Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


II БОБ. 1945–2010 ЙИЛЛАРДА АНГЛИЯ



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

II БОБ. 1945–2010 ЙИЛЛАРДА АНГЛИЯ
 
1- §. Буюк Британиянинг маъмурий-ҳудудий
бошқарув тизими
Буюк Британиянинг умумий ер майдони – 244 046 квадрат км. 
Аҳолиси – 60 149 000 киши (2006 йил); давлат тили – инглиз тили 
(галл тили); пул бирлиги – фунт стерлинг.
Сиёсий тузуми – чекланган монархияли демократик республика; 
давлат бошқаруви – Парламентар-республика. Давлат бошлиғи – 
Қиролича Елизаветта II (1952 йил 6 февралдан); ҳукумат бошлиғи – 
Бош Вазир. Муомалада оддийгина “Англия” деб юритиладиган бу 
давлатнинг аниқ номи Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қўшма 
қироллиги бўлиб, унинг таркибига, асосан, Англия (майдони – 130,3 
минг кв км), Уэльс (20,8 минг кв км), Шотландия (78,8 минг кв км) 
ҳамда Шимолий Ирландия (14,1 минг кв км) киради. Буюк Британия 
ҳамдўстлик маркази бўлиб, илгари мустамлака бўлган 53 давлатни 
бирлаштиради. Парламент Лордлар ва Жамоалар палатасидан ибо-
рат. Асосий партиялари: Лейбористлар партияси, Экосс миллатпар-
варлар партияси, Яшиллар партияси.
Иқтисоди – эркин бозор иқтисоди; ялпи ички маҳсулот – 1,818 
млрд доллар. Аҳоли жон бошига – 27 461 доллар; йиллик ўсиш – 2,5 
фоиз.
Парламент ва унинг ваколатлари
1648 ва 1689 йилги инқилоблардан сўнг, Стюартлар династия-
си (1603–1714) ўз мавқеини йўқота бошлади. Унга қарши ўлароқ 
Парламентнинг роли тобора кучая борди. Ўша даврдаёқ Парла-
мент юқори – Лордлар ва қуйи – Жамоалар палатасидан иборат 
эди. Парламент ҳаётида етакчи роль ўйнайдиган Лордлар палата-


47
си меросхўрлар ва қирол томонидан тайинланадиган зодагонлар, 
пэрлар ва лавозими бўйича пэр бўлганлардан иборат эди. Жамоа-
лар палатаси эса катта қишлоқ ва шаҳарларнинг вакиллари бўлган 
буржуазия ва кавалерлардан ташкил топиб, давлат солиқ сиёсатига 
қонунлар ишлаб чиқиш жараёни орқали иштирок этиш ҳуқуқини 
аллақачон қўлга киритган эдилар. 1968 йилдан инглиз Парламенти 
янги ривожланиш палласига кирди. Шу вақтдан эътиборан ҳукумат 
вазирларига Жамоалар палатаси томонидан бериладиган ишончсиз-
лик – импичмент хавфи пайдо бўлиши билан, якдил истеъфо бериш 
амалиёти одат тусига кира бошлади. Унга қадар вазирлар алоҳида 
тартибда Жамоалар палатаси томонидан айбланар, Лордлар палата-
си томонидан эса ҳукм қилинар эди. Эндиликда Бош Вазир бошчи-
лигидаги маҳкама – Кабинет қирол олдида эмас, балки Жамоалар 
палатаси ҳузурида сиёсий жавобгар бўлиб қолдилар. 1832, 1865, 
1872, 1884 йилларда Парламент сайлов тизими ислоҳ қилинди: уму-
мий тўғридан-тўғри овоз бериш тартиби қабул қилинди, овоз бе-
риш кафолатлари мустаҳкамланди. 1918 йил эса аёллар ва эркаклар 
ўртасида тенг сайлов ҳуқуқи жорий этилди. 1911 ва 1949 йилги Пар-
ламент ҳужжатлари (Парламент акти) қонун чиқарувчи ҳокимият 
ҳаётига бир қатор янгилик олиб келади ва шу тариқа замонавий ин-
глиз Парламенти шаклланди. 
Ҳозирга келиб мамлакат сиёсий тузумига кўра чекланган монар-
хиядир. Монарх – Қирол ёки Қиролича, қоидага кўра, сиёсий ҳаётда 
бетарафдир. У давлат бошлиғи ҳисобланса-да, рамзий ҳокимиятга 
эга. Бош Вазирни тайинлайди, бироқ Бош Вазир Парламент 
кўпчилиги томонидан сайланади.
Лордлар палатаси тахминан 1200 нафар аъзодан иборат. Уларнинг 
бир қисми дунёвий меросхўр лордлар, яна бир қисми руҳоний лорд-
лар бўлса, бошқа қисми эса 1958 йилдан бошлаб қирол томонидан 
тайинланадиган умрбод пэрлардир. Амалда 200 нафар атрофидаги 
лордлар палата ишларида доимий иштирок этадилар, холос. Палата 
Кабинет – ҳукумат устидан ҳеч қандай назорат ҳуқуқига эга эмас. Бу-
нинг устига, 1911 ва 1949 йилги Парламент тўғрисидаги ҳужжатлар 
унинг қонунчилик ваколатларини ҳам анча чеклаб ташлади. Жамоа-
лар палатаси томонидан қабул қилинган қонун лойиҳалари Лордлар 
қаршилигига учраган ҳолатда ҳам, энг ками билан бир йилдан сўнг 
ўтказиладиган навбатдаги сессияда қабул қилиниши мумкин. Чу-
нончи, Лордлар палатаси муҳим сиёсий аҳамиятга эга бўлган қонун 


48
лойиҳалари бўйича Жамоалар палатаси билан рақобатдан ўзини 
сақлайди. Шунингдек, унинг молия-бюджет соҳасидаги ваколатла-
ри ҳам 1911 йилдан эътиборан чекланди. Унинг муносабати қандай 
бўлишидан қатъи назар, ҳар ойнинг бошида қабул қилинадиган 
лойиҳалар дахлсиз ва ҳал қилувчи ҳисобланади. 1958 йил 30 апрел-
да қабул қилинган Умрбод пэр унвонини олишга ваколат берувчи 
ҳужжатга асосан, қирол томонидан Умрбод пэр унвонига эга бўлган 
шахсларгина Лордлар палатасига қатнашиш, унинг мажлисларида 
иштирок этиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлади. Шу билан бирга 
пэрлар баронлик ҳуқуқига ҳам эгадирлар. 
Жамоалар палатаси ҳозирги Парламент тизимида мутлоқ устивор 
мавқега эга. Барча қонун лойиҳалари мазкур палата томонидан овоз 
бериш асосида қабул қилинади. “Оммавий қонунлар” деб аталадиган 
лойиҳалар, келиб чиқишига кўра, ҳукумат ёки Парламент лойиҳалари 
бўлиши мумкин. Бу дегани қонунчилик ташаббуси ҳам Парламент-
га, ҳам ҳукуматга тегишлидир. Палата молиявий ҳокимиятга – ҳамён 
ҳуқуқига ҳам эга. Бироқ молия-бюджет соҳасида кредит очиш ва ха-
ражатларни молиялаштиришга қаратилган қонунлар овоз бериш би-
лан қабул қилинса-да, палата бу соҳада ташаббус ҳуқуқига эга эмас. 
Бюджет соҳасидаги дебатлар ҳам қатъий чегараланган: бор-йўғи 29 
Парламент сеанси кредитлар очиш масаласига бағишланади. Ниҳоят, 
Жамоалар палатаси ҳукумат устидан назорат қилиш ҳуқуқидан фой-
даланади ва уни сиёсий жавобгарликка тортиши мумкин. 1924 йил 
содир бўлган бундай ҳолат 1979 йил яна бир бор қайта такрорланган. 
Палата, даставвал, ўз раиси – спикерни 5 йил муддатга сайлай-
ди. Гарчи янги Парламент сайловларида сиёсий таркиб ўзгарса-да, 
муайян шахс иккинчи марта раисликка сайланиши мумкин. Спи-
кер Парламент фаолиятининг бир бутунлигини таъминлайди. Ҳар 
қандай қонун Жамоалар палатасида қабул қилингач, айнан спикер 
томонидан имзоланган илова билан бирга қиролга топширилади. 
Спикер бу гувоҳномани топширишдан олдин, агар иложи бўлса, па-
латанинг икки аъзоси билан маслаҳатлашиб олади. 
1978 йил 20 июлда қабул қилинган Жамоалар палатасини 
бошқариш тўғрисидаги ҳужжат палата фаолиятининг ички тарти-
бини белгилайди. Жамоалар палатаси комитети спикер, Жамоалар 
палатасининг етакчи лидерлари, палатанинг мухолифат етакчисидан 
иборат бўлиб, Парламентнинг барча ташкилий вазифаларини бажа-
ради. Чунончи, Парламент тўғрисидаги ҳужжатнинг 2- моддасига 
асосан, “комитет палата хизматларининг барча ходимларини тайин-


49
лайди ва уларнинг сонини, уларга ҳақ тўлаш ва бошқа шартларни, 
шунингдек, уларнинг хизмат мақомини белгилайди”.
Парламент деярли бир йил давом этадиган сессияларда иш 
кўради. Бўлиб ўтган ва янги сессия ноябр ойидаги бир неча кунлик 
танаффус билангина ажралиб туради, бироқ палаталар сессияни ке-
чиктиришлари мумкин. Шундай қилиб, амалда Парламент олти ой 
давомидагина тўпланади ва иш кўради. Ҳар бир сессия Бош Вазир-
нинг асосий нутқи билан бошланади. Шу орқали ҳукумат раҳбари 
ўзининг асосий мақсадлари ва режаларини баён қилади. Шундан 
сўнг мазкур маърузага жавоб тариқасида Мурожаат овозга қўйилади 
ва қабул қилинади. Шу аснода асосий сиёсий Дастур хусусида де-
бат – баҳс бошланиб кетади. Парламент сеансларига келсак, унда 
ҳукуматнинг Парламент депутатлари томонидан берилган оғзаки 
саволларга жавоб бериши асосий ўрин эгаллайди. Ҳафтанинг би-
ринчи тўрт кунида бўлиб ўтадиган сеанслар бошида роппа-роса 45 
дақиқа вақт оғзаки савол-жавобларга берилади ва бу қатъий назорат 
қилинади.
“Лордлар палатаси ва Жамоалар палатаси ваколатлари ўртасида 
муносабатларни аниқлаш учун ҳамда Парламент ваколатлари муд-
датини чеклаш учун Парламент тўғрисида”ги 1911 йилги ҳужжатда 
ваколатлар тақсимоти масаласи ўз аксини топган. Яъни мамлакат-
да ёзма конституция мавжуд эмаслиги боис, мазкур муаммо ушбу 
қонун билан тартибга солинган.
Ҳужжатнинг 1- моддасига асосан, Жамоалар палатаси қабул 
қилган молиявий қонун сессия тугамасдан бир ой олдин Лордлар 
палатасига юборилади. Кейинги бир ой ичида Лордлар палатаси-
нинг тузатишларисиз қабул қилинмаса ҳам, қирол маъқуллаши би-
лан у Парламент ҳужжати бўлиб қолади. 1- модданинг 2- банди эса 
молиявий қонун тушунчасига аниқлик киритади: солиқлар солишни 
белгилаш, бекор қилиш; қўшимча, ўзгартишлар киритиш ёки тар-
тибга солиш; жамғармалардан маблағ ажратиш, ўзгартириш ва бекор 
қилиш; кредитлар очиш ва эҳтиёт жамғармалар ҳосил қилиш каби 
соҳалардаги қонунлар шу маънода кўзда тутилган. Ҳужжат Лорд-
лар палатасининг номолиявий (оммавий) тарздаги билларга (қонун 
лойиҳаларига) нисбатан ваколатларини ҳам Жамоалар палатаси 
фойдасига қисқартиради. 
Эндиликда, агар оммавий қонун Жамоалар палатаси томонидан 
кетма-кет учта сессияда овозга қўйилиб, тасдиқланса ва ҳар гал 
Лордлар палатасига ками билан сессия тугашидан бир ой олдин 


50
юборилган бўлса ва ҳар гал палата томонидан рад этилган бўлса, 
шундан сўнг Жамоалар палатаси қарори билан қиролга тақдим эти-
лади. Қироллик маъқуллаши билан, Лордлар палатасининг розилиги 
йўқ бўлишига қарамай, у Парламент ҳужжати бўлиб қолади. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish