2- §. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Франция.
Тўртинчи республика
Вақтинчалик режим. Тўртинчи республиканинг
конституцион-ҳуқуқий расмийлашуви
Фашизм зулмидан озод бўлган Францияда ҳокимият органла-
рини тузиш ишини Қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг икки йи-
рик ташкилоти – де голлчилар бошчилигидаги Франция Миллий
озодлик ҳаракати қўмитаси ва Луи Сайян бошчилигидаги Миллий
қаршилик кўрсатиш ҳаракати совети ўз зиммаларига олди. 1944 йил
2 июнда Миллий озодлик ҳаракатининг француз қўмитаси ўзини
“Муваққат ҳукумат” деб эълон қилди. Қўмита раҳнамолигида Жа-
зоирда қаршилик кўрсатиш ҳаракатининг кўпгина вакилларини бир-
лаштирган Маслаҳат Ассамблеяси иш бошлади. Францияда уруш
ҳаракатлари тугаши билан, ҳокимият Миллий озодлик ҳаракати
(МОҲ)нинг департамент қўмиталари ихтиёрига ўта бошлади.
Француз ички кучлари (ФИК) қўллаб-қувватлашида департамент
қўмиталари Виши ҳукумати маъмуриятини тугатиб, халқ трибунал-
лари ва милициясини тузишди.
Париж озод этилгандан сўнг, Де Голл ўз ҳокимиятини
мустаҳкамлашга киришди. Муваққат ҳукуматнинг 1944 йил 21 ав-
густда чиқарган Ордонанс (Акти, Қарори)ига биноан департамент
префектлари муниципал (маҳаллий) бошқарув кенгашларини қайта
тиклади. “Республика комиссарлари” Муваққат ҳукуматнинг йи-
рик шаҳарлардаги вакилларига айланишди. 28 август куни Де Голл
ФИКни тугатиш ҳақида буйруқ чиқарди. 1944 йил 15 сентябрда
халқ трибуналлари, 28 октябрда эса милиция қисмлари тарқатиб
юборилди. 1944 йил октябрда Франциянинг жанубидаги Авиньон
шаҳрида Миллий озодлик ҳаракати қўмиталарининг съезди – Гене-
рал штатлар чақирилди. Съездда иштирок этган делегатлар ҳукумат
таркибига “Қаршилик кўрсатиш ҳаракати” ва коммунистлар вакил-
ларини ҳам киритиш шарти билан Муваққат ҳукуматнинг бошқарув
ҳокимиятини тан олишди.
Муваққат ҳукумат зиммасида мамлакат халқ хўжалигини қайта
тиклаш, конституцион-ҳуқуқий ислоҳотлар ўтказиш каби ўта дол-
зарб масалалар турган эди. Мамлакатда сиёсий вазият ниҳоятда
мураккаб эди. Уруш француз миллатини бўлиб ташлаган эди.
Ҳукуматнинг кўпгина бюрократик намояндалари ва тадбиркорлар-
133
нинг асосий қисми Петен ҳукумати билан ҳамкорлик қилишдан ман-
фаатдор эди. Виши ҳукуматининг аграр ва оила борасидаги сиёсати-
ни деҳқонларнинг кенг қатлами қўллаб-қувватларди. Ҳарбийларнинг
анчагина қисми Де Голлнинг чақириғига қулоқ солмай, Петен
ҳукуматини қўллаб-қувватлашда давом этди. Франция озод этилгач,
190 мингдан ортиқ киши коллаборационизм (фашистлар ёки Фран-
циядаги фашистик ҳукумат билан ҳамкорлик қилиш)да айбланди.
Шулардан 100 минг кишига яқини озодликдан маҳрум қилинди
ёки айримларининг ҳуқуқлари чеклаб қўйилди. Петен ҳукуматини
қўллаб-қувватлаган ёки у билан ҳамкорлик қилган сиёсий арбоблар
фаол ижтимоий ҳаётдан четлаштирилди.
Қаршилик кўрсатиш ҳаракатида 170 мингдан ортиқ кишининг
иштирок этишининг ўзи мамлакатдаги сиёсий вазиятнинг кескин
ўзгаришига олиб келди. Ҳаракат кўламининг бу даражада кенглиги
1940 йилда юз берган ҳарбий ҳалокат билан ҳам изоҳланар эди.
Урушдан кейинги даврда Францияда кўпчилик партия ва
ҳаракатларнинг фаолияти Қаршилик кўрсатиш анъананаларига чам-
барчас боғланиб қолди. Аммо уларнинг ғоявий мақсадлари ва дас-
турлари турлича эди. Улар ичида голлчиларнинг ўзига хос ўрни бор
эди. Де Голлнинг асосий мақсади француз давлатчилигини қайта
тиклаш ва конститутцион-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш
эди. Де Голлни “Франциянинг буюклиги”ни тикловчи ва “миллат-
ни қутқарувчи” шахс сифатида тан олувчи, турли хил ижтимоий
гуруҳларнинг вакиллари қўллаб-қувватлар эди.
Иккинчи жаҳон уруши, қайсидир маънода, Францияда коммуни-
стик ҳаракатнинг ўсишига туртки бўлди. Коммунистлар қаршилик
кўрсатиш ҳаракатининг етакчи кучларидан бири сифатида танил-
ди. ФКПнинг кенг халқ оммаси орасидаги обрўси ошиб кетди. 1945
йил бошларида унинг сафларида 500 мингга яқин аъзоси бўлса,
1946 йилда бу рақам қарийб 900 мингга етди. ФКПнинг раҳбарлари:
партиянинг бош котиби Морис Торез ва депутатлар гуруҳининг
бошлиғи Жак Дюкло сиёсий курашда Парламентар-демократия-
ни мустаҳкамлаш тарафдори бўлиб чиқди. Коммунистлар давлат
бошқарувини демократлаштириш, монополияга қарши кураш сиёса-
тини ёқлаган ҳолда монополистик, мустамлакачилик ва “Атлантика
бирдамлиги” сиёсатига қарши чиқди.
Социалистик партиянинг мавқеи ҳам етарли даражада мустаҳкам
эди. ФСП аъзолари сон жиҳатдан ФКП аъзоларидан деярли уч ба-
робар оз бўлса-да, бироқ катта обрўга эга эди. Унинг “демократик
134
социализм”ни тарғиб қилувчи концепцияси коммунистларнинг янги
дастуридан унчалик фарқ қилмас эди. СПнинг Л. Блюм бошлиқ
раҳбарияти ФКП билан яқин алоқа ўрнатишга тайёр эди. 1946 йилда
ФСП бош котиби лавозимига Ги Молленинг келиши билан антиком-
мунистик кайфият кучайди. ФСПнинг янги раҳбарияти “Атланти-
ка бирдамлиги” принципини ва мустамлакаларнинг ҳарбий-сиёсий
жиҳатдан қарамлигини сақлаб қолишни ёқлаб чиқди. 1946 йилда
қабул қилинган ва партия дастури статусига эга бўлган “Принциплар
декларацияси” ФСП партиясини социализм ғалабаси йўлида синфий
курашни қўллаб-қувватлайдиган партияга айлантириб қўйди. Бироқ
“демократик социализм” концепцияси “бетакрор ғоя” сифатида таъ-
рифланди ва унда жамиятнинг барча табақалари бирдамлик учун ку-
рашиши кераклиги айтилди.
Мамлакатда нуфузли партиялардан яна бири Халқ республикачи-
лик ҳаракати (ХРҲ) ҳисобланарди. Партиянинг асосини Қаршилик
кўрсатиш ҳаракатининг 1944 йилда бирлашган “Либерте”, “Резис-
танс”, “Комба” каби коммунистик бўлмаган гуруҳлари ташкил этар-
ди. Халқ республикачилик ҳаракатининг раиси – “Озод Франция”
радиосининг директори М. Шуман, бош котиби эса Р. Бише эди.
1944 йилдаги Таъсис Съездида ХРҲнинг мақсади ҳақида шундай
баёнот берилди: “Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётда демокра-
тияни ўрнатиш, фуқароларнинг эркинлиги ва шахсий ҳуқуқларига
риоя этилишини таъминлаш, меҳнатнинг капитал устидан, шахсий
хизматнинг енгиллик ва имтиёзлар устидан ҳукмронлигини таъ-
минлаш каби вазифалар кўрсатиб ўтилди”. ХРҲ Франциянинг дав-
лат тузумини “инқилобий” йўл билан кескин янгилаш масаласига
эътибор қаратди. Бу кўрсатмалар ХРҲни Франциядаги радикал де-
мократик партиялардан бирига айлантирди. Бу даврга келиб ХРҲ
ФКПга қараганда анча оммавийлашиб кетди. 1945 йилга келганда
ХРҲ таркибида 235 мингдан ортиқроқ киши бор эди. ХРҲ тарафдор-
лари ичида деҳқонлар, ишчилар ва шаҳарда яшовчи ўртаҳол табақа
вакиллари кўпчиликни ташкил этар эди. 1945–1946 йилларда ХРҲ
таркиби, асосан, католиклар ҳисобига кўпайди. Бу партиянинг да-
стурига ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Радикал демократик
ғояларга аста-секинлик билан христиан динига хос қарашлар арала-
шиб кетди. Муваққат ҳукуматнинг бир қатор саноат корхоналари-
ни давлат тасарруфига ўтказиш ва давлатнинг иқтисодиёт устидан
назоратини кучайтириш йўлидаги тадбирларини қўллаб-қувватлаш
билан бир қаторда, ХРҲ, асосан, корхоналарни бошқаришда иш-
135
чиларнинг иштирокига имкон берадиган тизимни ташкил этиш-
нинг фаол ташаббускорларидан бирига айланди. ХРҲ Де Голлнинг
муваққат режим давридаги тадбирларини қўллаб-қувватласа-да,
голлчиларнинг “кучли давлат” ғоясига ўз норозиликларини билди-
риб, Парламентар-демократиянинг классик принциплари тарафдори
бўлиб чиқдилар. Ташқи сиёсатда ХРҲ партиялар орасида Европа
мамлакатлари билан яқин алоқалар ўрнатиш ғоясини илгари сурди.
Биринчи сайловлар арафасида, 1945 йил октябрда, Де Голл икки
масала юзасидан референдум ўтказди. Биринчи масала – сайлана-
ётган вакиллик органига “Таъсис Мажлиси” статусини бериш, ик-
кинчи масала эса унинг функцияларини, яъни ваколатларини фақат
конституцион тузилма доирасида чеклаш. ФСП, ХРҲ ва ФКПлар бу
таклифни қўллаб-қувватлаб чиқишди. Коммунистлар Таъсис Маж-
лиси ваколатларини чекламасдан, катта имтиёзлар берилишини
ёқлади. Референдумда иштирок этганларнинг 96,4% и Таъсис Маж-
лиси чақирилишини ёқлаб овоз беришди. Иккинчи масала юзасидан
эса сайловчиларнинг ижобий овозлари 66,3% ни ташкил этди. Ре-
ферендум билан бир вақтда сайлов ҳам ўтказилди. Сайловда асосан
Қаршилик кўрсатиш ҳаракатида фаол иштирок этган партиялар кўп
овозга эга бўлди. Таъсис Мажлисида коммунистлар 25,4%, Қаршилик
кўрсатиш ҳаракати Демократик ва Ижтимоий Иттифоқи билан бир
альянсга бирлашган социалистлар 24%, ХРҲ 23,6% овоз олди. Голл-
чиларга нисбатан оппозицияда бўлган радикал ва “мўътадиллар”
сайловда 10,8% ва 15% овоз билан мағлубиятга учрадилар. Аммо
де Голлнинг ғалабаси вақтинчалик ҳолат эди. Ҳукумат таркибига Де
Голлни қўллаб-қувватловчи “партиясиз” 6 нафар тарафдорларидан
ташқари ФКП, ФСП ва ХРҲдан 5 нафардан вакиллар кирди. 1945
йил декабридаёқ ҳукумат ичидаги сиёсий вазият инқироз даража-
сига келиб қолди. Орадан бир ой ўтиб, Де Голл ўзининг истеъфога
чиқишини эълон қилди. Муваққат ҳукумат бошлиғи лавозимини со-
циалист Ф. Гуэн эгаллади.
Асосан, сўл центрист партия вакилларидан иборат бўлган Конс-
титуцион комиссия 1946 йил апрелида Конституциянинг янги
лойиҳасини тайёрлаб тақдим этишди. У бир палатали Парламент
ташкил этишни кўзда тутар эди. Бу Парламент қонунчилик билан
шуғулланиб, Президент ва Министрлар Совети Раисини сайлаш,
ҳукуматнинг таркиби, дастури ва тизимини тасдиқлаш ваколатла-
рига эга эди. 1946 йил 19 апрелида Таъсис Мажлиси Конституция
лойиҳасини маъқуллади, май ойида эса у умуммиллий референдумга
136
қўйилди. Референдум иштирокчиларининг 51,6% и қарши овоз бе-
ришди. Референдум натижалари мамлакатдаги сиёсий вазият янада
мураккаблашиб кетганини, иккинчи Таъсис Мажлисини чақириш ва
янги сайловларни ўтказиш зарурлигини кўрсатди. Сайлов компания-
си чоғидаёқ ХРҲ ва радикалларнинг манфаатлари яқинлашаётгани
кўриниб қолди. Таъсис Мажлисининг янги таркибида кучлар нис-
батида кескин ўзгаришлар бўлмаган бўлса-да, энг кўп овозни ХРҲ
(28,1%) олди. ФКП – 26,4%, ФСП 21,1% овоз олди.
Муваққат ҳукумат ва Конституцион комиссияни ХРҲ вакиллари:
Ж. Бидо ва П. Коста-Флорлар бошқара бошлашди. Бу орада Де Голл
яна сиёсат майдонига қайтди. У 1946 йил 16 июнда Байе шаҳри озод
этилганининг икки йиллик юбилейига бағишланган тантаналарда
нутқ сўзлади. Де Голл бу нутқида биринчи марта ўзининг Конститу-
ция лойиҳасини ифодалаб берди. Унинг асосида Франциянинг “буюк-
лигини”, миллатнинг бирдамлиги ва мустақиллигини таъминлашга
имкон берадиган “кучли давлат” сиёсати ғояси ётар эди. Де Голл Пар-
ламентар-республикачилик сиёсатини қаттиқ қоралаб чиқди. Унинг
фикрича, бу ғоя “партия режими”нинг мустаҳкамланиши ва ҳукумат
тузумининг батамом бузилиши хавфини келтириб чиқаради.
Голлчиларнинг ўсиб бораётган таъсир доираси билан тўқнаш
келган Таъсис Мажлисида етакчилик қилаётган партиялар янги
Конституция лойиҳаси бўйича компромиссга келишга ошиқдилар.
Бу лойиҳа Таъсис Мажлиси муҳокамасига 1946 йил 29 сентябрида
қўйилди ва 440:106 нисбат билан тўлиқ қўллаб-қувватланди. Конс-
титуция тўғрисидаги референдум 1946 йил 13 октябрида бўлиб ўтди
ва 53,1% овоз олди. 1946 йилнинг 24 декабридан Тўртинчи респу-
бликанинг Конституцияси кучга кирди.
Конституция Францияни демократик республика (IV республика)
деб, мустамлака ерлари билан эса Франция союзи деб эълон қилди.
Конституция Францияни “ягона ва бўлинмайдиган дунёвий демок-
ратик ва социал республика” деб эълон қилди; халқ оммасининг
суверенитетини ва бир қатор демократик ҳуқуқ ва эркинликларни,
хотин-қизларнинг эркинликлар билан ҳамма соҳада тенг ҳуқуққа эга
бўлишини, меҳнат қилиш мажбуриятларини, иш ташлаш ва меҳнат
қобилиятини йўқотганда давлат ёрдамини олиш ҳуқуқларини, озод-
ликни ҳимоя қилгани учун таъқиб қилинаётган ажнабийларга бош-
пана берилажагини баён қилди ва миллий, ижтимоий аҳамиятга
эга бўлган ҳамма корхоналар мулкини жамият мулки бўлиши ке-
рак деб кўрсатди; иқтисодиётни режалаштириш ва корхоналарни
137
бошқаришга ишчиларни жалб этиш кераклигини таъкидлади. Конс-
титуция босқинчилик урушларини таъқиқлади ва тинчлик сиёсати
юритиш лозимлигини кўрсатди.
Конституцияга мувофиқ, қонун чиқарувчи олий орган икки па-
латали Парламент, яъни Миллий Мажлис ва Республика Кенгаши
бўлди. Миллий Мажлис қонунларни чиқариш, бюджетларни қабул
қилиш, ҳукуматга ишонч билдириш, сулҳ шартномасини тузиш,
халқаро сиёсат ҳужжатларини тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлди. У
тўғри сайлов асосида 5 йилга сайланади. Сайлов ҳуқуқидан 21 ёшга
етганларгина фойдаланади. Республика Кенгаши икки табақали сай-
лов асосида 6 йилга сайланади. Кенгаш қонун лойиҳаларининг куч-
га киришини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлди. Республика бошлиғи
– Президент Миллий Мажлис ва Республика Кенгаши-
нинг қўшма мажлисида 7 йил муддатга сайланади. Президент
иккинчи марта ҳам сайланиб, ўз ўрнида қолиши мумкин. Ижроия
ҳокимияти – Министрлар Советининг Раиси Президент томонидан
тайинланади. 1946 йил Конституцияси капиталистик дунёда энг
демократик конституциялардан бири бўлди. Унда хусусий мулкка
бўлган ҳуқуқ муқаддас ҳуқуқ деб эътироф этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |