1-мавзу. “Миллий ҳисоблар тизими” курсининг предмети ва методи
Режа:
1. Халқаро статистиканинг шаклланиш босқичлари
2. “Миллий ҳисоблар тизими” курсининг вазифалари ва таҳлил йўналишлари
3. Миллий ҳисоблар тизими кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари.
Адабиётлар: - Миллий ҳисоблар тизими: дарслик //Қорабоев А., Рашитова Н., Ғойипназаров Б. –Т.: “ИҚТИСОД-МОЛИЯ”, 2015. -426 б.
- System of National Accounts, 2008 (2008 SNA) New York, 2009. P. 722.
- Национальное счетоводство: учебное пособие / П.М. Килин. – Тюмень: Тюм ГНГУ, 2015. – 188 с.
- Статистика. Дарслик. /Х.А.Шодиев таҳрири остида. –Т.: “Ибн Сино”, 2004. – 354 б.
- Shodiyev X. va boshqalar. Statistikadan praktikum: O‘quv qo‘llanma; O‘zbekiston Respublikasi Oliy va o‘rta maxsus talim vazirligi. –T.: Tafakkur-Bo‘stoni, 2012. – 320 b.
- Система национальных счетов 2008 года (СНС-2008) Нью-Йорк, 2012 год. – 827 с.
- Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонуни (12.12.2012 й., №441-II);
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинглар ва индекслардаги ўрнини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4210-сон Қарори.
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий ҳисобларнинг замонавий тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 691-сон Қарори.
Миллий ҳисоблар тизими (МҲТ) – иқтисодий фаолият натижаларини макродаражада қайд этиш ва таҳлил қилиш учун фойдаланиладиган ўзаро боғлиқ кўрсаткичлар ва классификациялар тизими
иқтисодий ҳолат (вазият) мониторинги
макроиқтисодий таҳлил, прогноз ва моделлаштириш
халқаро таққослаш
фаровонликни белгилаш
Счетларни тузиш тамойиллари ва усуллари, уларнинг мазмуни
МҲТ кўрсаткичлар тизими, улар ўртасидаги боғлиқликлар ва уларни ҳисоблаш усуллари;
Умумиқтисодий счетлар тизими ва ундаги ҳар бир счетнинг иқтисодий жараёнлар, иқтисодиёт, ташқи иқтисодий фаолият, тармоқлараро балансни таҳлил этишдаги ўрни ва бошқ.
Ички иқтисодиёт ва “ташқи дунё”ни қамраб олувчи миллий счетлар тизимини тузиш методологияси “МҲТ” курсининг ўрганиш предмети бўлиб ҳисобланади.
Ушбу методология қуйидагиларни ўз ичига олади:
МҲТ курсининг ўрганиш объекти – тармоқлар, секторлар, турли мулкчилик шакллари ва иқтисодий фаолият турлари, иқтисодий жараёнлар ва иқтисодиёт секторлари йиғиндиси кўринишидаги мамлакат ва унинг минтақалари иқтисодиёти
Do'stlaringiz bilan baham: |