Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- §. Голлизм ва Бешинчи республиканинг



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

 
3- §. Голлизм ва Бешинчи республиканинг
ташкил топиши
Голлизмнинг сиёсий қарашлари. Бешинчи республиканинг
конституцион-ҳуқуқий тузуми
Яна миллатнинг қутқарувчиси сифатида сиёсат майдонига чиққан 
генерал Де Голл Жазоир муаммосини ечишдан ташқари, мамлакат-


151
да сиёсий қатъиятсизликни келтириб чиқараётган давлат тизимини 
тубдан ўзгартиришни кун тартибига қўйди. Узоқ вақт оппозицияда 
бўлиб, ҳокимиятга қайтган Де Голл ўзининг олдинги хатоларини 
қайтармасликка ҳаракат қилди. У оммавий, яхши ташкил этилган 
партияга таянар эди. 1958 йилда голлчиларнинг барча тарафдорла-
ри “Янги республикани ҳимоя қилиш иттифоқи” (французча 
ЮНР
)
га бирлашди. Голлизм ғоясининг мазмунини давлат қурилишидан 
тортиб, иқтисодиётни назорат қилишгача бўлган жабҳаларда олиб 
бориладиган сиёсат негизида “Франциянинг Миллий буюклиги” 
масаласи турарди. “Франциянинг буюклиги” тўғрисидаги голлчи-
лар ғояси анъанавий миллатчилик ва миллий устунликни тарғиб 
қилувчи шовинистик қарашлардан анча йироқ эди. Франциянинг бу-
юклиги Де Голл учун мавҳум мақсад эмас, балки бажарса бўладиган 
реал ижтимоий принцип эди. Де Голл: “Менинг фикримча, буюклик-
дан маҳрум этилган Франция Франция бўлишдан тўхтайди”, – деган 
эди. У “фақат кучли давлатгина миллий мустақиллик, бирлик, ижти-
моий тартиб адолатпарварлик ғояларининг амалга ошишида кафо-
лат бўла олади” ғоясини илгари суриб: “Кучли давлат бу диктатура 
эмас, балки синфлар ва шахсий манфаатлардан ҳам юқорида турувчи 
умуммиллий манфаатларни ҳимоя қилувчи давлатдир”, – деган эди. 
Де Голл “Партиялар режими”га қарама-қарши равишда халқнинг су-
веренитетига асосланган ҳақиқий демократияни тиклашни таклиф 
қилди. Конституцияга оид бошқарув шакли, ёш ҳукумат раҳбари 
тўғрисидаги фикрлар референдум ўтказиш йўли билан ўз ечимини 
топиши лозим эди. Де Голлнинг таъкидлашича, бирлик, бирдамлик, 
ички тартиб-интизом ҳокимиятнинг ажралмас хусусиятларидан са-
налади. 
1958 йил 1 июнда Миллий Мажлис Де Голлга ҳукумат бошлиғи 
лавозимини тақдим этди. Ҳукумат Конституцияни қайта кўриб 
чиқиш ваколатига ҳам эга бўлди. Парламентнинг тарқатиб юбори-
лиши билан Тўртинчи республика тузумига ҳам барҳам берилди. 
Бешинчи республика Конституциясининг лойиҳаси ҳукумат ва Пар-
ламентнинг ҳар иккала палаталари вакилларидан ташкил топган 
маслаҳат комиссияси иштирокида Мишел Дебре бошчилигидаги 
ишчи гуруҳи томонидан тайёрланди. 1958 йил 28 сентябрда Кон-
ституция лойиҳаси референдумга қўйилди ва у 79,2% овоз билан 
маъқулланди.
1958 йилдаги Конституция Францияда аралаш, яъни қўшма Пре-
зидентлик-Парламентар бошқарувини жорий қилди. 7 йилга сай-


152
ланадиган Президент ташқи сиёсат, мудофаа ва миллий хавфсиз-
лик соҳаларида катта ваколатларга эга бўлди. Президент ижроия 
ҳокимият устидан ўз назоратини Министрлар Кенгашида раислик 
қилиш ҳуқуқи асосида амалга оширди, бундан ташқари, юқори ла-
возимли амалдорларни тайинлайди. Бу соҳада Президетнинг асосий 
имтиёзи Бош Вазирни тайинлаш ва истеъфога чиқариш ҳуқуқи тура-
ди. Аммо ҳукумат ташкил этилиши жараёнида Парламентнинг қуйи 
палатаси Миллий Мажлиснинг ишонч билдириши лозим бўлади. 
Бешинчи республиканинг Президенти қонун чиқарувчилик жа-
раёнида қатнашиш ҳуқуқига эга эди. Парламент томонидан қабул 
қилинаётган қонунлар Президент томонидан кўриб чиқилиши ва 
маъқулланиши лозим эди. Бундан ташқари, Президент кечиктириш, 
вето ҳуқуқига, шунингдек, муҳим қонун лойиҳаларини референдум-
га қўйиш ҳуқуқига эга эди. Президент Парламентнинг қўйи палата-
сини хоҳлаган вақтда тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга эди. Президент 
ҳукуматнинг фаолиятини назорат этадиган Давлат Кенгаши ва сай-
лов жараёни, қонунчиликни назорат этадиган Конституцион Кенгаш 
каби икки муҳим давлат ташкилотларининг таркибини тасдиқлайди. 
Президент фақатгина давлатга хиёнат қилган тақдирда жиноий жа-
вобгарликка тортилиши мумкин эди. Француз Парламентининг 
қонун чиқарувчилик ваколати 1958 йилги Конституцияга кўра анча 
чегараланди. Шундай қилиб, 1958 йилги Конституция Учинчи ва 
Тўртинчи республикалар давридаги Парламент устунлиги ўрнига 
ҳокимиятни тақсимлашнинг марказлашган тизимини ташкил этди. 
Ижтимоий мазмуни жиҳатидан 1958 йилги конституция ўзидан 
олдинги Асосий Қонуннинг социал мазмунини сақлаб қолишга 
ҳаракат қилди. Унинг таркибига “Инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари 
Декларацияси” ва 1946 йилги Конституциянинг преамбуласи 
(муқаддима қисми) ҳеч бир ўзгаришсиз киритилди. Шунинг билан 
бирга, Янги Конституция фуқароларнинг иқтисодий, сиёсий, ижти-
моий ва маданий жиҳатдан кенг доирадаги ҳуқуқларини кафолатла-
ди. Франция аввалгидек бўлинмас, дунёвий, демократик ва социал 
республика сифатида белгиланди. “Франция Иттифоқи” ўрнига эса, 
суверен давлатларни бирлаштирган “Франция Ҳамдўстлиги” таъсис 
этилди.
1958 йилги Конституция қабул қилингандан сўнг, ҳукумат сай-
лов Кодексига қўшимча иловани ишлаб чиқди. Унга кўра, Миллий 
Мажлиснинг 577 нафар депутати бир мандатли округларда икки 
турда сайланишлари белгилаб қўйилди. Бу тизим йирик партиялар-


153
га фойда келтирар эди. Янги тизим бўйича Парламентга биринчи 
сайловлар 1958 йилнинг 23–30 ноябр кунлари бўлиб ўтди. Бу сай-
ловлар Парламентнинг қуйи палатасида кучлар нисбатини кескин 
даражада ўзгартириб юборди. 188 мандатга эга бўлган ЮНР Пар-
ламентда кўпчилик овозга эга бўлди. 4 млн га яқин сайловчилар 
томонидан қўллаб-қувватланган ФКП иккинчи турда Парламентга 
бор-йўғи 10 нафар депутатни ўтказишга муваффақ бўлди. ФСП ва 
радикаллар 40 та ўрин, ХРҲ эса 44 та ўрин эгаллади. “Мустақиллар” 
ва деҳқонлар Миллий маркази (СНИП)нинг ғалабаси кутилмаган 
ҳолат эди. “Мустақиллар” 133 та депутатдан иборат фракцияни 
ташкил этдилар. Шундай қилиб, Парламентда Де Голл тарафдорла-
ри қатъий кўпчиликка эришди. 1958 йил декабрида Де Голл Пре-
зидент этиб сайланди. У Мишель Дебрега янги ҳукумат тузиш вази-
фасини топширди. Бу ҳукумат таркибига, даставвал, голлчилардан 
ташқари, ХРҲ ва “мустақиллар”дан вакиллар ҳамда социалист ва 
радикаллардан 1 нафардан вакил киритилди. Де Голл ўз фаолиятини 
коалициядаги шериклари билан келишган ҳолда олиб боришни уму-
ман хоҳламас эди. Бундан ташқари, Президентнинг соясида қолиб 
кетишдан чўчиган кўпгина партияларнинг етакчилари ҳукумат ва 
Президентнинг фаолиятида масофа сақлашга ҳаракат қилди. 1959 
йилда социалистлар ва радикаллар ҳам тамоман оппозиция тарафи-
га ўтиб кетди. Бундан ташқари, таркибидан 958 йилдаёқ мухтор со-
циалистик партияни ташкил этган “сўл радикаллар” гуруҳи ажралиб 
чиққан эди. 1960 йилда бу партия Сўл социалистик иттифоқ билан 
қўшилиб, Бирлашган социалистик партияни ташкил этган эди. 1960 
йилда молиявий ислоҳотларнинг йўллари тўғрисидаги тортишувлар 
СНИП раҳбарияти ичида ихтилоф келиб чиқишига сабаб бўлди. “Ўнг 
либерал” гуруҳларнинг вакили ҳисобланган А. Пине Де Голлнинг 
талаби билан молия ва иқтисодиёт вазири лавозимидан четлатил-
ди. Натижада унинг ўрнини “мустақиллар” қанотининг ёш етакчи-
ларидан ҳисобланган Волери Жискар д’ Эстен эгаллади. Голлчилар 
билан ҳамкорлик қилиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги баҳс ту-
файли 1962 йилда СНИПда ажралиш юз берди ва унинг таркибидан 
Жискар д’ Эстен бошчилигидаги гуруҳ мустақил бўлиб чиқди. Улар 
“Мустақил республикачилар” номли депутатлар гуруҳини ташкил 
этиб, коалицион ҳукумат таркибида қолишди. Де Голлнинг ЕИҲга 
нисбатан тутган қатъий сиёсатидан норози бўлган ХРҲ вакиллари 
1962 йилда ҳукумат таркибидан чиқиб кетишди. 


154
60- йилларнинг бошлари голлчилар ҳаракатининг ривожланиши 
учун муҳим босқичлардан бири бўлди. 1961–1962 йилларда Жазо-
ир муаммоси бўйича ўтказилган референдумлар туфайли Жазоирга 
мустақиллик берилди. Бу эса ЮНРдан Ж. Сустель бошчилигидаги 
радикал қанот ажралиб чиқишига сабаб бўлди. Улар Де Голлни мил-
латга хоинликда айблашди ва реал сиёсий куч бўлолмагани туфайли, 
охир-оқибатда террористик методлардан фойдалана бошладилар. 
Президентга нисбатан бир неча марта суиқасд уюштиришга ҳаракат 
қилинди. 1962 йил апрелида Жорж Помпиду Премьер-министрлик 
лавозимини эгаллади. Ҳукуматнинг янги бошлиғи обрўли голлчилар 
гуруҳи таркибида бўлмаса-да, шахсан Де Голлга энг яқин сиёсатчи-
лардан бири эди. 1959 йилда Ж. Сустель бошчилигида Демократик 
Меҳнат Иттифоқи (ЮДТ) партияси тузилган эди. Жазоир муаммо-
сининг ҳал этилиши ва ҳукумат сиёсатида ижтимоий фаолликнинг 
ошиши икки голлистик партияларнинг яқинлашиши учун асос 
бўлди. 1962 йилда улар ЮНР – ЮДТ ягона блокини ташкил этди-
лар. 1962 йил ноябрида бўлиб ўтган сайловлар натижасида Миллий 
Мажлисда иккита қутб юзага келди. ФКП ва ФСП фракциялари 41 
ва 67 нафар депутатга эга бўлди. ЮНР – ЮДТ ва Жискар д’ Эстен 
бошчилигидаги “Мустақил республикачилар” гуруҳи, ўз навбатида, 
229 ва 32 та ўринга эга бўлди. Янги ҳукуматга яна Ж. Помпиду кел-
ди. 
1965 йилнинг 5 ва 19 декабрларида икки турдан иборат бўлиб 
ўтган Президент сайловларида Де Голл қийинчилик билан ғалабага 
эришди. Де Голл биринчи турда – 44%, Миттеран – 32%, Леканюэ – 
16%, Тиксье-Виньянкур 5% овоз олди. Иккинчи турда Де Голл 44,7% 
овоз олиб, 37,4% овоз олган Ф. Миттеранни ортда қолдирди.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish