Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон


-§. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРГА ЎТКАЗИЛАДИГАН



Download 98,5 Kb.
bet3/6
Sana20.02.2022
Hajmi98,5 Kb.
#460822
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
05(1)

4-§. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРГА ЎТКАЗИЛАДИГАН
КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАР

22. Асосий воситаларга ўтказиладиган капитал қўйилмалар асосий воситалардан фойдаланишдан келгусида иқтисодий фойда олишни ошириш шартларида уларнинг бошланғич қийматини оширади. Келгусида олинадиган иқтисодий фойдани оширмайдиган бошқа барча харажатлар улар амалга оширилган даврдаги давр харажатлари сифатида тан олиниши лозим.


23. Асосий воситаларни қуриб битказиш, қўшимча жиҳозлаш, реконструкция қилиш, замонавийлаштириш ва техник қайта қуроллантиришга доир харажатлар, улар тугатилганидан сўнг, агар улар натижасида асосий воситаларнинг фаолият юритишининг қабул қилинган бошланғич меъёрий кўрсаткичлари (фойдали ишлатиш муддати, қуввати, қўллаш сифати ва бошқалар) яхшиланса (ошса), бундай объектнинг бошланғич қиймати ҳам ошади.




5-§. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ ҚАЙТА БАҲОЛАШ

24. Асосий воситаларни қайта баҳолаш - асосий воситалар тиклаш қийматини ҳозирги бозор нархлари даражасига мослаш мақсадида уларни вақти-вақти билан аниқлаштиришдир.


25. Асосий воситалар қайта баҳолаш натижасида ҳисоб ва ҳисоботда жорий қиймат бўйича акс эттирилади.


Асосий воситаларнинг бошланғич қиймати қайта баҳоланиши мумкин (шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари бўйича вақти-вақти билан).

26. Асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати қайта баҳоланган ҳолатларда қайта баҳолаш ўтказилган санадаги уларнинг жамланган амортизацияси асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қиймати ўзгаришининг тегишли индексларига тузатилади ҳамда кейинги ҳисобланадиган амортизация қайта баҳоланган қиймати ҳисобидан амалга оширилади.


27. Асосий воситалар индексация йўли билан ёки расмий тасдиқланган бозор нархлари бўйича бевосита қайтадан ҳисоб-китоб қилиш орқали қайта баҳоланади.


Асосий воситаларнинг баҳолашдаги ортган суммаси қайта баҳолаш натижасида "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағига резерв капитали таркибига ҳисобланади.
Асосий воситаларнинг баҳолашдаги камайиш суммаси қайта баҳолаш натижасида "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағи резерв капиталининг мазкур объектнинг аввалги ҳисобот даврларида ўтказилган баҳолашдаги ортган суммаси атрофида камайишига тегишлидир.

28. Асосий воситаларни қайта баҳолаш натижалари молиявий ҳисоботда асосий воситаларни қайта баҳолаш ўтказилган жорий даврда акс эттирилади.


Ҳисобот йилининг дастлабки санасидаги ҳолатга кўра ўтказилган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижалари бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Қайта баҳолаш натижалари аввалги ҳисобот йилидаги молиявий ҳисобот маълумотларига киритилмайди ҳамда ҳисобот йили бошида молиявий ҳисобот маълумотларини шакллантиришда қабул қилинади. Бунда ўтган йил якуни ва ҳисобот йили бошидаги маълумотларнинг мос келмаслиги ҳисобот йилининг дастлабки санасидаги ҳолатга кўра ўтказилган асосий воситаларни қайта баҳолаш натижаси сифатида тушунтирилади ҳамда жорий даврдаги молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида баён этилади.

Download 98,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish