17–МАВЗУ: МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
1. Меҳнат муҳофазаси тушунчаси ва уни таъминлашнинг ҳуқуқий воситалари
2. Мехнат мухофазасига оид ходим ва иш берувчининг хуқуқ ҳамда мажбуриятлари.
3. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини муҳофазалашга тааллуқли махсус қоидалар.
4. Ишлаб чиқаришда юз берган бахтсиз ҳодисаларни текшириш ва ҳисобга олиб бориш
Норматив хужжатлар:
“Иш жойларини аттестациядан ўтказиш Қоидалари” Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 1996 йил 17 фералда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирирлиги томонидан 1996 йил 19 мартда тасдиқланиб, Адлия вазирлигида 1996 йил 28 майда 247-сон қарам билан рўйҳатга олинган.
“Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида Намунавий Низом” Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Республика Касабалар уюшмаси Федерацияси Кенгаши билан келишиб 1996 йил 1996 йил 29 июнда тасдиқланиб, ушбу ҳужжат 1996 йил 14 августда Адлия вазирлигида 273-сон рақам билан рўйҳатдан ўтказилган.
“Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишни ташкил этиш ва билимларни текшириш тўғрисида Намунавий Низом“ Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан Касабалар уюшмаси Федерацияси Кенгаши билан келишиб 1996 йил 25 июнда тасдиқланиб, у Адлия вазирлигида 1996 йил 14 августда 272-сон рақам билан давлат рўйҳатидан ўтказилган.
“Ходимларни ишга киришдан олдин дастлабки ва даврий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” Низом ССВнинг 2000 йил 6 июндаги 300-сонли буйруғи билан тасдикланган ва Адлия вазирлиги томонидан 2000 йи 23 июнда 937-сон рақам билан рўйҳатга олинган.
“Меҳнат шароитлари давлат экспертизаси тўғрисида”ги низом Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 29 июлдаги 378-сонли қарори билан тасдиқланган.
“Ишлаб чиқаришда ногиронлар меҳнатидан фойдаланишда иш жойларини аттестациядан ўтказиш тартиби” Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 1999 йил 18 ноябрда тасдиқланган.
“Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисаларни ва ходимлар соғлиғининг бошқача тарзда шикастланишларни текшириш ва хисобга олиб бориш тўғрисида” Низом Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган.
“Аёллар меҳнатининг қўлланилиши тўлиқ ёки қисман тақиқланган, ноқулай меҳнат шароитига эга бўлган ишлар рўйхати” Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 5 анвардан 865-тартиб рақами далан давлат рўйхатидан ўтказилган.
«Юкларни қўлда кўтариш, ташишда аёллар учун йўл қўйилиши мумкин бўлган оғирликнинг санитария меъёрлари» Давлат санитария Бош шифокори томонидан 1996 йил 19 мартда тасдиқланган.
“Меҳнат шароити ноқулай бўлган ва 18 ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланилиш тақиқланган ишлар рўйхати” Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг №7 ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2001 йил 30 майдаги №1 қарори билан тасдиқланган ва Адлия вазирлигида 2001 йил 9 июнда №1040 рақам билан давлат рўйхатига олинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |