Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


Де Голл Президентлик қилган даврда Франциянинг



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

 
Де Голл Президентлик қилган даврда Франциянинг
ижтимоий тараққиёти
1960 йил баҳорида ҳукумат молиявий жиҳатдан барқарорлаш-
тириш тадбирларига асосланган “вақтинчалик режа”ни қабул қилди. 
IV ва V (1962–1965 ва 1966–1970 йиллар) режаларда эътибор фан-
техника тараққиётига асосланган саноат ишлаб чиқаришни ривож-
лантиришга, ишлаб чиқаришнинг бир ерга (бир қўлда) тўпланиш 
жараёнини рағбатлантиришга ва ташқи савдо ҳажмининг ўсишига 
қаратилди. Пул муомаласини тартибга солиш учун 1960 йилда пул-
ларни янги франк купюра билан алмаштириш ислоҳоти ўтказилди. 


155
Унга кўра, янги франк эскисига нисбатан 1:100 нисбатда алмашти-
рилди. Мана шу тадбирлар қисқа вақт ичида “қатъий” миллий вако-
латнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. 
1965 йилга келиб Франциянинг АҚШдан олган ташқи қарзини 
тўлаши ҳам молиявий барқарорликнинг юзага келишига ёрдам бер-
ди. Шу вақтдан бошлаб Франция йирик капиталнинг экспортчила-
ридан бирига айланди ва ташқи савдодаги ижобий сальдо балансини 
сақлаб қолди. 60- йилларда ташқи савдонинг умумий ҳажми урушга-
ча бўлган даврдагидан тўрт марта ошиқ бўлди. Франциянинг ташқи 
савдоси иккита асосий омил туфайли ривожланаётган эди. Бир та-
рафдан, Де Голл ҳукумати мустақилликка эришган собиқ мустамла-
калар билан савдо алоқаларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилаётган 
эди. Қоидага кўра, мастамлакаларга суверенитет бериш метрополия 
билан мустамлакалар ўртасида иқтисодий, ҳарбий ва техникавий 
соҳаларда шартномалар тузиш билан амалга оширилар эди. Бундай 
ёндашув Франциянинг учинчи дунёда иқтисодий мавқеининг оши-
шига ҳам сабаб бўлди. 
Франциянинг ЕИдаги шериклари билан савдо алоқаларини ри-
вожлантиришга эришиши катта муваффақиятларга олиб келди. 60- 
йиллар охирида Франциянинг Умумий бозор доирасидаги ташқи 
савдо айланмаси Франция Ҳамдўстлиги мамлакатлари билан олиб 
бораётган савдосидан 3 баравар ошиб кетди 
(1958 йилда бу рақамлар 
тахминан баробар эди).
Бюджет-молиявий тизимнинг барқарорлиги 
ва фермерларни қўллаб-қувватлашга тўғридан-тўғри берилаётган 
харажатларнинг қисқартирилиши ҳукуматга саноатнинг юқори тех-
нологияга асосланган соҳаларини ривожлантиришга имкон берди. 
Айниқса, саноатнинг авиасозлик, кимё ва автомобилсозлик соҳалари 
тез тараққий этди. Пластмасс-ҳисоблаш қурилмаларини ишлаб 
чиқариш анча кўпайди. Ҳарбий саноат копмлексида атом, ракета ва 
аэрокосмик каби янги соҳалар юзага келди. Франция дунёнинг учин-
чи ядровий мамлакатига айланди. Шу мақсадларда мамлакатнинг 
турли ҳудудларида янги соҳага оид корхоналар қурилди. Масалан, 
Тулуза атрофида аэрокосмик комплекс, Гренобль яқинида ядровий, 
Бретанда электрон техника саноат тармоқлари ва Марсель райони ва 
бошқа ғарбий қирғоқ бўйларида кемасозлик саноати комплекслари 
кенгайтирилди ва мустаҳкамланди. 
Ўн йил давомида, яъни 1958 йилгача Франциядаги саноат иш-
лаб чиқариш ҳажми 60% дан ошди. Саноат маҳсулоти ҳажмининг 
ўсиш суръатлари йилига 55% ни ташкил этди. Қишлоқ хўжалик 


156
маҳсулотлари етиштириш 66% га ошди. Саноатдаги монополия-
лаштириш сезиларли даражада тезлашди. Агар олдинги даврлар-
да бу жараён, асосан, кичик ва ўрта корхоналарнинг бирлашиши 
ҳисобига юз берган бўлса, кейинчалик йирик корхоналар томонидан 
кичик корхоналарнинг ютиб юборилиши билан амалга оша борди. 
60- йилларда йирик банк ёки холдинг томонидан ташкил этилган 
молия-саноат гуруҳи саноат корхоналарининг асосий ташкилоти 
бўлиб қолди. Ўнта йирик молиявий-саноат гуруҳи хусусий сектор-
нинг 40% ини назорат қилар ва давлат секторининг тараққий этиши-
да муҳим аҳамият касб этар эди. Шундай бўлса-да, Франция саноат 
концентрацияси бўйича ривожланган бошқа мамлакатлардан анча 
орқада эди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish