Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- §. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

2- §. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда
Буюк Британия
1945 йилги Британия инқилоби
Иккинчи жаҳон уруши Буюк Британия иқтисодиётига катта за-
рар келтирди. Ишлаб чиқариш ҳажми 10% га камайиб кетди. Уруш 
вақтида инглиз корхоналаридаги асбоб-ускуналар батамом эскирди, 
техник тараққиёт секинлашди. Хомашё захиралари тугади, айниқса, 
саноатнинг анъанавий соҳаларида ишлаб чиқаришнинг ўта пасайи-
ши кузатилди (қоғоз саноатида 50% га, кўмир қазиб олиш 16% га, 
пойабзал ишлаб чиқариш 13% га). Мамлакатнинг давлат қарзлари 
7,2 млрд фунт стерлингдан (1939 й) 23,7 млрд фунт стерлинггача 
(1946 йилда) ошиб, шундан 3 млрд фунт стерлинги ташқи қарзни 
ташкил этди. АҚШ томонидан берилган ҳарбий техника ашёларни 
тўлаш учун Буюк Британия ўзининг хорижга қўйган маблағлари 
ҳисобидан 1000 млн фунт стерлинг маблағини АҚШга беришга 
мажбур бўлди. Уруш йилларида Буюк Британиянинг савдо экспор-
ти кескин камайди. 1938 йилда Буюк Британиянинг савдо экспор-
ти ҳажми 417 млн фунт стерлинг миқдорида баҳоланган бўлса, 
1944 йилга келиб бу кўрсаткич 266 млн фунт стерлингни ташкил 
этди. Савдо флотининг катта қисми бой берилган эди. Уруш йилла-
рида ҳалок бўлган фуқароларнинг учдан бир қисмини балиқчилар 
ва савдо-сотиқ билан машғул бўлган денгизчилар ташкил этди. 
Мустамлакалар билан муносабатларда Метрополия билан бирга-
ликда уруш қийинчиликларини баҳам кўрган Британия доминион-
лари ўзларининг иқтисодий ва сиёсий мустақилликларини талаб 
қилиш борасида тобора фаоллашиб бормоқда эдилар. Мустамла-
каларда миллий озодлик ҳаракатлари кенг ёйилиб бораётган эди. 
Араб Шарқи ва Жануби-Шарқий Осиё бозорларидан фойдаланиш 
ниҳоятда қийинлашгани туфайли, унинг жаҳон экспортидаги улуши 
1937 йилда 11,3% дан 1947 йилда 9,8% га тушиб қолди. Мамлакат 
савдо балансидаги танқислик Буюк Британия иқтисодиётининг су-
рункали муаммосига айланиб қолди. 
Умуман, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Буюк Британия ўз 
миллий бойлигининг 25% ини йўқотди. Аммо Ғарбий Европа мам-
лакатлари ичида у энг ёмон ҳолатда эмас эди. Уруш қурбонлари сони 
Биринчи жаҳон уруши йилларидагидан деярли тўрт марта камроқ 
эди: ўлганлар – 245 минг киши, ярадорлар – 278 минг киши, бедарак 


54
йўқолганлар 53 минг кишини ташкил этди. Олмон бомбардимонла-
ридан кейинги талофатлар қитъа мамлакатларидаги ер билан яксон 
қилинган жойларга нисбатан анча кам эди. Буюк Британия 30- йил-
ларда ташқи сиёсатда йўл қўйган хатолари асоратларини бартараф 
этиб, урушдан кейинги дунё тақдирига таъсир кўрсатадиган ғолиб 
мамлакатлар сафига қўшилди. Матбуот вакиллари томонидан “Бри-
тан инқилоби” деб аталган 1945 йилдаги сиёсий ҳолат кутилмаган 
ҳодиса бўлди. 
Ҳали жаҳон уруши тугамасдан, ҳукуматнинг Парламент сай-
ловларини ўтказишга уринишининг бир қанча сабаблари бор эди. 
Ҳукумат ҳали ҳам 1935 йилдаёқ сайланган Парламент қўлида эди. 
Уруш шароити ҳисобга олиниб, унинг ваколати узайтирилган эди, 
аммо Европада уруш тугагандан кейин, сайловларни кечиктириш-
га ҳожат йўқ эди. Ҳукуматнинг ўзи фавқулодда характерга эга эди. 
Унинг раҳбари У. Черчилл ўзининг шахсий шон-шуҳрати ва уруш 
йилларида насиб этган чексиз ҳокимиятга эга бўлишига қарамай, 
ўзини миллатнинг тўла ҳуқуқли вакили деб ҳисоблай олмас эди. 
Уруш йилларида Черчилл ҳукумати таянган консерваторлар, лейбо-
ристлар ва либераллар коалицияси миллатнинг бирлашувида муҳим 
роль ўйнади. Аммо тинчлик қурилиши даврига ўтгандан кейин ил-
гариги партиялар ўртасидаги қарама-қаршиликлар бу коалициянинг 
парчаланишига олиб келиши мумкин эди. Шунинг учун Черчилл 
қулай психологик шароитдан усталик билан фойдаланиб, “ғалаба 
чўққисида” бўлган вақтда сайлов ўтказишга ҳаракат қиларди. 
1945 йил 18 майда у лейбористлар партиясига ультиматум харак-
терига эга бўлган таклифни жўнатди. Унда лейбористларга Япония 
билан уруш тугагунча коалиция таркибида қолиш (бу Черчиллнинг 
шахсий раҳбарлигини тўла тан олишни билдирарди) ёки навбат-
дан ташқари сайловлар ўтказиш учун ҳукуматни тарк этиш таклиф 
қилинган эди. Лейбористлар партияси Ижроия Қўмитаси сайлов-
ларни кузда ўтказиш ва унгача коалициянинг олдинги таркибини 
сақлаб қолишни таклиф қилди. Шунга қарамасдан, Черчилл 1945 
йил 23 майдаёқ истеъфога чиқишини маълум қилди ва қиролдан 
Парламентнинг қуйи палатасини тарқатиб юборишни сўради. 
Қиролнинг топшириғига кўра, у “ўтиш даври ҳукумати”ни тузди. Бу 
ҳукумат 5 июлга мўлжалланган Парламент сайловларигача фаолият 
кўрсатди. Консерваторларнинг сайловолди ташвиқотлари марказида 
ўз раҳбари машҳурлигидан фойдаланиш турар эди. Черчилл “уруш-
да ғалаба қилган одам” ва “ишни тугатиш керак бўлган ягона одам” 


55
сифатида тарғиб қилинди. Сайловчиларга қаратилган мурожаатлар 
антилейбористик ва антисовет шиорлар билан бойитилган эди. 4 
июлдаги Черчиллнинг радио орқали биринчи сайловолди чиқиши 
шов-шувли характерга эга бўлди. “Бирорта социалистик тузум сиё-
сий полициясиз барпо этилиши мумкин эмас, – уқтирарди Черчилл. – 
Агар сайловда лейбористлар ғалаба қилса, Англияда гестапо ташкил 
қилинади...”. Унинг нутқларида мухолифат раҳбарлари тўғрисидаги 
ҳақоратомуз гаплар ҳам кам эмас эди. 
Лейбористлар партияси сайловолди ташвиқотларни анча фаолроқ 
олиб борди. Лейбористларнинг Ижроия Қўмитаси Британияда 
иқтисодий ва ижтимоий соҳани қайта қуришга қаратилган кўп сон-
ли лойиҳалар тайёрлади. Бу лойиҳаларнинг асосий мақсади давлат 
бошқарувини кучайтириш ва жамиятнинг барча вакиллари фаровон-
лигининг барқарор ўсишини таъминлашдан иборат эди. Лейборист-
лар дастури ўзининг сиёсий радикализми (кескинлиги) билан аж-
ралиб турарди. Лейбористлар ўзларини “социалистик партия” деб 
аташар ва “бу билан фахрланиши” ҳамда асосий мақсадлари “Буюк 
Британия социалистик ҳамдўстлигини” ташкил этишдан иборатли-
гини баён қилишарди. Лейбористлар дастурида барча соҳаларда, 
жумладан, уй-жой қурилиши, ижтимоий суғурта, халқ таълими, 
соғлиқни сақлаш соҳаларида фаол ижтимоий сиёсат юритиш кўзда 
тутилган эди. Дастурнинг ташқи сиёсатга оид қисми лейбористлар 
партиясининг халқаро саҳнада тинчликни сақлаш тамойилларини 
қўллаб-қувватлашини тарғиб қиларди. 5 июль 1945 йилдаги сай-
лов натижалари жуда кутилмаган ҳодиса эди: лейбористлар нафақат 
ғалаба қозонишди, балки Жамоалар палатасида ҳам илк бор мутлақ 
кўпчиликни ташкил этишди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish