Г. Вильсон ва Ж. Коллагэннинг “ижтимоий шартномаси”
Ҳукумат 1974 йил 4 мартига белгиланган Парламент сайлов-
ларига ғалабага тўла ишонч билан тайёрланган эди. Хит “олмон
фикри”га боғлиқ бўлмаган ва ҳар қандай вазиятда ҳам фаолият
кўрсатишга қодир бўлган “кучли ҳукумат” тузиш ҳақида баёнот
берди. Лейбористлар партияси эса, аксинча, сайлов компартиясини
фаол ўтказишди.
Лейбористлар партиясининг сайловолди дастури радикал ха-
рактерга эга эди. Унда кенг кўламдаги миллийлаштириш, дав-
лат бошқаруви тизимини кучайтириш, ҳарбий харажатларни
қисқартириш, Буюк Британиянинг Умумий бозорда қатнашиши
борасида умумхалқ референдумини ўтказиш кўзда тутилган эди.
Сайлов натижаларига кўра, Хитнинг либераллар раҳбарияти
билан коалицион ҳукумат тузиш тўғрисидаги уринишлари
муваффақиятсизликка учради. Шундан кейин Хит қироличага ис-
теъфога чиқиш ҳақида илтимоснома беришга мажбур бўлди. Бош
Вазир ваколатлари Вильсонга топширилди. Сайловолди ваъдалари-
га содиқ қолган лейбористлар ҳукумати тредюнионлар норозилиги-
га сабаб бўлган “Саноатдаги муносабатлар тўғрисида”ги Қонунни
бекор қилди, шахтёрларнинг ойлик маошини ошириш тўғрисидаги
талабларини қондирди. “Солиқлар сиёсати” эркин характерга эга
93
бўлди. Ишсизликка қарши кураш бўйича дастурларни амалга оши-
риш бошланди. Давлат томонидан молиявий ёрдам кўрсатилиши
натижасида кўпгина корхоналарда тўлиқ иш ҳафтаси тикланди.
Нафақалар ҳажми оширилди, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ва
квартира тўловлари вақтинчалик “музлатилди”, кўп болали оилалар-
ни қўллаб-қувватлаш тўғрисида қонун қабул қилинди.
Вильсон Ольстер муаммосини ҳам ҳал қилишга уриниб кўрди.
1974 йил апрел ойида ўзининг Шимолий Ирландияга қилган сафа-
рида у Соннингдейл Шартномасини ратификация қилиш бўйича та-
клифларни тақдим этди. Аммо экстремистик гуруҳлар ҳаракатларини
тўхтатишга муваффақ бўлмади. Ольстерда протестант ультра куч-
лар томонидан ташкил қилинган умумий сиёсий ғалаён бошланган-
дан сўнг, Британия Ҳукумати Шимолий Ирландия Ассамблеясини
тарқатиб юбориш ва яна тўғридан-тўғри бошқаришга қайтишга
мажбур бўлди. 1974 йил июлида Шимолий Ирландия Конституци-
он Акти қабул қилинди. Унга кўра, Ольстерда янги маҳаллий вакил-
лик органи – Конституцион Конвентни тузиш кўзда тутилган эди.
Аммо бу лойиҳани амалга оширишга ҳеч қандай имконият бўлмади.
Ольстер муаммосини ечиш ташаббуси муваффақиятсизликка учра-
шига қарамай, Вильсон фаолиятининг дастлабки ойларидан бошлаб
ўз ҳукуматининг нуфузини оширишга эришди. Рағбатлантирувчи
солиқ ва инвестицион сиёсат меҳнат муносабатлари ва ижтимо-
ий таъминот соҳасидаги кўпгина тадбирлар инглиз жамияти турли
табақаларида ижобий таассурот қолдирди. 1974 йилнинг биринчи
ярмида барча Ғарб мамлакатлари иқтисодиёти чуқур инқирозга уч-
рай бошлади.
Лейбористларнинг кузги сайловолди дастури бор-йўғи битта
янги таклиф билан бойитилган эди. Бу Коллагэн томонидан таклиф
қилинган “ижтимоий шартнома” ғояси эди. Унда “ҳокимият ва бой-
ликни ишчилар фойдасига тубдан ва абадий қайта тақсимлаш” учун
давлат ва касаба уюшмаларининг яқиндан ҳамкорлик қилишлари
кўзда тутилган эди. Бу дастурнинг асл мазмуни янада тўлароқ ва
қатъийроқ тарзда “давлат фаровонлиги” ғоясини амалга ошириш-
га ҳаракат қилишдан иборат эди. Коллагэннинг тахминига кўра,
инқироз билан курашиш ва яшаш тарзини юқори даражада сақлаб
туриш иқтисодий ва ижтимоий муносабатларнинг давлат томонидан
бошқарилишини кенгайтириш орқали амалга оширилиши керак эди.
1974 йил 10 октябрда бўлиб ўтган сайловлар натижаси лейборист-
ларнинг Парламентда барқарор кўпчилик ўринларга эгалик қилиши
94
учун етарли бўлди. Лейбористлар Парламентнинг қуйи палатасида
319 та ўринга (сайловчиларнинг 39,3% овози), консерваторлар 296
(35,8%), либераллар эса 13 та ўринга (18,3%) эга бўлишди. Бунда
илк бор қуйи палатада 11 та ўринга эга бўлган Шотландия Миллий
партияси яққол муваффақият қозонди.
1974 йил охиридан бошлаб Вильсон ҳукумати иқтисодий
аҳволнинг кескин ёмонлашувига дуч келди. Бир неча ой давомида
Буюк Британияда саноат ишлаб чиқариши 10% га камайди. Саноат
тўла қувват билан ишламади, бу эса, ўз навбатида, ишсизликнинг
ўсишига олиб келди. Агар 1974 йилнинг бошида ишсизлар сони 700
минг кишини ташкил қилса, 1975 йилда бу кўрсаткич 1400 минг ки-
шига етди. Инфляция жараёнлари кутилмаган тарзда кечарди. Бозор
иқтисодиёти тарихида биринчи марта ишлаб чиқаришнинг барқарор
қисқариши нархларнинг кўтарилиши билан бирга рўй берди (“стаг-
фляция” жараёни). Буюк Британияда 1974 йилда чакана нархлар
19% га, 1975 йилда 24% га ошди.
1975 йил ёзидан бошлаб Вильсон ҳукумати инфляция ўсишини
тўхтатиш, инвестициялар фаоллигини сақлаб қолиш ва меҳнат ни-
золарини бартараф этишга барча кучини сарфлади. Ҳукуматнинг
инқирозга қарши дастури, асосан, пассив, кутувчи характерга эга
эди. Сиёсий синфдан бутунлай янги ижтимоий мафкурани ишлаб
чиқишни талаб этувчи бир вазиятда лейбористлар ҳукумати бор-
йўғи “оғир дамларни чидаб ўтказиш”га чақирувчи вақтинчалик чо-
раларни таклиф қила олди, холос. Лейбористлар етакчиларининг
руҳий жиҳатдан толиққани сезилиб турарди. Вильсоннинг 1976 йил
16 мартида Бош вазир лавозимидан кетиш тўғрисидаги қарори ку-
тилмаган ҳодиса бўлмади.
Бош Вазир лавозимини эгаллаган Жеймс Коллагэн бюджетни
тежаш сиёсатига бутунлай ўтиш, инфляцияга қарши чораларнинг
нуфузини ошириш, миллийлаштириш режаларидан бутунлай воз
кечишни маълум қилди. 70- йилларнинг иккинчи ярмида Буюк Бри-
танияни норозилик намойишлари қуршаб олган эди. Намойишлар
туфайли шифохоналар, транспорт, почта ва ёнғинга қарши кураш
хизмати вақти-вақти билан ишламай қоларди. Металлурглар, шах-
тёрлар, автомобилсозлар, ҳайдовчилар ва темирйўлчилар касаба
уюшмалари меҳнат шароитларини яхшилаш учун биргаликда на-
мойишга чиқишди. Уюшган фаол ишчилар ҳаракати ойлик маош-
ларни ошириш талабларида энди саноат корхоналарининг давлат то-
монидан қўллаб-қувватланишини, тўлиқ бандликни таъминлашни,
95
солиққа тортиш тизимини ўзгартиришни, импорт устидан қаттиқ
назорат ўрнатишни талаб қилишга ўтдилар. Ҳукумат, қийинчилик
билан бўлса-да, касаба уюшмаларининг сиёсийлашувини ва энг ра-
дикал чиқишларини бартараф этишга уринди. Ҳукмрон партиянинг
обрўси тушганлигини 1977 йил май ойидаги муниципал сайловлар
натижалари ҳам кўрсатди. Унда кўп овоз билан консерваторлар пар-
тияси ғалаба қозонди.
Фуқаро тинчлигига нафақат тред-юнионлар радикал қанотининг
чиқишлари, балки националистик (миллатчи) ва террористик таш-
килотларнинг ҳаракатлари ҳам хавф соларди. 70- йилларнинг
ўрталаридан бошлаб сепаратистик шиорлар остида Шотландия ва
Уэльсда норозилик ҳаракатлари кўпайди. Олдини олиш чораси си-
фатида ҳукумат экспертлари Уэльс ва Шотландия автономия (мух-
торияти)сини кенгайтириш лойиҳасини тайёрлашди. Унда, таълим,
тиббий хизматлар, йўл ва уй-жой қурилиши, экология соҳасида ан-
чагина ваколатларни маҳаллий идора органларига топшириш кўзда
тутилган эди. 1975 йил ноябрида ҳукуматнинг юқоридаги лойиҳаси
“Оқ китоб” номида эълон қилинди. Аммо 1976 йилда Коллагэн
ҳукумати Парламентга анча янгиланган қонун лойиҳасини тақдим
этди. Унда Шотландия ва Уэльсда маҳаллий қонун чиқарувчи ташки-
лотларни таъсис этиш кўзда тутилган эди. Бу эса кўзланган ислоҳот
моҳиятини тубдан ўзгартирди.
Шотландия ва Уэльсда маҳаллий ҳукумат органлари ваколати-
ни кенгайтириш ғояларини рад этмаган ҳолда, консерваторлар ва
лейбористлар партияларининг кўпгина сиёсатчилари бундай дара-
жадаги радикал ўзгаришларнинг тўғрилигига шубҳа қилишарди.
Қонун лойиҳасининг умумпалатадаги муҳокамаси бир ярим йилга
чўзилди. Фақатгина миллий партияларга мансуб депутатларнинг
овозлари ҳисобига, ҳукумат 1978 йилдагина “деволюциялар” (мар-
казий ҳокимиятнинг ҳукмронлиги сақланган ҳолда қиролликдаги
айрим миллий ҳудудларга (субъектларга) ўзини ўзи бошқариш
ҳуқуқларининг берилиши) ҳақидаги билларнинг маъқулланишига
эришдилар. Аммо уларнинг ҳаётга татбиқ этилиши бевосита Шот-
ландия ва Уэльсдаги референдумларга боғлиқ эди. Улар ижобий на-
тижа бериши учун рўйхатга олинган сайловчилар 40% ининг овозла-
ри керак эди. 1979 йил бошида бўлиб ўтган референдумлар Коллагэн
ҳукумати учун жиддий мағлубият келтирди. “Деволюция”ни Уэльс-
да яшовчиларнинг атиги учдан бир қисми ва шотландияликларнинг
40% игина қўллаб-қувватлашди.
96
Шимолий Ирландияда ҳам вазият кескинлашди. Британия ҳарбий
кучлари фақатгина кўпчиликни ташкил этувчи протестантларни
қўллаб-қувватлаб, хатога йўл қўйди. Протестант ультрачилари, асо-
сан, католиклар яшайдиган кварталларда чиқишлар ташкил этишар
ва бу намойишлар кўпинча қонли тўқнашувлар билан якун топар-
ди. Ўз навбатида, католик-экстремистик ташкилотлар Британиянинг
ҳуқуқини ҳимоя қилувчи органларга ва протестант жамоалари етак-
чиларига ҳужумлар уюштиришни давом эттирди. 1975 йилда ИРА
таркибидан Ирландия Миллий озодлик армиясини (ИМОА) ташкил
этган радикал гуруҳ ажралиб чиқди. ИМОАнинг вазифаси Ирлан-
дия Республикасига қўшилиш эмас, балки Ольстернинг мустақил
бўлишига эришиш ва уни “марксистик-ленинистик ишчи-деҳқон
республикаси”га айлантиришдан иборат бўлди. 1978–1979 йиллар-
да Ирландия экстремистлари Британиянинг кўзга кўринган сиёсат
арбобларига қарши индивидуал террор тактикасига ўтишди. Бунга
жавобан, ҳукумат репрессиялар (қатағон)ни кучайтирди. Ольстерда
юз бераётган инсон ҳуқуқларини поймол қилиш ҳолатлари Европа
судини бефарқ қолдирмади. 1978 йил январида Европа суди инглиз
полициясини маҳбусларга нисбатан ғайриинсоний ва ҳуқуқини кам-
ситувчи муносабатлари учун айблади ва ундан барча жавобгарликни
ўз зиммасига оладиган қарор қабул қилишини талаб этди.
1977 йил ёзида Коллагэн ҳукумати жар ёқасига келиб қолди.
Қўшимча Парламент сайловларида 8 та депутатлик ўрнини йўқотган
лейбористлар жамоалар палатасида мутлоқ кўпчиликни қўлдан бой
берди. Коллагэн Либерал партия етакчиси Дэвид Стил билан Парла-
мент фракцияларининг биргаликда ҳаракат қилишлари тўғрисидаги
Шартномани тузишга муваффақ бўлди ва ҳукумат инқирозини бар-
тараф этди. Либераллар билан имзоланган пакт барқарор сиёсатни
давом эттириш имконини берди. Бунинг натижасида нархларнинг
ўсиш суръатларида кескин пасайиш кузатилди. 1978 йилда инфля-
ция 8% гача пасайди. Норозилик намойишлари ҳам бирмунча ка-
майди. Кенг миқёсдаги миллийлаштириш ва даромадларни қайта
тақсимлаш лойиҳаларидан воз кечиш ишбилармонлар доирасида
лейбористлар таъсирини кучайтирди.
1978 йил кузида сиёсий вазият яна кескинлашди. 1978 йил сен-
тябрида бўлиб ўтган Британия тред-юнионлари конгресси ҳукумат
сиёсатига қарши резолюцияни қабул қилди. Кейинги ойларда ўта та-
жовузкор норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Оммавий норозилик-
лар ва кўп сонли пикетлар мамлакатдаги барқарор вазиятни бузди.
97
Ахлат ташувчиларнинг иш ташлашлари натижасида шаҳарлар кўча
ва майдонлари ахлатдан тўлиб кетди. Дафн қилиш ва шошилинч
тиббий ёрдам хизматлари ҳам иш ташладилар. 1978 йил охирига ке-
либ омма орасидаги норозилик энг юқори нуқтагача кўтарилди.
1978 йил октябрида Д. Стил Либераллар партиясининг лейбо-
ристлар билан биргаликда ҳаракат қилиш тўғрисида 1977 йилда ту-
зилган пактдан чиққанини эълон қилди. Коллагэннинг Парламентни
тарқатиб, навбатдан ташқари сайловларни ўтказишдан бошқа чора-
си қолмади. Бу сайловлар 1979 йил 3 майида ўтказилди. Сайловчи-
ларнинг 43,9% и консерваторларни ёқлаб овоз берди. Бу уларга 339
депутатлик мандатларига эга бўлиш ва жамоалар палатасида мутлоқ
кўпчиликка эришиш имконини берди. Лейбористларни сайловчи-
ларнинг 39,6% и (жамоалар палатасида 268 ўрин) қўллашди. Либе-
раллар ихтиёрида 11 та депутатлик ўрни қолди. Миллий партиялар-
нинг фракциялари сони ҳам камайиб кетди.
Do'stlaringiz bilan baham: |