1. Номоддлй актнвлар ҳисобининг вазифалари, уларни туркумлаш ва баҳолаш «Номодий активлар» ҳамда «Илмий тадкикот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқариш; харажатлар» деб номланган 7- ва 11 -сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида баён этилади. «Номоддий активлар» номли 7-сон БХМСга мувофиқ номоддий активлар моддий-ашёвий мазмунга эга булмаган, хўжалик юритувчи субъект томонидан хужалик фаолиятида фойдаланиш мақсадида назорат қилинадиган, шунингдек уэоқ вақт (бир йилдан кўп) ишлатиш учун мўлжалланган мол-мулк объектлари.
Номоддий активлар таркибига жисмоний, ошкора (кўриниб турадиган) шаклга эга булмаган. лекин корхонага даромад келтирадиган воситалар киради. Умумий тарзда номоддий активлар деганда саноат ва аклий мулк объектларининг қиймати. мулк хукуки объекти сифатида тан олинадиган бошқа шунга ўхшаш мулкий шунингдек уэоқ муддатли чиқимлар тушунилади.
Бухгалтерия ҳисобида номоддий активларни ҳисобга олишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
♦ Номоддий активларни бошқа активлардан ажратилган ҳолда гурухларга булиб, уларни ҳисобга
олишни ташкил қилиш;
Номоддий активларни жорий ҳисобда ва бухгалтерия балансида тегишли андозаларга доир меъёрий хужжатларга асосан тўғри ва ўз вақтида баҳолаш;
Корхонага мавжуд ва камёб тушган номоддий активлар бўйича бухгалтерия ҳисоби озаларига ва меъёрий хужжатларга асосан амортизация ҳисоблаш;
Мавжуд номоддий активлардан зарур жойда тадбиркорлик ва ишбилармонлик билан самарали фойдаланишни ташкил қилиш;
Эскирган, хўжалик учун ошикча бўлган номоддий активларни ўз вақтида ҳисобдан чиқаришни таъминлаш;
Ҳисобдан чиқарилган номоддий активлар бўйича молиявий натижаларни тўғри ва ўз вақтида аниқлаш.
Бухгалтерия ҳисобида номоддий активларни ҳисобга олишни соддалаштириш мақсадида уларни туркумлаб олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Амалиётда номоддий активларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Патентлар — корхона томонидан муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун ;фойдаланиладиган, крнун билан химояланган гувохнома ҳисобланади. Патент корхона томонидан белгиланган меъёрий хужжатлар асосида сотиб олинади;
Ноу-хау — ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти давомида фойда келтирувчи янги |технологиялардир. Уни таъсисчилар келишувида аниқланган климат бўйича корхона устав ў капиталига улуш ҳисобида киритиш мумкин. Ноу-хау техник тижорат, бошқарув, молия каби характердаги техник билим ва амалий характердаги бошқа билимларни ўз ичига олади;