Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2004 йил 20 январда 1299-сон



Download 98,5 Kb.
bet4/6
Sana20.02.2022
Hajmi98,5 Kb.
#460822
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
05(1)

6-§. АМОРТИЗАЦИЯНИ ҲИСОБЛАШ

29. Асосий воситалар қиймати амортизацияни ҳисоблаш йўли билан сўндирилади. Амортизацияланадиган қиймат бутун фойдали хизмат муддати мобайнида субъект харажатларига амортизация ажратмалари кўринишида мунтазам тақсимланади.


30. Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объект асосий воситалар таркибига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасидан бошланади ҳамда мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилгунга қадар ёхуд бу объектни балансдан ҳисобдан чиқарилгунча амалга оширилади.


31. Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш мазкур объектнинг амортизацияланадиган қиймати тўлиқ сўндирилган ёки бу объект балансдан ҳисобдан чиқарилган ойдан кейинги ойнинг дастлабки санасида тўхтатилади.


32. Асосий воситаларни фойдали ишлатиш муддати давомида амортизация ажратмаларини ҳисоблаш тўхтатилмайди, асосий воситалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган ҳолатлар, шунингдек уларни буткул тўхтатиш шарти билан объектни қуриб битказиш, тўлиқ жиҳозлаш, қайта қуриш, замонавийлаштириш, техник қайта қуроллантириш даври бундан мустасно.


33. Асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ҳисобот давридаги корхона фаолияти натижаларидан қатъи назар амалга оширилади ва у дахлдор бўлган ҳисобот давридаги бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.


34. Асосий воситалар бўйича ҳисобланган амортизация суммалари бухгалтерия ҳисобида тегишли суммаларни алоҳида счётда жамлаш йўли билан акс эттирилади.


35. Ер участкаларига амортизация ҳисобланмайди. Шунингдек қуйидаги асосий воситалар бўйича амортизация ҳисобланмайди:


а) маҳсулдор қорамоллар;
б) кутубхона фондлари;
в) ҳокимиятларга бўйсунадиган ободонлаштириш иншоотлари;
г) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда консервациялашга ўтказилган фондлар;
д) музей қимматликлари;
е) архитектура ва санъат ёдгорликлари;
ж) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари;
з) тўлиқ амортизацияланган асосий воситалар.

36. Амортизация қуйидаги усулларни қўллаш орқали ҳисобланади:


а) амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш.
Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация тенг маромда, асосий воситаларни фойдали ишлатиш муддати мобайнида уларнинг амортизацияланадиган қийматидан келиб чиққан ҳолда тенг улушларда ҳисобланади.
Мазкур усулга кўра асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қиймати унинг хизмат муддати давомида тегишли харажатларга тенг маромда ҳисобдан чиқарилади (тақсимланади). Усул амортизация меъёри фойдали хизмат муддатининг фаолиятига боғлиқлигига асосланган. Ҳар бир давр учун амортизация ажратмалари суммаси амортизацияланадиган қийматни объектдан фойдаланилган ҳисобот даврларидаги сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади.
Амортизацияни тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулида амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситаларнинг амортизация қиймати ва мазкур объектнинг фойдали ишлатилиш муддатидан келиб чиқиб аниқланади;
б) бажарилган ишлар ҳажмига мутаносиб равишда амортизацияни ҳисоблаш (ишлаб чиқариш усули).
Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усули ҳар бир муайян йилдаги асосий воситаларнинг маҳсулотларини ҳисобга олишга асосланган.
Мазкур усул бўйича ҳар йиллик амортизация ҳажмини ҳисоб-китоб қилиш учун бутун фойдали ишлатиш муддатидаги умумий баҳоланган маҳсулотлар йиғиндисини ва мазкур муайян йилдаги маҳсулотларни аниқлаш лозим. Маҳсулот сифатида ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирликлари сони, ишланган соатлар сони, ўтиб бўлинган тонна-километрлар сони ва бошқалар олиниши мумкин.
Амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулида йиллик амортизация ажратмалари суммаси ҳисобот давридаги маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмининг натурал кўрсаткичидан ҳамда асосий воситаларнинг амортизация қийматининг асосий воситалари бутун фойдали ишлатиш муддатидаги назарда тутилаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) ҳажмига нисбатан мутаносиблигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
37. Асосий воситалардан интенсив фойдаланилганда, шунингдек илмий-техникавий жараённинг катта таъсирида асосий воситалар амортизацияси қуйидаги усулларда ҳисобланадиган жадаллаштирилган амортизация йўли билан ифодаланади:
а) икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули;
б) йиллар суммаси усули (кумулятив усул).

38. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули амортизацияни ҳисоблаш даврида амортизацияланадиган актив қийматининг камайишини англатади.


Мазкур усулга кўра тенг маромли (тўғри чизиқли) ҳисоблаш усулидан икки баравар амортизация меъёри мазкур ҳисобот давридаги асосий воситанинг тегишли қолдиқ қийматига кўпайтирилади. Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усули бўйича амортизацияни ҳисоблашда фараз қилинаётган тугатиш қиймати бошланғич (тиклаш) қийматидан чегирилмайди.
Икки баравар амортизация меъёри билан қолдиқни камайтириш усулида йиллик амортизация ажратмалари суммаси ҳисобот йили бошидаги асосий воситалар қолдиқ қийматидан ва мазкур объектни фойдали ишлатиш муддатига боғлиқ ҳолда ҳисобланган амортизациянинг икки баравар меъёридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Амортизациянинг икки карра меъёри билан қолдиқни камайтириш усулида асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларини ҳисоблаш ушбу объектларнинг баланс (қолдиқ) қиймати уларнинг тугатиш қийматига тенг бўлган вақтдан бошлаб тугатилади.

39. Йиллар суммаси усулига (кумулятив усулга) кўра ҳар йили амортизация меъёри амортизация муддати охирига қадар қоладиган амортизацияланадиган қийматга улуш сифатида аниқланади. Улуш амортизация ажратмалари тугагунига қадар қоладиган тўлиқ йиллар сонини амортизация муддатини ташкил қиладиган йиллар тартиб сонлари суммасига бўлиш орқали аниқланади.


Йиллар суммаси усулида (кумулятив усулда) амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси асосий воситаларнинг амортизация қийматидан ҳамда суратида объектни фойдали ишлатиш муддатининг охирига қадар қоладиган йиллар сони, махражида эса - объектни фойдали ишлатиш муддати йиллари сони суммасининг нисбатидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

40. Солиқ солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ҳар йиллик амортизация меъёрлари харажатларга тенг маромда ҳисобдан чиқариладиган асосий воситаларнинг бошланғич (тиклаш) қийматига нисбатан фоизларда белгиланган.


41. Ҳисобот йили давомида асосий воситалар бўйича амортизация ажратмалари қўлланиладиган ҳисоблаш усулидан қатъи назар (амортизацияни ҳисоблашнинг ишлаб чиқариш усулидан ташқари), йиллик сумманинг 1/12 миқдорида ҳар ойда ҳисобланади.


Мавсумий тусдаги ишлаб чиқариш корхоналарида фойдаланиладиган асосий воситалар бўйича амортизация ажратмаларининг йиллик суммаси ҳисобот йилида корхона томонидан асосий воситалардан фойдаланиш даври мобайнида тенг маромда ҳисобланади.

42. Асосий воситаларнинг ҳар хил турларига (гуруҳларига) нисбатан амортизацияни ҳисоблашнинг турли усуллари қўлланилади. Бунда бир турдаги асосий воситалар объектлари бўйича (маркаси, тури ва бошқалар бўйича) фақат битта усул қўлланилади.


43. Қўлланиладиган амортизацияни ҳисоблаш усули корхонанинг ҳисоб сиёсатида мажбурий тартибда акс эттирилади. Корхоналар календарь йили давомида ҳисоб сиёсатини ўзгартирмаслиги керак, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 1998 йил 26 июлда 17-07/86-сон билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сон БҲМС) “Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот”нинг (рўйхат рақами 474, 1998 йил 14 август, Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 й., 5-сон) 56-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.


44. Агар асосий воситалардан фойдаланишдан кутилаётган иқтисодий фойдада сезиларли даражада ўзгариш юз берадиган бўлса, амортизацияни ҳисоблаш усули ўзгараётган тамойилни акс эттириш учун шундай ўзгартирилиши керакки, токи юзага келган вазият амортизация усулининг ўзгартирилишини оқласин. Бундай ўзгартиш ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим. Бунда молиявий ҳисоботга тушунтириш хатида мазкур ўзгартиш сабаблари ва уларнинг иқтисодий самараси очиб берилиши керак.


45. Асосий воситаларнинг фойдали хизмат муддати асосий воситалар ҳолатини яхшилайдиган ва, демак, хизмат муддатини узайтирадиган ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек бу муддатни қисқартирадиган технологик ўзгаришларни ҳисобга олиб, корхона томонидан қайтадан кўриб чиқилиши мумкин.


46. Тугатиш қиймати асосий воситаларнинг амортизацияланадиган қийматини ҳисоб-китоб қилишда муҳим таркибий омил ҳисобланади. Тугатиш қиймати муҳим бўлмаган ҳолатда, у амортизацияланадиган қийматни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинмайди.


Агар тугатиш қиймати аҳамиятга эга бўлса, у асосий воситаларни харид қилинган сана ёки уларни қайта баҳолаш санасида белгиланади. Тугатиш қиймати асосий воситаларнинг хизмат муддати охирида тугатиш бўйича кутилаётган харажатларга камайтирилади.

Download 98,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish