Ж. Мейжор ва Британия янги консерватизмининг
“қайта қурилиши”
Лордлар палатасига барҳам бериш ва кенг кўламдаги шаҳар уй-
жой қурилишини тиклаш ҳақидаги ваъдалардан воз кечган ҳолда
партия дастурий асосларини тубдан янгилади. Ўзининг илгариги
107
чиқишларидан фарқли ўлароқ, Киннок ҳатто Буюк Британиянинг Ев-
ропага қўшилишини фаоллаштиришни ёқлаб чиқди. 1990–1991 йил-
лардаги маҳаллий сайловлардаги ютуқлар сайловчиларнинг янги-
ланган лейбористлар партиясига қизиқиши ортганлигидан гувоҳлик
берарди. Аммо Киннок лейборизмнинг янги кўринишининг концеп-
туал асосини баён қила олмади.
Сайловолди компания даврида либерал демократлар фавқулодда
фаолликни намойиш этдилар. Бу ҳаракат тарихида тубдан ўзгаришга
олиб келган воқеа 1988 йилда либерал ва социал-демократик пар-
тиялар Альянсининг ягона либерал-демократлар партиясига бир-
лашгани бўлди. Янги партия дастури асосини иқтисодиётда бозор
асосларини кетма-кет мустаҳкамлаб бориш, Буюк Британиянинг
Европа Иттифоқи, жумладан, Европа валюта тизимига қўшилиши
тўғрисидаги ғоялар ташкил этди. Аммо сайловларга бир ойдан
камроқ вақт қолганда либерал-демократлар партияси раҳбари
Пэдди Эшдаун атрофида шов-шув кўтарилди. У ва унинг котиба-
си ўртасидаги ишқий муносабатларнинг фош қилиниши партия
раҳбарияти обрўсини кескин пасайтирди.
1992 йил 2 апрелдаги жамоалар палатасига бўлган сайловлар кон-
серватив партияга янги ғалаба олиб келди. Консервативларга сай-
ловчиларнинг 41,9% и, лейбористларга 34,4% и, либерал-демократ-
ларга 17,8% и овоз берди. Консерваторлар фракцияси 338 та мандат,
лейбористлар 271, либерал-демократлар 20 мандатга эга бўлишди.
Сайловларнинг муваффақиятли якунланганига қарамасдан, Мей-
жорнинг партия ва Парламентда ўз мавқеини мустаҳкамлаши учун
уч йил давомида курашишига тўғри келди. “Европа Иттифоқини ту-
зиш тўғрисида”ги Маастрихт Шартномасига имзо қўйиш борасида-
ги музокаралар даврида консерватив партиядаги “евроскептиклар”
(скептизм – ишончсизлик) ҳукумат биллларига қарши овоз бериб,
ҳақиқий қўзғолон кўтаришди. Мейжор учун Бош Вазирнинг (унинг)
бюджет сиёсатига қарши бўлган Молия вазири Н. Лэмонтнинг 1993
йил май ойида истеъфога чиқиши қаттиқ зарба бўлди. Ҳукмрон
партия раҳбариятидаги кутилаётган парчаланиш унинг сайловчи-
лар орасидаги обрўсининг пасайишига олиб келди. 1994 йилда кон-
серваторлар Европарламент сайловлари ва маҳаллий сайловларда
мағлубиятга учрашди.
Ички партиявий мухолифатни бартараф қилиш учун Мейжор энг
қаттиққўл усулларни қўллашга мажбур бўлди. 1994 йил ноябрида
Европа Иттифоқи бюджетига Британия тўлови тўғрисидаги Билл
108
бўйича овоз бериш ҳукуматга ишонч вотуми шаклида бўлди. Пар-
ламент тарқатиб юборилиши таҳдиди остида “евроскептиклар” –
торилар ҳукуматни қўллаган ҳолда овоз беришга мажбур бўлишди.
1995 йил баҳорида Мейжор етакчилик ваколати ва қайта сайлов
ўтказишни бирлаштиришга қарор қилганлигини эълон қилди. 1995
йил 4 июлда бўлиб ўтган сайловларда Мейжор номзодлигига 218,
унинг рақиби Жон Редвудга 89 овоз берилди. Бу ғалаба Мейжорга
ҳукумат атрофида сиёсий кураш кескинлашишини анча пасайти-
ришга имкон берди.
Сиёсий вазиятнинг барқарорлашишига Буюк Британия иқтисодий
аҳволининг яхшиланиши ҳам ёрдам берди. 1992 йилда иқтисодий
пасайиш барқарорлашди, кейинчалик ўсиш билан алмашди. Жадал-
лаштириш бўйича Англия 1997 йил иккинчи ярмигача ЕИ мамлакат-
лари орасида юқорироқ кўрсаткичга эга бўлди. 1993–1997 йилларда
Буюк Британияда Ялпи ички маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиши
2,8% ни ташкил этди. Ишсизлик даражаси 1995 йилда 8% гача ка-
майди ва 1998 йилнинг бошида иқтисодий фаол аҳолининг 5% ини
ташкил этди (1980 йилдан бери энг паст кўрсаткич). Ишлаётганлар-
нинг умумий сони 1,2 миллион кишига ортди. Бошқача айтганда, 1,2
млн иш ўринлари яратилди. Аёллар орасида иш билан таъминлан-
ганлар сони ошди (1997 йилга келиб улар ишчи ва хизматчилар уму-
мий сонининг 47% ини ташкил этди).
Ўсишнинг асосий манбалари 80- йилларда ўтказилган Британия
иқтисодиётини структуравий қайта қуриш, Британия товарлари экс-
портини ошириш, газ ва нефтни қазиб олиш ва экспорт қилишни
кенгайтириш, шахсий истеъмолнинг кенгайиши натижаси бўлди.
Бу ютуқнинг ўзига хослиги охирги икки ўн йилликда саноат сек-
торининг узлуксиз кенгайишидан иборат бўлди. Саноатда меҳнат
унумдорлигининг ўсиш суръатлари юқорилигича қолаверди (йилига
3–4%). Бу даврда капитал қўйишлар анча секин ўсди: 1994 йилда
4,3% га, 1995–1996 йилларда 2% дан камроқ, 1997 йилда 4,3%.
Мейжор ҳукумати иқтисодиёт ривожланишининг инновацион
муҳитини яратувчи кичик бизнесни қўллаб-қувватлашни давом эт-
тирди. 1992 йилда “Кичик бизнес хартияси” ишлаб чиқилган бўлиб,
унга кўра, кредит бериш соҳаси тартибга солиш ва кичик бизнес-
га солиқ имтиёзлари бериш, бошқарув ва маркетинг масалалари
бўйича маслаҳат қилиш, грантлар тизими орқали тўғридан-тўғри
молиявий ёрдам кўрсатиш, кичик фирмаларнинг экспорт фаолияти-
ни рағбатлантириш кўзда тутилган эди.
109
Тузилмавий сиёсат доирасида Мейжор ҳукумати хусусийлашти-
риш дастурларини амалга оширишни давом эттирди. Электроэнер-
гетика корхоналарини хусусийлаштириш тугатилди, шахта ва темир
йўл хўжалигини хусусийлаштириш давом эттирилди. Шу билан бир
вақтда, монополия кўринишини сақлаб қолган хусусийлаштирил-
ган соҳаларида рақобатни рағбатлантиришга қаратилган ҳаракатлар
амалга оширилди. Давлат тасарруфида қолган корхоналарда банд-
ликни қисқартириш, асбоб-ускуналарни янгилаш чоралари амалга
оширилди. Ишбилармонликнинг фаоллашиши, хорижнинг Британия
товарларига талабининг ошиши ва энергия ташувчи маҳсулотларга
экспорт талабининг ошиши 1994–1995 йиллардаги экспорт БУМ
(қисқа чайқовчилик йўли билан саноатнинг ўсиши)га асос бўлди.
Ўша йилларда импорт йилига 4–5% га ошаётган бир вақтда, экспорт
йилига 10% дан ошиб борди (ЕИ мамлакатларида 14%). 90- йил-
лардаги иқтисодий ўсиш амалда инфляциясиз рўй берди. Урушдан
кейинги даврда биринчи марта иқтисодий ўсиш суръатлари нархлар
ўсишидан ошиқ бўлди.
Мейжорнинг ҳукмронлик даврида минтақавий сиёсат анча фаол-
лашди. Унинг асосий йўналишлари Шотландия, Шимолий Ирлан-
дия ва Уэльснинг энг қолоқ районларида иқтисодий ривожланиш-
ни рағбатлантириш ҳамда бир қатор сиёсий-ҳуқуқий ўзгаришларни
амалга оширишдан иборат бўлди. 1994 йилда Шотландияда
маҳаллий ҳукумат ислоҳ қилинди ва минтақавий бошқарув орган-
лари экологик сиёсат, йўл ва уй-жой қурилиши, таълим, соғлиқни
сақлаш соҳаларида кенгроқ ваколатларга эга бўлишди. Уэльсда
миллий тилнинг таъсир доиралари кенгайтирилди. Валлит (Уэллит)
тилининг мавқеи кучайтирилди, жумладан, Уэльс мактабларида бу
тилни мажбурий ўқитиш, уэллит тилида телевизион каналлар бар-
по этиш, барча кўрсаткичлар ва номларни иккала тилда ёзиш жо-
рий қилинди. 1994 йилдаги қонун Уэльснинг маъмурий-ҳудудий
бўлинишини Англияга ўхшаш тарзда қонунийлаштирди. Шотландия
ва Уэльсда маҳаллий вакиллик ҳукумат органларини тузиш бўйича
баҳс-мунозара ҳеч қандай натижа бермади.
1993–1994 йиллар давомида Мейжор ҳукумати Шимолий Ирлан-
дия ва Ирландия Республикасидаги сиёсий ҳаракатлар етакчилари
билан кескин музокаралар олиб борди. 1995 йил бошига келиб кел-
гусида Ольстер муммосини тартибга солишга асос бўлган икки дав-
лат ўртасидаги тарихий аҳамиятга эга бўлган келишувга муваффақ
бўлинди. Ирландия Ҳукумати ўз Конституциясидаги ягона Ирландия
110
давлатини тузиш тўғрисидаги иккита моддани қайта кўриб чиқишга
рози бўлди. Британия Ҳукумати, ўз навбатида, Шимолий Ирланди-
яни Бирлашган қиролликнинг “абадий вилояти” сифатида эътироф
этувчи қонун ҳужжатларини ўзгартиришга рози бўлди. Аммо бу
лойиҳанинг муваффақиятли амалга оширилишига яна Ирландия экс-
тремистларининг янги террорчилик ҳаракатлари тўсқинлик қилди.
Муросага келишга норозилик сифатида 1994 йилда ИРА (Ирлан-
дия Республикаси Армияси) таркибидан “Ирландия Курашни давом
эттириш Армияси” (ИКДЭА) ажралиб чиқди. Унинг жангарилари
Ольстер ва Англиянинг бир қатор шаҳарларида портлашлар уюш-
тирди. Кейинчалик террористик урушни давом эттириш ташаббуси
ИРАдан ажралиб чиққан “Ҳақиқий Ирландия Республикаси армия-
си” (ҲИРА)га ўтди. ИКДЭА ва ҲИРАнинг ҳаракатлари 1996 йил-
даги “Ольстер форуми”га сайловларни ўтказишни пучга чиқарди.
Шимолий Ирландияда тинч жараённинг бузилиши ҳамда Лондон
ҳукуматининг Шотландия ва Уэльсдаги улуғмиллатчилик сиёса-
ти 1997 йилги Парламент сайловлари олдидан консерватив партия
мавқеининг кучсизланишига олиб келди.
Do'stlaringiz bilan baham: |