларни белгилаш ва ҳисобга олиш асосий қоидалар ҳисобланади.


3. Мазкур стандартда қўлланиладиган атамалар:


а) асосий воситалар - корхона томонидан узоқ муддат давомида хўжалик фаолиятини юритишда маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш мақсадида фойдаланиш учун тутиб туриладиган моддий активлар;


б) амортизацияланадиган қиймат - молиявий ҳисоботларда фараз қилинаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чегирган ҳолда кўрсатилган активнинг бошланғич (тиклаш) қиймати суммаси. Бошланғич қиймати қуриб битказиш, асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш, қайта қуриш, замонавийлаштириш ва техник қайта қуроллантириш ишлари бўйича харажатлар суммага оширилган асосий воситалар учун амортизация қиймати бўлиб, ушбу ишлар фараз қилинаётган (баҳоланган) тугатиш қийматини чиқариб ташлаган ҳолда тугатилганидан сўнг мазкур асосий воситалар фойдаланишга киритилган вақтда аниқланган уларнинг қолдиқ (баланс) қиймати ҳисобланади;


в) амортизация - фойдали хизмат муддати мобайнида активнинг амортизацияланадиган қийматини асосий воситаларнинг вазифасидан келиб чиққан ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига ёки давр харажатларига мунтазам тақсимлаш ва ўтказиш кўринишида эскиришнинг қиймат ифодаси;


г) фойдали хизмат муддати - корхона активдан фойдаланадиган вақт даври ёки корхона ушбу активдан фойдаланишдан олишни мўлжаллаётган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) миқдори. Қуриб битказиш, асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш, қайта қуриш, замонавийлаштириш ва техник қайта қуроллантириш бўйича ишлар тугатилганидан сўнг фойдаланишга киритилган асосий воситалар учун фойдали хизмат муддати бўлиб ушбу ишлар тугатилганидан сўнг мазкур асосий воситалар фойдаланишга киритилган пайтдан бошлаб корхона томонидан асосий воситалардан фойдаланиладиган вақт даври ёки корхона ушбу асосий воситаларни қўллашдан олишни кутаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) миқдори ҳисобланади;


д) бошланғич қиймат - тўланган ва қопланмайдиган солиқларни (йиғимларни), шунингдек активни ундан мўлжал бўйича фойдаланиш учун ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган етказиб бериш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, ишга тушириш ва исталган бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда, асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва қуриб битказиш) ёки харид қилиш бўйича қилинган харажатларнинг қиймати;


е) жорий қиймат - маълум санадаги амал қилаётган бозор нархлари бўйича асосий воситаларнинг қиймати ёки хабардор қилинган, битимни амалга оширишни хоҳловчи, мустақил тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлган сумма;


ж) қолдиқ (баланс) қиймат - жамланган амортизация суммасини чегирган ҳолда асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати;


з) тугатиш қиймати - асосий воситаларнинг чиқиб кетиши бўйича кутилаётган харажатларни чегирган ҳолда кутилаётган фойдали хизмат муддати охирида асосий воситаларни тугатиш чоғида олинадиган активларнинг фараз қилинаётган суммаси.


4. Асосий воситалар таркибига қуйидаги мезонларга жавоб берадиган моддий активлар бир вақтнинг ўзида киритилади:


а) бир йилдан ортиқ хизмат қилиш муддати;


б) бир бирлик (тўплам) учун қиймати Ўзбекистон Республикаси (харид пайтида) белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлган буюмлар.
Корхона раҳбари ҳисобот йилида буюмларни асосий воситалар таркибида ҳисобга олиш учун улар қийматининг энг кам чегарасини белгилашга ҳақли.

Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар, қуйидагилар асосий воситалар таркибига киритилмайди:


а) махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумлаб ва ёппасига ишлаб чиқариш учун ёки якка тартибдаги буюртмаларни тайёрлаш учун мўлжалланган, мақсадли йўналтирилган асбоблар ва мосламалар);
б) махсус ва санитария кийим-кечаклари, махсус пойабзаллар;
в) кўрпа-тўшак анжомлари;
г) ёзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва бошқалар);
д) ошхона анжомлари, шунингдек ошхона учун дастурхон-сочиқлар;
е) тикланиши бўйича харажатлар қурилиш-монтаж ишлари таннархига киритиладиган вақтинчалик (нотитул иншоотлар) мосламалар ва қурилмалар;
ж) камида бир йиллик фойдаланиш муддатига эга бўлган алмаштириладиган ускуналар;
з) ов қуроллари (траллар, тўрлар, қармоқлар, матраплар, мережалар ва бошқалар).
Асосий воситалар таркибида қонун ҳужжатларига мувофиқ корхона мулкига ўтказилган ер участкалари ҳам ҳисобга олинади.
Кўп йиллик кўчатларга, ерни тубдан яхшилашга, ижарага олинган асосий воситалар объектларига капитал қўйилмалар ҳар йили бутун ишлар мажмуаси якунланган санадан қатъи назар, ҳисобот йилида фойдаланишга қабул қилинган асосий воситаларга тегишли харажатлар суммасида асосий воситалар таркибига киритилади.

5. Асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби бирлиги бўлиб инвентарь объекти ҳисобланади. Асосий воситаларнинг инвентарь объекти сифатида барча қурилмалари ва анжомларига эга бўлган объект ёки муайян мустақил вазифаларни бажариш учун мўлжалланган алоҳида конструктив асосдаги буюм ёхуд бутун бир яхлитликни ифодаловчи ва муайян вазифаларни бажариш учун мўлжалланган конструктив жамланган буюмларнинг алоҳида мажмуи тан олинади. Конструктив жамланган буюмларнинг алоҳида мажмуаси - умумий мосламаларга ва анжомларга, умумий бошқарувга эга, бир пойдеворда қурилган, натижада мажмуага кирувчи ҳар бир буюм ўз вазифасини мустақил равишда эмас, балки фақатгина мажмуа таркибида бажара оладиган бир ёки турли мўлжалдаги битта ёки бир нечта буюмлардир.


Битта асосий воситада турлича фойдали фойдаланиш муддатига эга бўлган бир нечта мустақил объектлар мавжуд бўлган ҳолатда ҳар бир бундай объект бухгалтерия ҳисобида алоҳида мустақил инвентарь объекти сифатида тан олинади.
Икки ёки ундан ортиқ корхона мулки бўлган асосий воситалар ҳар бир корхона томонидан асосий воситалар таркибида унинг умумий мулкдаги улушига мутаносиб тарзда акс эттирилади.

6. Асосий воситалар актив сифатида тан олинади, агар:


а) корхонага келгусида актив билан боғлиқ иқтисодий фойда келиб тушишига ишонч бўлса;
б) актив қийматини аниқ баҳолаш мумкин бўлса.

Download 98,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish