Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


Энтони Блэрнинг “янги лейборизми”



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Энтони Блэрнинг “янги лейборизми”
1994 йили Лейбористлар партияси раҳбарлигига 40 ёшли Энтони 
Блэр келди. Лейбористларнинг 1997 йилги сайловолди манифести 
“янги лейборизм” ғоялари руҳида тузилган эди. Умуман олганда, 
иқтисодий соҳада Status guo-ни сақлашга ҳаракат қилиб, унда Лей-
бористлар партияси мамлакатда ҳуқуқий ислоҳотлар ўтказиш ва 
ташқи сиёсатни ўзгартириш зарурати ҳақидаги фикрларини илгари 
сурди. Жумладан, Лордлар палатасини ислоҳ қилиш, референдум-
лар институтини мустаҳкамлаш, пропорционал (мутаносиб) сайлов 
ҳуқуқини жорий қилиш, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландияда 
конституциявий ислоҳот ўтказиш таклифлари киритилди. Блэр ЕИ-
нинг социал хартияси ва Европа валюта тизимига қўшилишга тайёр 
эканлигини маълум қилди. Сайловолди кураш даврида “Америка 
омили”дан ҳам фойдаланилди: Бош Вазирдан фарқли ўлароқ Блэр 
Б. Клинтон билан дўстона муносабатлар ўрната олди. Ҳокимият те-
пасида турган консерватив партия эришилган иқтисодий ютуқларни 
тарғиб қилиш ва рақибларни танқид қилиш билан чекланиб, сайлов 
компаниясини жуда суст олиб борди.
1997 йил май ойидаги сайловлар натижалари олдиндан маълум 
эди. Лейбористлар сайловчиларнинг 45% овозини олиб, Парламент-


118
да 659 ўриндан 419 тасига эга бўлди. Консерваторлар эса 30,2% 
овозга бўлиб, бор-йўғи 165 та номзодларини Парламентда жойлаш-
тира олдилар. Бу охирги 90 йил давомида энг паст кўрсаткич эди. 
Шотландия ва Уэльсда консерваторлар тарихда илк бор бирорта ҳам 
овозга эга бўлмади. Партиялараро кураш мантиғига хилоф равишда 
Блэр ҳукуматнинг иқтисодий стратегиясини деярли ўзгартирмади. 
Ҳукумат илгаригидек хусусий секторнинг тўла устунлигига, давлат-
нинг иқтисодий жараёнларга иложи борича камроқ аралашишига, 
ишбилармонлик фаолиятини ҳар томонлама рағбатлантиришга, иш-
лаб чиқаришнинг техник-технологик базасини янгилашга эътибор 
қаратди. 
90- йиллар охирларида Буюк Британия иқтисодиёти барқарор ўсиш 
суръатларини сақлаб қолди. Йигирма йиллик ислоҳотлардан сўнг 
рақобатбардошликнинг юқори даражасини таъминловчи замонавий 
соҳавий структура шаклланди. Маиший хизмат кўрсатиш соҳаси 
унуми ва бандлик бўйича биринчи ўринга чиқиб олди (Ялпи ички 
маҳсулотнинг 66,8% и ва бандларнинг 71,5% и). Иқтисодиётнинг ри-
вожланишида молиявий соҳа алоҳида аҳамиятга эга бўлди. У ЯИМ 
нинг 25% и ва мамлакат меҳнат ресурсларининг 12% ини (деярли 
4 миллион киши) ўз ичига оларди. ЯИМнинг 31,4% и ва бандлар-
нинг 26,4% и саноат ва қурилишга тўғри келарди. Замонавий Бри-
тания саноатининг ўзига хос хусусияти ишлаб чиқаришга фаннинг 
кенг татбиқ қилиниши бўлди. Бу кўрсаткич Европа мамлакатлари 
ичида энг юқори даражада эди. Қишлоқ хўжалиги атиги ЯИМнинг 
1,8% ини ва меҳнат ресурсларининг 2,1% ини ўз ичига оларди. Бу 
соҳа ҳам етарлича самарали эди, аммо сигирлар қутуриши туфайли 
катта талофатлар кўрди. Британия иқтисодиёти ЕИга ташланаётган 
хорижий инвестицияларнинг 1/3 қисмини ўзига жалб қилган ҳолда, 
хорижий сармоянинг фойдали бозорига айланди. Буюк Британияда 
юқори технологик ишлаб чиқариш соҳасидаги энг йирик ТМКлар 
билан бирга, 13 мингдан ортиқ хорижий компаниялар ҳам фаолият 
кўрсатади. 
90- йиллар давомида амалга оширилган молиявий сиёсат дав-
лат бюджетидаги камомаднинг аста-секин қопланишига олиб кел-
ди. Давлат молия тизимининг барқарорлашуви валюта тизимининг 
соғломлашуви билан бир вақтда кечди. 1999 йилда инфляция дара-
жаси атиги 3,4% ни ташкил этди. 1998 йилда Буюк Британия товар-
лар экспорти бўйича дунёда 5- ўринга (унинг улуши дунё экспор-
тининг 5,1% и (272,7 млрд доллар)), импорт бўйича учинчи ўринга 


119
(улуши – дунё импортининг 5,9% и (316,1 млрд доллар)) чиқиб олди. 
Ташқи савдода салбий сальдо (қолдиқ)нинг миқдори атиги 20 млрд 
долларни ташкил этди. 
Блэр ҳукумати Бирлашган Қиролликка кирган минтақаларга нис-
батан бошқарув тизимини ўзгартириш бўйича қатъий қадам қўйди. 
1997 йилда Уэльс ва Шотландияда маҳаллий қонун чиқарувчи орган-
ларни тузиш бўйича референдумлар ўтказилди. Уэльсда маҳаллий 
сайловчиларнинг атиги 50% и референдумда қатнашди. Натижада 
бу ерда конституцион ислоҳот бироз чегараланган характерга эга 
бўлди. Тузилган маҳаллий ассамблея маҳаллий қонунларни қабул 
қилиш ва солиқларни белгилаш ҳуқуқларига эга эмас эди. Унинг 
ваколати минтақанинг иқтисодий ривожланиши, қишлоқ хўжалиги, 
таълим, маданият ва экология масалалари билан чегараланди. Ас-
самблея илгари Уэльс бўйича вазирга тегишли бўлган Марказий 
Ҳукумат дотацияси (йилига 8 млрд фунт стерлинг)га эгалик қилади. 
Шотландияда конституцион ислоҳот овоз берганларнинг 74% и 
томонидан қўллаб-қувватланди. Шотландия Парламенти катта вако-
латларга эга бўлди, жумладан, марказий қонунларга зид келмайди-
ган минтақавий қонунларни қабул қилиш, солиқларни белгилаш ва 
йиғиб олиш ҳуқуқига эга бўлди. Шотландия ўз Парламентини тузиш 
ҳуқуқига эга бўлди. 1999 йил 1 июлда Шотландия Парламенти рас-
мий суратда очилди. 
Блэр Ольстер муаммосини ечишда катта муваффақиятларга 
эришди. У инглиз-ирланд музокараларида Ольстернинг Шинн 
Фейн партияси вакилларининг қатнашишига рози бўлди. Музо-
каралар чоғида ИРА тинчликни сақлашга рози бўлди. АҚШ воси-
тачилигида 1998 йил апрель ойида Шимолий Ирландия бўйича уч 
томонлама Тинчлик Шартномаси имзоланди. Бу Шартномада Ши-
молий Ирландиянинг сиёсий мустақиллиги тикланган эди. Ши-
молий Ирландиянинг Миллий Ассамблеяси “ўзаро ҳамжиҳатлик” 
қоидаларига кўра ишлаши керак эди, яъни ҳар бир қарорни қабул 
қилишда ҳам католик, ҳам протестантлардан сайланган депутатлар 
маъқуллашлари керак эди. Ирландия Ольстерга даъвогарликдан воз 
кечиши керак эди, Британия Ҳукумати эса чекланган ваколатларга 
эга бўлган умумирланд маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларини 
ташкил этишга розилик берди. Тинчлик Шартномаси 1998 йил 22 
майдаги референдумда тасдиқланди. Шартномани Ольстерда 71%, 
Ирландияда 94% сайловчилар қўллаб-қувватлашди. 1999 йил июнда 
Миллий Ассамблея депутатлари сайловлари бўлиб ўтди. Ассамблея 


120
Шимолий Ирландия Ҳукуматини тузишга киришди. Лондон унинг 
ихтиёрига минтақанинг иқтисодий ривожланиши, соғлиқни сақлаш, 
таълим, атроф-муҳит муҳофазаси масалалари ҳамда “Шимол-Жа-
нуб” умумирланд вазирлар Кенгашини тузиш ваколатини берди. 
Аммо бу жараёнлар ИРА экстремистлари томонидан хавф остида 
қолди. 1999 йилда ИРА қуролсизлантириш ҳақидаги ваъдани ба-
жармади. Террорчилик ҳаракатлари ҳам давом эттирилди. Ольстер-
да минтақавий ҳукумат органлари тузилишининг якунланиши ҳам 
вазиятни ўзгартирмади. 2000 йилда Британия Ҳукумати Ольстерга 
махсус ҳарбий қисмларни киритишдан воз кечди, аммо террорчи-
ликка қарши қонунни кучайтирди. 
Э. Блэр Буюк Британиянинг ташқи сиёсий стратегиясига катта 
тузатишлар киритди. Сайловолди кураш давридаёқ у АҚШ билан 
“махсус муносабатлар”ни тиклаш ва Б. Клинтон билан яқин ишчан 
ва шахсий муносабатлар ўрнатиш тарафдори эди. 1998 йилда бу 
Лондоннинг баланд сиёсий демаршлари билан тасдиқланди. Дунё 
ҳамжамиятининг фикрига хилоф равишда, Британия Ҳукумати 
АҚШнинг Судан ва Афғонистонни “антитеррористик” бомбардимон 
қилишини қўллаб-қувватлади. 1998 йилда “Саҳродаги тулки” опера-
цияси амалга оширилди. Тўрт кун давомида Инглиз–Америка ҳарбий 
қисмлари Ироқнинг ҳарбий ва иқтисодий объектларига қарата тўрт 
юзга яқин қанотли ракеталарни йўналтирди. 1999 йилда Буюк Бри-
тания АҚШ билан биргаликда Югославияга қарши энг қатъий чора-
лар кўриш тарафдори бўлди. Британия Қуролли Кучлари ҳам Сер-
бия ҳудудига объектларни бомбардимон қилишда ҳамда Косовадаги 
ҳарбий ҳаракатларда қатнашди. Кейинчалик маълум бўлишича, ай-
нан Британия ҳукумат органлари ва махсус хизматлари “Милошевич 
режими”га қарши тарғиботчилик хуружи олиб боришда, Косовадаги 
миллий қатағонлар тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқатган ҳолда 
катта “ҳисса” қўшган эдилар. Бу даврда Буюк Британия “НАТОнинг 
Шарққа кенгайиш” жараёнини ва НАТОнинг янгиланган стратегик 
концепциясининг қабул қилинишини қўллаб-қувватлади. 
90- йиллар охиридаги энг муҳим ва энг ўткир халқаро муносабат-
ларга оид муаммоларда Лондоннинг америкапараст позицияси Буюк 
Британия ва Россиянинг яқинлашишига салбий таъсир кўрсатди. 
Фақатгина 1998 йил май ойида Бирмингемда дунёнинг етакчи мам-
лакатлари раҳбарларининг учрашуви арафасида Россия–Британия 
алоқаларининг жонланиши бундан мустасно эди. Ўшанда айнан Бри-
тания дипломатиясининг қўллаб-қувватлаши туфайли расман “катта 


121
еттилик”ни “катта саккизлик”ка айлантиришга муваффақ бўлинди. 
Россия–Британия муносабатлари фаоллашувининг янги босқичи 
1999 йилда бошланди, унда Блэр Россия янги раҳбари Путинга жуда 
катта маънавий кўмак берди. Блэрнинг Петербург ва Путиннинг 
Лондонга норасмий ташрифлари бу ҳамкорликка шахсий муносабат-
лар характерини берди. Британия Ҳукуматининг 2001 йилгача Евро-
па валюта тизимига қўшилиш тўғрисидаги қарори муҳим аҳамиятга 
эга бўлди. 
Лейбористик ҳукумат бошлиғи Блэр 2001 йилда АҚШ сиёсатини 
қўллаб-қувватлаб, Афғонистонга бостириб киришда фаол қатнашди. 
2003 йили Ироқдаги Саддам Ҳусайн режимини ағдариб ташлаш 
учун бошланган урушда коалиция кучлари сафида туриб қатнашди 
ва Ироқ нефтига эгалик қилишда, қолаверса, Яқин Шарқда ўз 
мавқеини мустаҳкамлаб олишда АҚШнинг содиқ иттифоқчи экани-
ни намойиш қилди.
Буюк Британия бозор муносабатларининг классик (мумтоз) мам-
лакати бўлиб, унинг тажрибаси ҳар томонлама ўрнак бўларлидир, 
чунки бу ердаги ҳозирги замон бозор иқтисодиётининг асосий ун-
сурлари (элементлари) юқори даражада ривож топди, шу соҳадаги 
иқтисодий ғоя ҳам, таълимот ва назариялар ҳам юзага келди; шу ту-
файли уни “бозор иқтисодиёти бешиги” деб аташ мумкин. Ҳозирги 
даврда Буюк Британия юқори ривожланган индустриал давлат 
бўлиб, қишлоқ хўжалиги жуда яхши тараққий этган. Саноат ЯИМ 
импортнинг деярли 50% ини ва экспортнинг 90% ини беради. Сано-
атнинг ялпи маҳсулоти бўйича (6,6%) АҚШ, Япония, ГФР ва Фран-
циядан кейин 5- ўринда. Ўз даврида жаҳонда етакчи бўлган давлат 
кейинги пайтда ўз мавқеини анча йўқотиб боряпти. Асосий саноат 
тармоқлари: дастгоҳлик, электротехника, авиация, кимё, электрони-
ка ва автомобилсозликдир. Иқтисодиётда монополистик корхоналар 
роли ниҳоятда юқори: 100 та йирик трансмиллий корхоналар сано-
ат маҳсулоти ва ташқи савдонинг 55% ини назорат қилади. 1% бой 
аҳоли қўлида хусусий сармоянинг ярми жамланган. Мамлакатнинг 
Европа Иқтисодий Ҳамжамияти – “Умумий бозор”га аъзо бўлиши 
капиталнинг концентрацияси ва хўжалик монополизациясини ку-
чайтирди. Кейинги даврда саноат таркиби кескин ўзгарди. Анъа-
навий тармоқлар реиндустреализацияга учради, шу билан бирга, 
янги соҳалар, айниқса, электроника, электротехника ва бошқалар 
устивор ривожланмоқда. Оқибатда ҳозир кимё, электротехника са-
ноати, аэрокосмик ва электрон техникаси, автомобиль, тўқимачилик, 


122
пойабзал, озиқ-овқат саноати тез ривожланмоқда. Буюк Британия-
да (бошқа етакчи давлатларда ҳам) хизмат соҳаларининг роли ошиб 
бормоқда. Масалан, банк, суғурта, фракта (кемаларга хизмат ҳақи 
олиш), туризм ҳозирги даврда экспорт тушумларининг ярмини бер-
япти. Бу соҳа тармоқларининг суръатлари саноатдагидан анча ба-
ланд. Хизмат соҳаларининг ЯИМдаги ҳиссаси 1960 йилдаги 45% 
дан 65% га етди. Қиёслаш учун шуни айтиш керакки, ҳозирда 10 
млн. тонна чўян, 18,4 млн тонна пўлат, 310 млрд квт/соат элекроэ-
нергия, 130 млн тонна нефть, 55 млрд кубо/метр табиий газ олинди, 
112 млн тонна кўмир қазиб олинди. Бу давлатда йилига 2,5 млн та 
енгил автомобиль, 600 мингдан ортиқ юк автомобили, 210 мингга 
яқин трактор, 800 га яқин самолёт ишлаб чиқарилади. Йиллик экс-
порт – 140–145 млрд доллар, импорт эса 155–160 млрд долларни 
ташкил этади (пассив сальдо) бекитилади. Буюк Британияда қишлоқ 
хўжалиги юқори даражада юксалган. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг 
15% и банд бўлган аграр сектор иқтисодиётда муҳим роль ўйнайди. 
У мамлакат аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан 65%, шу жум-
ладан, гўшт билан 90% га таъминлайди. Унинг таркиби бир неча бор 
ўзгарди ва ҳозирги ҳолатга келди, яъни сут-гўшт йўналиши асосий-
дир. Балиқчилик (орол, атрофи денгиз) муҳим ўринни эгаллайди. Бу 
соҳада 28 мингга яқин одам ишлайди, йилига 1 млн тоннадан ортиқ 
балиқ маҳсулотлари тайёрланди. 
Темир йўлнинг узунлиги 16,9 минг км (1968 йил 21,2 минг км эди), 
шундан 5,2 минг км и электрлаштирилган ва давлат қарамоғидадир. 
Шоссе узунлиги 360 минг км бўлиб, ички юк ташишда автотранс-
порт етакчи; мамлакатда 21,5 млн дона машина бор (шундан 19,8 
млн донаси енгил автомашиналар). Автомобиль ишлаб чиқариш 
бўйича жаҳонда 6- ўринда, йирик 37 та автомобиль концернлари-
нинг 3 таси – инглизларники. 1994 йил май ойида Франциядаги 
Коле ва Англиядаги Дувр шаҳарлари орасида сув ости йўли ишга 
туширилди. Ламанш
бўғози орқали ўтган бу сув ости йўлининг узун-
лиги – 38 км. Денгиз давлати бўлгани учун кемасозлик, флот анча 
ривожланган. Денгиз флотининг жами ҳажми 10 млн тоннага тенг. 
Аммо кейинги йиллари кемасозликдаги инқироз кемалар қуришни 
мунтазам камайтиришга олиб келмоқда. 
Буюк Британия экспортида нефть ва нефть маҳсулотлари, машина 
ва асбоб-ускуналар, автомобиллар, кимё саноати маҳсулоти, жун ма-
толари, синтетик газлама ва бошқа маҳсулотлар устундир; импорт-
да пахта толаси, олтингугурт, жун, темир рудаси ва бошқа хомаш-


123
ёлар етакчи ҳисобланади. Буюк Британиядаги “Рояль датч-Шелл” 
АҚШдаги “Экосан”дан кейин дунёдаги энг йирик нефть компани-
яси ҳисобланади, унга дунёдаги 8% нефть ва нефть маҳсулотлари 
савдоси тўғри келади. Англияга шу компаниянинг 42% сармояси 
тўғри келади. Ундан ташқари, “Бритиш петролеум” компанияси куч-
ли бўлиб, 70 та мамлакатда филиаллари бор, 881 млн тонна нефть 
захираларини назорат қилади. 2009 йили “Бритиш петролеум”га те-
гишли нефть қувурида (платформасида) авария содир бўлди ва ком-
пания 3,5 млрд доллар зарар кўрди. Молия соҳасида барқарорлик 
мавжуд, фунт-стерлингнинг мавқеи баланд. Бу мамлакатдаги асо-
сий муаммолардан бири ишсизлик бўлиб, ишсизлар сони 2,5–3,0 
млн (аҳолининг 9,1% ига тенг), инфляция даражаси 6,4% ва ундан 
юқори; уй-жой муаммоси кескин.
Мамлакатнинг ёзилган конституцияси бўлмаса-да, бироқ ижти-
моий ҳаёт фақат ва фақат қонунлар орқали бошқарилади. Парламент 
ўзининг қонун яратувчилик фаолиятида уларга ва ҳаёт синовидан 
ўтган урф-одатлар, анъаналарга асосланади. Айни пайтда, шуни ҳам 
айтиш лозимки, бу ерда кейинги пайтларда Асосий Қонун – Конс-
титуцияга эҳтиёжнинг тобора кўпроқ сезилаётгани ва бу ҳақда му-
нозаралар юз бераётгани тўғрисида ҳам гапирилмоқда. 2010 йил 
бошида Гордон Браун мамлакат аҳолисининг Парламентга нисбатан 
ишончини тиклашга йўналтирилган ислоҳотларни тақдим этди. Бра-
уннинг фикрича, агар фуқароларга “муқобил овоз бериш” тизими 
таклиф этилса, уларнинг ҳукуматга нисбатан ишончи яна тикланади. 
Бу тизимнинг моҳияти шундаки, сайловчи номзодларни “хит-парад 
тартиби” асосида баҳолайди ва ўзига ёққан депутатлик курсисига 
даъвогар уч кишига овоз беради. Бундан ташқари, Бош Вазир мам-
лакат аҳолисининг 16 ёшга тўлган (айни пайтда, 18 ёшга тўлмаган 
британиялик овоз бериш ҳуқуқига эга эмас) барча аҳолисига овоз 
беришга рухсат этилиши зарур, деб ҳисоблади. Шунингдек, Браун 
Лордлар палатасини ҳокимиятнинг сайлов органига айлантириш ху-
сусидаги масаласини ҳам ўртага қўйди. Гордон Браун Парламент-
га ислоҳотлар тўпламини тақдим этиб, янги сайлов тизимига ўтиш 
масаласи бўйича референдум ўтказиш зарурлигини айтди. Браун-
нинг сўзларига қараганда, референдум 2011 йилда ўтказилиши ке-
рак. Аммо лейбористлар ҳокимиятда қолсагина, бу жараён амалга 
оширилади. Буюк сиёсатчилар Гордон Брауннинг режасини батамом 
маъқуллашмади ва унинг сайлов тизимини ислоҳ қилиш бўйича так-
лифини муносиб деб ҳисоблашмади. Браун шундай ташаббус билан 


124
чиқиш қилган эди. У сайловнинг амалдаги мажоритар тизимини 
бекор қилиш бўйича 2007 йилдаёқ ўз фикрини билдирганди. Бироқ 
унинг таклифи Парламент муҳокамасигача етиб бормаганди. Буюк 
Британияда навбатдаги сайлов 2010 йилнинг 6 майида ўтказилди 
ва консерваторлар партиясининг номзоди Давид Камероннинг 
ҳукуматга бош бўлиши билан, Гордон Брауннинг ислоҳотлар режаси 
тўхтаб қолди. 
Буюк Британия ва Ўзбекистон муносабатлари тўғрисида гап бо-
рар экан, бу давлатнинг Ўрта Осиёга қизиқиши узоқ тарихга бориб 
тақалади. Буюк Британия 1991 йилнинг 31декабрида Ўзбекистон 
Республикаси мустақиллигини таниди ва 1992 йил 18 февралда дип-
ломатик муносабатлар ўрнатди. Эрон, Афғонистон, Ҳиндистонда 
узоқ йиллар ҳукмрон бўлган давлатнинг бу минтақадаги манфа-
атлари Россия билан юзма-юз келган, охир-оқибатда ютқазган. 
Ўзбекистоннинг мустақилликка эришуви (1991 йил сентябр) ту-
файли бу муносабатлар янги босқичга кўтарилди. Ўзбекистон 
раҳбариятининг Буюк Британияга расмий ташрифи натижасида 
(1993 йил 22–25 ноябр) ўзаро муносабатлар аниқ шартномалар асо-
сида ривожланмоқда. Маълумки, Ўзбекистон Европа реконструк-
ция ва ривожланиш банкига 1992 йилда аъзо бўлди, унинг штаб-
квартираси Лондонда.
Жаҳонда пахта етказиш бўйича етакчи (3–5) ўринларда бўлган 
Ўзбекистон Халқаро Ливерпуль Ассоциациясига аъзо бўлди, бу 
соҳада жаҳон бозорига кириб келди. Навоий тоғ-кон металлургия 
комбинати ва “Лонро” ўртасида “Омонтойтов–Гелдфлиз” қўшма 
корхонаси тузилиб, Доугистау ва Омонтайтоу олтин конларида иш 
олиб борилади. “Лонро” олтин қазиб олиш соҳасида жаҳонда етакчи 
ҳисобланади. Дастлабки маҳсулот 1996 йил биринчи ярмида олин-
ди. Тошкент–Лондон орасида самолётлар уча бошлади. Буюк Бри-
таниянинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги тобора ортиб бормоқда. 
Масалан, Ўзбекистонга қўйилган хориж инвестициялари бўйича 
бу давлат учинчи ўринни эгаллайди. “ЎзБАТ” қўшма корхонаси 
республикамиздаги тамаки ва тамаки маҳсулотларини жаҳон ан-
дозалари даражасига етказишга имкон берди. Ўндан ортиқ қўшма 
корхоналарда тоғ-кон ва қайта ишлаш тармоқлари замонавий ас-
боб-ускуналар билан жиҳозланган ва рақобатбардош маҳсулотлар 
ишлаб чиқилмоқда. Юзлаб ўзбекистонлик талабалар Британиянинг 
етакчи университетларида таълим олмоқдалар, олий-ўқув юртлари 
ўртасидаги шартномалар асосида профессор-ўқитувчиларимиз ўз 
малакаларини оширмоқдалар. 


125

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish