Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон



Download 98,5 Kb.
bet5/6
Sana20.02.2022
Hajmi98,5 Kb.
#460822
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
05(1)

7-§. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ

47. Асосий воситаларни ишчи ҳолатида сақлаб туриш уларни таъмирлаш (жорий, ўртача ва капитал тарзда) воситасида амалга оширилади.


Жорий таъмирлаш - асосий воситаларни ишчи ҳолатида сақлаб туриш мақсадида амалга ошириладиган таъмирлашдир.
Ўртача таъмирлашда таъмирланаётган агрегатни қисман ажратиш ва деталларнинг қисмларини тиклаш ёки алмаштириш амалга оширилади.
Ускуналар ва транспорт воситаларини капитал таъмирлаш - агрегатни тўлиқ ажратиб йиғиш амалга ошириладиган таъмирлашдир, базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган деталлар ва узелларни алмаштириш ёки тиклаш ҳамда агрегатни йиғиш, созлаш ва синаб кўришдир.
Бинолар ва иншоотларни капитал таъмирлаш - базавий ва корпус деталлари ва узелларини таъмирлаш, барча эскирган конструкцияларнинг деталлари ва узелларини алмаштириш ёки тиклаш амалга ошириладиган таъмирлашдир.

48. Объектни ишчи ҳолатида тутиб туриш ва ундан фойдаланишдан келгусида олинадиган иқтисодий фойданинг белгиланган бошланғич суммасини олиш учун амалга ошириладиган харажатлар улар дахлдор бўлган ҳисобот давридаги харажатлар таркибига киритилади. Ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларни ишчи ҳолатида сақлаб туришга доир харажатлар (техник кўрикдан ўтказиш ва ҳолатини яхшилашга оид харажатлар) ҳамда ишлаб чиқаришдаги асосий воситаларнинг барча турдаги таъмирланишини (жорий, ўртача, капитал тарзда) ўтказиш харажатлари маҳсулот (ишлар, хизматлар)нинг ишлаб чиқариш таннархига киритилади, маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун мўлжалланган асосий воситалари бўйича эса - давр харажатлари таркибига киритилади.


49. Агар битта асосий воситада турлича фойдали ишлатиш муддатига эга бўлган бир нечта мустақил объектлар мавжуд бўлса, тиклаш чоғида ҳар бир бундай объектни алмаштириш чиқиб кетиш ва мустақил инвентарь объектини харид қилиш сифатида ҳисобга олинади.


8-§. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ЧИҚИБ КЕТИШИ

50. Асосий воситалар қиймати чиқиб кетишда балансдан чиқарилиши лозим.


51. Асосий воситалар қиймати корхона балансидан қуйидагилар натижасида чиқарилади:


тугатилганда;
сотилганда;
айирбошланганда;
бепул ўтказилганда;
устав сармоясига таъсисчи қўйилмаси сифатида берилганда;
молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича берилганда;
камомад ёки йўқотишлар аниқланганда;
таъсисчи таъсисчилар таркибидан чиққанда;
нодавлат нотижорат ташкилот мулкини шакллантиришда мулкий бадал сифатида берилганда.

52. Асосий воситалар қисман тугатилган ҳолатда унинг бошланғич (тиклаш) қиймати ва жамланган амортизацияси тегишлигича объектнинг тугатилган қисмининг бошланғич (тиклаш) қиймати ва жамланган амортизацияси суммасига камайтирилади.


53. Асосий воситаларнинг чиқарилишидан молиявий натижа (фойда ва зарар) асосий воситаларни чиқаришдан тушган даромаддан уларнинг қолдиқ (баланс) қиймати, асосий воситаларнинг чиқарилиши билан боғлиқ билвосита солиқлар ва харажатларни айириш орқали аниқланади.


Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижани (фойдани ёки зарарни) аниқлашда асосий воситаларнинг илгариги қайта баҳолашлардаги ортган суммасининг ушбу асосий воситалар қийматининг илгариги қайта баҳолашлардаги камайиши суммасидан ортган қисми асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан олинган даромад таркибига киритилади ва бир вақтнинг ўзида "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар" ҳисобварағи бўйича резерв капитал камаяди.



Download 98,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish