Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


А. Иден ҳукумати. Сувайш инқирози



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

А. Иден ҳукумати. Сувайш инқирози
Бош Вазир лавозимига консерватив партиянинг собиқ раҳбари 
Антони Иденнинг келишини кўпчилик Черчилл сиёсатининг давоми 
сифатида қабул қилди. 
1955 йилда Бош Вазир лавозимини эгаллаган ва олдинги давлат 
сиёсатини унчалик ўзгартирмасликка қарор қилган Иден “ўрта ав-
лод” вакилларининг партиядаги мавқеини кучайтирди. Макмиллан 
Ташқи ишлар вазири лавозимига эга бўлди. Батлер Молия вазири 
лавозимида қолди. “Партия ёшлари”нинг энг ёрқин вакилларидан 
бири Эдвард Хит партия “қамчиси” (Парламент фракциясининг бош 
ташкилотчиси) қилиб тайинланди. Шу билан бирга, Иден ҳукумат 
таркибида “эски тори”лар ва аристократлар авлодидан бўлган вакил-
ларни ҳам сақлаб қолди. 
Иден 1955 йил 15 апрелда Парламентни тарқатиб юборди ва янги 
сайлов белгилади. 1955 йил сайловлари консерваторларга ишончли 
ғалаба келтирди. Улар жамоалар палатасида 345 депутатлик ўринга, 
лейбористлар 277 ўринга ва либераллар 6 ўринга эга бўлишди.
Аммо Иден ҳукуматининг ғолибона фаолияти ярим йил ҳам да-
вом этмади. 1955 йил ёзидан бошлаб мамлакат иқтисодиётида сал-
бий ҳолатлар сезила бошлади. Ҳукумат бир қатор ижтимоий дастур-
ларни қисқартиришга, баъзи бир эгри солиқлар миқдорини оши-
ришга ҳамда почта хизмати нархларини оширишга мажбур бўлди. 
Мамлакатда норозилик ҳаракатлари кучайди, илгари ҳукуматни тўла 
қўллаб-қувватлаб турган матбуот фикри ўзгарди. Давлат сиёсатини 
ўзгартириш кераклигини тан олган Иден ҳукумат таркибида баъзи 
бир ўзгаришлар қилди. Молия вазири Батлернинг ўрнини Макмил-
лан эгаллади. 
Халқаро майдондаги вазият ҳам тобора мураккаблашаётган эди. 
СССРдаги сиёсий ўзгаришлардан кейин халқаро кескинликни юм-
шатиш имкони туғилди. Янги халқаро вазиятдан Буюк Британия 


72
обрўсини ошириш учун фойдаланишга уринган Иден дунёнинг дол-
зарб муаммолар бўйича музокаралар олиб бориш ташаббуси билан 
чиқди. Британия дипломатиясининг саъй-ҳаракатлари туфайли 1955 
йил 18 июлда Женевада АҚШ, СССР, Франция ва Буюк Британия 
вакиллари иштирокида олий даражадаги Кенгаш бўлиб ўтди. Аммо 
Кенгаш давомида СССР ва Ғарб мамлакатлари бир-бирларининг 
таклифларига синчковлик билан муносабатда бўлганликлари туфай-
ли Кенгаш натижасиз тугади. Кенгашда бор-йўғи иқтисодий ва ма-
даний ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида расмий баёнот қабул 
қилинди, холос. 
1956 йил апрелда Хрушчев ва Булганин Лондонда бўлишди. Са-
фарнинг сиёсий дастури учинчи дунё мамлакатлари билан ўзаро 
муносабат муаммоларига бағишланган эди. Худди Женевадагидек
томонлар бирор-бир жиддий сиёсий келишувга эришолмади. Бундан 
ташқари, сафар давомида машъум дипломатик можаро рўй берди. 19 
апрелда офицер-ғаввос Лайонел Крабб Портсмут қирғоқларида сув-
га шўнғиш пайтида сирли равишида ҳалок бўлди. Бу пайтда Порт-
смут ҳавзасида эса совет делегациясини олиб келган “Орджоникид-
зе” крейсери турарди. Бу воқеанинг махсус уюштирилганлигига ҳеч 
кимда шубҳа қолмади. 
Яқин Шарқ 50- йилларнинг ўрталарига келиб дунё сиёсатининг 
энг муҳим минтақаларидан бирига айланди. Лондонда энг йи-
рик араб мамлакатлари иштирокида Яқин Шарқда улкан ҳарбий-
сиёсий блок яратиш фикри пайдо бўлди. 1955 йилда, Британия
ҳукуматининг қўллаб-қувватлаши билан, Туркия ва Ироқ давлатлари 
мудофаа мажбуриятлари ҳақида ўзаро келишиб олишди. Буюк Бри-
тания бу Битимга қўшилган ҳолда, Ироқ билан худди шундай кели-
шувга эришди. Кейинроқ бу Битимга Эрон ва Покистон қўшилди. 
Шундай қилиб, 1978 йилгача фаолият кўрсатган Марказий ташкилот 
Шартномаси (СЕНТО) ёки Боғдод Пакти пайдо бўлди. 
Британия сиёсатчилари Мисрни ҳам СЕНТО таркибида кўришни 
кутгандилар, аммо Носир ҳукумати бу блокка аъзо бўлишга шошил-
мади, аксинча, у Совет Иттифоқи билан алоқаларни мустаҳкамлаб 
борди. Иден Иорданиянинг ҳам Боғдод Пактига қўшилишига урин-
ди. Бу мамлакат ҳудудида генерал Глабб қўмондонлиги остидаги 
инглиз қўшинлари сақланиб турарди, Ҳусайн эса Лондонга мойил-
ликни намоён қиларди. Иорданиянинг Боғдод Пактига аъзо мамла-
катлар билан иқтисодий ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисидаги Шартно-
мани тузишни ташкил этиш учун Макмиллан Иорданияга жўнаб 


73
кетди. Генерал Глабб раҳбарлигидаги кучлар эса омманинг антиинг-
лиз намойишларини шафқатсизларча бостиришга киришди. Генерал 
Глаббнинг бу ҳаракати тескари натижа берди. 1956 йил 2 мартида 
қирол Ҳусайн генерал Глаббни Бош қўмондонлик лавозимидан чет-
лаштирди ва инглиз зобитларининг катта гуруҳининг мамлакатдан 
чиқиб кетишини талаб қилди. Иордания 1955 йил кузида Носир та-
шаббуси билан тузилган Сурия–Миср бирлашган қўмондонлигига 
қўшилиш ҳақида қарор қабул қилди. 
1956 йил 26 июлида Носир Сувайш каналининг миллийлашти-
рилганлигини маълум қилди. Бу Лондон учун кутилмаган воқеа 
бўлди. Бунинг бевосита сабаби Буюк Британия ва АҚШнинг Асуан 
тўғони қурилишини молиялаштиришдан бош тортганлиги бўлди. 
Бундай ўта кескин йўл тутган Носир СССР томонидан катта ёрдамга 
умид боғлаган эди. Сувайш каналининг миллийлаштирилиши Буюк 
Британия иқтисодий манфаатларига тўғридан-тўғри зарба берди. Бу 
канал Буюк Британия импорт ва экспортининг чорагини таъминлаб 
турарди. Ўрта Шарқда қазиб олинаётган Буюк Британия нефтининг 
деярли 40% и шу канал орқали ўтарди. Иден ҳукумати кескин жавоб 
қайтарди. 26 июлдаёқ Мисрнинг барча фунт стерлинг ҳисобидаги 
капитал маблағлари музлатилди. Буюк Британия Сувайш канали ак-
цияларининг бир қисмига эгалик қилувчи Франция билан биргалик-
да БМТ Хавфсизлик Кенгашига Миср устидан норозилик билан му-
рожаат қилди. Бироқ Хавфсизлик Кенгашида СССР вето ҳуқуқидан 
фойдаланиб, резолюция қабул қилинишига йўл қўймади. Иден куч 
ишлатиш мақсадида Эйзенхауэр билан махфий музокаралар олиб 
борди, аммо сайловолди компаниясини бошидан кечираётган АҚШ 
Президенти бундай ҳарбий тўқнашувдан манфаатдор эмас эди. Шун-
га қарамасдан, Лондонда ҳарбий ҳаракатларга тайёрланиш ҳақида 
қарор қабул қилинди. 
1956 йил августидан Яқин Шарқ минтақасига инглиз ва француз 
ҳарбий қисмларининг жалб этилиши бошланди. Бу мамлакатлар-
нинг иттифоқчиси Исроил давлати бўлди. Август охиридан бошлаб 
Исроилнинг Миср ва Иорданияга туташган чегараларида жиддий 
тўқнашувлар бўлиб ўтди. 15 октябрда эса Иордания Исроилни рас-
ман агрессия (босқинчилик)да айблади. 25 октябрда Буюк Британия 
ва Франция ташқи ишлар вазирлари Исроил Бош Вазири Бен-Гурион 
билан Мисрга қарши биргаликда ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш 
тўғрисида махфий баённомани имзоладилар. Махсус оператив режа 
ишлаб чиқилди. Унга кўра, бирлашган кучлар Синай ярим оролини 


74
эгаллаб, канал бошқарувини ўз қўлларига олишлари керак эди. Бу 
операциянинг бошланишига Исроил армиясининг Синай ярим оро-
лига ҳужум (“Кадеш” – “Тозалаш”) операцияси сигнал бўлиши керак 
эди. Ҳужум операцияси “Мушкетёр” деб номланди, қўмондонлик 
эса инглиз генерали Чарльз Кейтлига топширилди. 50 мингдан ортиқ 
Британия аскарлари ва 100 га яқин ҳарбий кема сафарбар қилинди. 
1956 йил 29 октябр кечқурун соат 17 да 400 нафар исроиллик па-
рашютчилар полковник А. Шарон раҳбарлигида Синай ярим ороли-
нинг ўртасига туширилди, танк қисмлари эса Синайнинг шимоли-
шарқидан ҳужумга ўтди. 30 октябр Исроил қўшинлари ҳали Сувайш 
каналига етиб бормасдан, Британия ва Франция ҳукуматлари Миср 
ва Исроилга Сувайш канали минтақасидан бутун қўшинларини олиб 
чиқиш ва каналдан эркин фойдаланишни таклиф қилдилар. Миср 
томонининг жавобини кутмасдан, инглиз-француз Ҳарбий-денгиз 
кучлари Мальтадан чиқди, 31 октябрда Британия авиацияси барча 
Миср авиабазаларига ҳужум уюштирди. 5 ноябрда мингдан ортиқ 
инглиз-француз парашютчилари Синай ярим оролининг стратегик 
нуқталарига туширилди. Агрессияга фақат СССРнинг ўта махфий 
мавқеи нуқта қўйди. Ўзининг Иденга жўнатган ультиматум хатида 
Хрушчев СССР ҳатто ядро қуролидан фойдаланишга тайёр эканли-
гини маълум қилди. 1956 йил 7 ноябрда Англия Ҳукумати Мисрдаги 
уруш ҳаракатларини тўхтатиш тўғрисида буйруқ берди. 
Шундай қилиб, Британия консерватив доираларининг Сувайш ка-
нали атрофидаги сиёсий ўйини мамлакатни ядро тўқнашуви ёқасига 
олиб келаёзди. 22 декабрда инглиз-француз қўшинлари Миср 
ҳудудини тарк этди, 1957 йил 8 мартга келиб эса Исроил қўшинлари 
Синай ярим оролидан олиб чиқилди. Тўқнашув минтақасига БМТ 
қўшинлари киритилди. Сувайш воқеаси билан боғлиқ сиёсий 
мағлубиятдан сўнг Иден ҳукуматининг тақдири ҳал бўлган эди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish