Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


Фултон акс садоси. Буюк Британия ва



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Фултон акс садоси. Буюк Британия ва
“совуқ уруш”нинг бошланиши
Буюк Британияда олий сиёсий раҳбариятнинг алмашиши Потс-
дам конференцияси вақтида рўй берди. Аммо Черчиллнинг кетиши 
ва конференцияга янги Бош Вазирнинг келиши Британия делегация-
си мавқеини ўзгартирмади. Эттлининг ўзи ҳам, унинг Ташқи ишлар 
вазири Е. Бевин ҳам Ғарб ва Шарқ ўртасидаги ижобий ва амалий 
мулоқотга эмас, балки “атлантик ҳамжиҳатлик” сиёсатига мойил 
эди. Европа устидан “темир парда” туша бошлади. Янги жаҳон тар-
тиботи башоратчиси роли Уинстон Черчилл зиммасига тушди. 
Черчиллнинг 1946 йил 5 мартда Фултонда сўзлаган нутқи жуда 
машҳур бўлди. Унга Эрон инқирози баҳона бўлган эди. 1942 йил-
даги Иттифоқчилик Шартномасига кўра, совет қўшинлари Эрон 
ҳудудида уруш тугагандан сўнг яна олти ой қолиши мумкин эди. Бу 
муддат 1946 йил 2 мартда тугади. Бу кун арафасида СССР, қўзғолон 
кўтарилган Эрон Озарбайжонидан ташқари бошқа ҳудудлардан ўз 
қўшинларини чиқаришини маълум қилди. Ғарб мамлакатлари сиёсий 
доиралари бунга салбий муносабатда бўлиб, Эрон ҳудудининг бир 
қисмида советпараст режимини ўрнатишга уриниш деб баҳолади. 
Шу кунларда дам олиш мақсадида Флоридада бўлган Черчилл бун-
дан янги психологик ҳужум уюштириш учун фойдаланишга улгур-
ди. У Фултондаги Вестминстер коллежи талабалари олдида нутқ 
сўзлади. Собиқ Бош Вазирни тинглаш учун қарийб 30 минг нафар 
одам йиғилди. 
Черчилл намойишкорона суратда ўз ғояларини “глобал сиёсат-
нинг юксак стратегик концепцияси” деб атади. Янги дунёвий ту-
зум намунаси қилиб “Америка демократиясининг тантанаси”ни 
кўрсатди. Бунда Черчилл Америка демократияси деб инглиз дунё-
сининг умумий қадриятлари ва ҳаттоки бутун Ғарбнинг маънавий 
бирлигини тушунарди. Унинг фикрича, бутун христиан цивилиза-


60
цияси бошига “чексиз ижтимоий азоб-уқубатлар” билан таҳдид со-
лувчи хавф-хатар ёғилган эди. Черчилл фикрига кўра, дунёга зулм 
таҳдид солмоқда ва бу зулм аниқ режимда – совет коммунизмида 
мужассамлашган. Черчилл барча демократик халқларни ўзларининг 
эркинликка бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун бирлашишга 
чақирди. Аслида, гап коммунизм хавфи олдидан “темир парда”ни 
туширишга хизмат қилувчи АҚШ ва Буюк Британиянинг ҳарбий-
сиёсий иттифоқини тузиш ҳақида бораётган эди. Кейинчалик кўп 
тарқалган “темир парда” тушунчаси Черчилл томонидан илк бор 
1945 йил 16 августда “Темир парда туширила бошланди” деб ном-
ланган Парламентдаги нутқида ишлатилган эди. Черчиллнинг Фул-
тондаги нутқидан сўнг бу тушунча “совуқ уруш” рамзига айланди. 
Собиқ Британия раҳбарининг Фултондаги нутқи Ғарб сиёсий 
табақалари орасида кенг тарқалган янги геосиёсий фалсафанинг 
уйғунлашган биринчи ифодаси бўлди. Унинг асосий мазмуни дунё-
нинг очиқ тўқнашувга тайёр бўлган иккита бир-бирига қарама-
қарши тузумларга бўлинганлигини тан олишдан иборат эди. Дунёни 
сақлаб қолиш рақибни маҳдудлаш, дунёнинг “иссиқ уруш” домига 
тушиб қолишини бартараф этиш учун дарҳол “совуқ уруш”ни бош-
лашни талаб қиларди. Бу АҚШнинг ҳарбий-сиёсий гегемониясини 
сўзсиз тан олинишини билдирарди. Фултон нутқи Ғарб глобал страте-
гияси калити сифатида ўзаро боғланган Инглиз–Америка ташқи сиё-
сати асосларини баён қилди. АҚШ билан “махсус муносабатлар”, 
атлантик ҳамжиҳатлик тамойилига сўзсиз содиқлик Буюк Британия 
ташқи сиёсатининг муҳим йўналишларига айланди. 
1946 йилдаёқ Эттли ҳукумати тўла содиқлик билан “атлантик 
ҳамжиҳатлик” сиёсатига ўтиб, Трумэн маъмурияти билан бир-
га “совуқ уруш” ташаббускорига айланди. Чуқурлашиб бораётган 
молиявий инқирозга қарамасдан, қуролланишни авж олдиришга 
қаратилган қатъий тадбирлар кўрилди. Ўша 1946 йилнинг ўзидаёқ 
Британия атом бомбасини ишлаб чиқариш тўғрисида қарор қабул 
қилди. 50- йилларнинг бошига келиб ҳарбий харажатлар миллий 
даромаднинг 10–11% ини ташкил этди (30- йиллар ўрталарида эса 
бу кўрсаткич бор-йўғи 2,5% ни ташкил этарди). 1949 йилда АҚШ 
ва Буюк Британия НАТОни тузиш ташаббускорлари сифатида 
чиқишди.
“Совуқ уруш” Европани яна глобал қарама-қаршиликларнинг 
бош саҳнасига айлантирди. Бу “уруш”га тортилган Британия дипло-
матияси қитъанинг иккита лагерга бўлинишида катта роль ўйнади. 


61
Айнан Буюк Британиянинг аралашуви 1946–1947 йилдаги Греция си-
ёсий инқирозининг чуқурлашишига олиб келди. Германия масаласи-
ни ҳал қилишда АҚШ тутган сиёсий йўлнинг бошловчиси ҳам Буюк 
Британия бўлди. Бунда катта қадам 1946 йил 2 декабрида Германия 
ҳудудидаги АҚШ ва Британияга тегишли ҳудудларнинг бирлашуви 
вақтида ташланди. У урушдан кейинги давр сиёсатчилари ичида би-
ринчи бўлиб нафақат Германиянинг умумевропа интеграллашувида 
қатнашиши зарурлигини таъкидлади, балки, шу билан бирга, Герма-
нияни “қитъа юраги” деб кўрсатди. Черчилл бир вақтда Европа оила-
сини қайта барпо этишда Франция ва Германиянинг ҳамкорлиги би-
ринчи қадам бўлиб хизмат қилишини ҳам таъкидлаб ўтди. Айнан шу 
икки мамлакат иттифоқи Европа Қўшма Штатларини тузишда асос 
бўлиб хизмат қилади. Таклиф қилинаётган лойиҳанинг асл мазмуни 
АҚШ стратегик ҳамкорига айлана оладиган Европа ҳарбий-сиёсий 
блокини тузишдан иборат эди. Бунинг натижасида Буюк Британия 
АҚШнинг “махсус иттифоқчиси” мавқеини сақлаб қолар, Ғарбий 
Европа мамлакатларига нисбатан нуфузлироқ раҳбар мавқеига эга 
бўларди. 
1948 йил баҳорида Буюк Британия “Ғарбий Иттифоқни тузиш 
тўғрисида” ги Брюссель Пактига қўшилди. 1949 йилда Британия Ев-
ропа Кенгашига кирди. Эттли ҳукумати тобора чуқурлашиб бораётган 
Британия империяси инқирозига келди. Британия Ҳамдўстлигининг 
сиёсий ва ташкилий асосларини қайта кўриб чиқиш масаласи 
Ҳиндистон муаммосини тезлаштирди. 1946 йил бошидан Брита-
ния Ҳукумати Ҳиндистондаги бошқарувини бутунлай бой берди. 
Миллатлараро тўқнашувларда юзлаб одамлар ҳалок бўлди. 1946 
йил баҳорида Эттли ҳукумати ҳеч қандай бошланғич шартларсиз 
Ҳиндистонга доминион мавқеини беришга мажбур бўлди. 1947 йил 
ёзига келиб вице-қирол Льюис Маутбаттен Ҳиндистонни иккита 
Ҳиндистон ва Покистон доминионларига бўлиш режасини ишлаб 
чиқди. 1947 йил 15 августида Деҳли ва Карачи шаҳарларида Брита-
ния Ҳамдўстлигига ўз ихтиёри билан кирган икки мустақил давлат 
барпо қилинганлиги тўғрисида расман эълон қилинди. 
Ҳиндистон мустақиллигининг эълон қилиниши Британия 
Ҳамдўстлиги эволюциясида янги босқични бошлаб берди. “Бри-
тания фуқароси” тушунчаси ўрнига, янги “Ҳамдўстлик фуқароси” 
ибораси пайдо бўлади. 1947 йилдан бошлаб “доминион” тушунчаси 
тез-тез “Ҳамдўстлик аъзоси” тушунчаси билан алмаштирилди. (Рас-
мий ҳужжатлардан “доминион” тушунчаси 1952 йилда олиб ташлан-


62
ди). 1948 йилда Цейлон ва Бирма мустақилликка эришди. Бирманинг 
ташкил қилиниши бу вақтда энг муҳим сиёсий-ҳуқуқий аҳамиятга 
эга бўлди. Таъсис мажлиси Бирмани мустақил суверен республика 
деб эълон қилишга қарор қилди. Янги давлат томонидан республи-
ка бошқарув шаклининг қабул қилиниши унинг Ҳамдўстлик аъзоси 
бўлишини инкор этарди. Шунинг учун Британия Парламенти 1947 
йил декабрида Бирма мустақиллиги тўғрисидаги Актни қабул қилди. 
Бу Актга кўра, Бирма Ҳамдўстликка кирмаган мустақил республика-
га айланди. 
1949 йилда Лондон шаҳрида Ҳамдўстлик мамлакатлари бош ва-
зирлари конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда илгари давом 
этиб келган “қиролга (тожга) умумий содиқлик” томойилидан воз 
кечишга қарор қилинди. 
Собиқ империя иттифоқини ҳуқуқий асосда қайта ташкил этиш 
жараёнини амалга оширишга қаратилган уринишларга қарамасдан, 
Эттли ҳукумати баъзан очиқчасига фуқаролик урушларига айла-
ниб борувчи йирик миллий озодлик ҳаракатларига ҳам дуч келди. 
Иқтисодий қийинчиликлар 1948 йилда Ганада (Олтин қирғоқ) халқ 
чиқишлари тўлқинини келтириб чиқарди. Сиёсий фаоллик тўлқини 
Марказий Африкада, жумладан, Шимолий Родезия (Замбия), Жану-
би Родезия ва Ньясаленд (Малави)да кузатилди. Бу ерда тўқнашув 
ирқий характерга эга эди. Жанубий Африкада 1948 йил 26 май сай-
ловлари натижасига кўра, апортеид, яъни ирқларни бир-биридан 
ажратиш сиёсатини ҳаётга татбиқ қилишни асосий мақсад қилиб 
олган Миллатчилар партияси ҳукумат тепасига келди. Малайядаги 
миллатчилик чиқишлари Британия Ҳукуматининг фаол аралашуви-
ни талаб этди. Асосан, хитойликлардан иборат бўлган коммунис-
тик қўзғолончи-партизанлар каучук плантациялари ишчилари ва 
полицияга қуролли ҳужумлар уюштирар, ҳукумат муассасаларини 
вайронага айлантиришарди. 1948 йил 18 июнда Малайя фавқулодда 
ҳолат режимига ўтказилди, Британия қўшинлари тезда қўзғолон 
ўчоқларини бартараф этишди. 
Ўрта ва Яқин Шарқдаги воқеалар Буюк Британиянинг халқаро 
обрўсига қаттиқ зарбалар берди. 1951 йилда Эрон Ҳукуматининг 
нефть саноатини миллийлаштириш тўғрисидаги қароридан кейин, 
Эрон ва Буюк Британия ўртасида дипломатик алоқалар бутунлай 
узилди. Буюк Британия Эронни иқтисодий қамал (блокада) қилиш 
ташаббуси билан чиқди. Британия Ҳарбий денгиз флоти Эронга 
тегишли сув ҳудудларида ҳарбий намойиш ўтказди. Аммо АҚШ 


63
буни қўллаб-қувватламади ва Эронда нефть конларини ишлатиш 
бўйича янги халқаро консорциумни яратиш бўйича музокаралар 
ташаббускорига айланди. Буюк Британияга эса бор-йўғи аъзолар-
дан бири бўлиш вазифасини бажариш насиб этди, холос. Британия 
манфаатларининг муҳим минтақаларидан бири Фаластин эди. Ик-
кинчи жаҳон урушидан олдинги даврдаёқ Буюк Британия яҳудий 
эмигрант (муҳожир) ларининг ўзларининг тарихий ватанига кўчиб 
ўтишини бошқариш жавобгарлигини ўз зиммасига олган эди. Аммо 
яҳудийларнинг кўчиб ўтишини бошқаришга қаратилган Фаластинда-
ги Британ маъмуриятининг ҳаракатлари ҳеч қандай натижа бермади. 
Араб аҳолиси яҳудий яшовчиларга ошкора душманлик (қаршилик) 
кўрсатарди. Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашувига жавобан, 
Британия Ҳукумати Фаластинни икки алоҳида мустақил давлатлар-
га бўлишни таклиф қилди. “Моррисан плани” деб аталган бу режа 31 
июл 1946 йилда ҳукуматга тақдим қилинди. Бу масаладаги келиш-
мовчилик Лейбористлар партиясини бир-бирига қарши икки бло-
кларга ажратди. Британия Ҳукумати Араб–Исроил келишмовчили-
гини ҳал қилолмагач, 1947 йил 14 февралда воситачиликни БМТга 
топширишини эълон қилди. 1948 йил 14 майда кутилмаган воқеа 
рўй берди. Фаластиндаги Британия мандати муддатининг тугашига 
бир неча соат қолганда, яҳудийлар раҳбари Давид Бен-Гурион Исро-
ил Республикаси ташкил қилинганини эълон қилди. 
50- йиллар бошида Британиянинг Корея инқирозига аралашуви 
омма норозилигини яна қўзғатди. Корея урушида Британия кучлари 
иштирок этарди. Бу жангда ўлганлар – 686 нафар, ярадор бўлганлар 
2498 кишини ташкил этди. Кореядаги уруш Буюк Британиянинг 
иқтисодий аҳволига салбий таъсир кўрсатди. Мудофаа харажатла-
ри бюджет имкониятларидан ошиқ эди. Лейбористлар ҳукуматининг 
маънавий-ахлоқий обрўси жуда пасайиб кетди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish