Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


Урушдан кейинги даврдаги халқаро муносабатларда



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Урушдан кейинги даврдаги халқаро муносабатларда
Франциянинг ўрни. Жазоир инқирози ва давлат тепасига
генерал Де Голлнинг келиши
Қаршилик кўрсатиш ҳаракати таркибида де голлчиларнинг фа-
оллик билан фашизмга қарши кураш олиб бориши натижасида 
Франция ўзининг халқаро мавқеини тиклаш имкониятига эга бўлди. 
Бунда СССРнинг тутган сиёсати ҳам муҳим аҳамият касб этди. 1944 
йил ноябр-декабр ойларида Де Голл бошчилигидаги Франция де-
легацияси Москвага ташриф буюрди. Бу музокаралар натижасида 
“Иттифоқчилик ва ўзаро ёрдам ҳақида”ги Шартнома имзоланди. 
Шартномада томонлар Германия билан сепарат музокаралар олиб 
бормаслик, битим имзолаётган томонларга қарши қаратилган ҳар 
қандай иттифоқларда қатнашмаслик мажбуриятларини ўз зиммаси-
га олдилар. СССР ва Франция ўртасидаги Шартнома Франциянинг 
иттифоқчи давлатлар сафидан жой олишига имконият яратди. Бу ма-
сала Ялта Конференциясида узил-кесил ҳал қилинди. Франция Гер-
манияда ўз оккупацион зонасига эга бўлган тўртта давлатдан бири 
бўлди. Потсдам Конференцияси қарорларига кўра, унинг вакили 
Ташқи ишлар министрлари Кенгашига киритилди. Бу Кенгашнинг 
асосий вазифаси урушдан кейинги даврда Германия билан боғлиқ 
муаммоларни бартараф этишдан иборат эди. 
Потсдам конференцияси ва Ташқи ишлар министрлари Кенга-
шининг йиғилишларида Франция Германия масаласи бўйича олиб 
борилган музокараларда ўта қатъий позицияни эгаллади. Француз 
дипломатияси ўзининг тарихан азалий душманини максимал дара-
жада заифлаштиришга, Германия устидан халқаро назоратни ўта 
қаттиққўллик билан ўрнатишга, ҳаттоки мамлакатни бўлиб ташлаш 
даражасига олиб келишни мақсад қилиб олди. Франциянинг вакили 
Иттифоқчилар Назорат Кенгашининг умумгерман ҳукумати асоси-
ни ташкил этадиган “Марказий олмон департаментлиги”ни ташкил 
этиш ҳақидаги қарорга вето берди. 1945 йил ноябрида АҚШ ИНКга 
икки ёки уч зона учун марказий департаментлик ташкил этиш так-
лифи билан чиқди. Собиқ совет томони бу таклифни Германияни 
тўрт томонлама бошқариш принципини бузиш деб ҳисоблаб, рад 
этди. Бу билан, маълум маънода, Франциянинг манфаатларини ҳам 
ҳимоя қилди. Бир йил ўтар-ўтмас вазият кескин даражада ўзгариб 
кетди. Иттифоқчилар ўртасидаги келишмовчиликлар очиқдан-очиқ 
қарама-қаршиликка айланди. 


146
Инглиз–Америка оккупацион зоналарининг бирлаштирилиши, 
сўнгра француз оккупацион зонасининг қўшилиши Ғарбий Герма-
нияда давлат ташкил этилишига имкон яратилди. Олмон давлати-
нинг парчалаб ташланиши, ГФРнинг ғарбий давлатлар учун ҳарбий 
ва иқтисодий зонага айлантирилиши Франция дипломатияси манфа-
атларига мос келар эди. 
1946 йили АҚШ билан Франция ўртасида Вашингтон Шартно-
масининг имзоланиши бу давлатларнинг стратегик иттифоқчиларга 
айланиши учун биринчи қадам бўлди. Бу Шартномада Францияга 
кредит бериш, унинг олдинги қарзларидан воз кечиш, икки томонла-
ма иқтисодий муносабатларни эркинлаштириш (либераллаштириш), 
ҳукуматлар ўртасида мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш ва маданий 
ҳамкорликни фаоллаштириш масалалари кўрилди. Франциянинг 
“Маршалл режаси”га қўшилиши Франция ташқи сиёсатида “Ат-
лантика бирдамлиги”нинг ғалаба қозонишига олиб келди. Франция 
ташқи сиёсатида атлантик йўлнинг кучайиши муқаррар равишда 
СССР–Франция муносабатларининг бузилишига олиб келди. 
Франция Ғарб давлатлари ҳарбий-сиёсий иттифоқининг таш-
кил топишида фаол иштирок этди. Франция 1948 йил 17 мартда 
Брюсселда имзоланган Шартномага кўра ташкил этилган Ғарбий 
Иттифоқнинг ташкилотчиларидан бири бўлди. Бир йил ўтиб Фран-
ция 1949 йил 4 апрелида тузилган Шимолий Атлантика Шартнома-
сига аъзо бўлди. Қисқа вақт ичида Франция АҚШнинг Европадаги 
асосий ҳарбий плацдармига айланди. Унинг ҳудудига НАТОнинг 
ҳарбий ва транспорт тузилмаларининг катта қисми жойлаштирилди. 
Фонтенблода НАТОнинг Бош штаби жойлашди. 1950 йил 27 январ-
да имзоланган шартномага биноан, Франция АҚШнинг Европадаги 
иттифоқчиларига бераётган ҳарбий ва моддий ёрдамларининг асо-
сий қисмини ола бошлади. 
40- йилларнинг охирларидан бошлаб Франция Европа интеграци-
яси жараёнида фаол қатнаша бошлади. 1949 йилда Европа Кенгаши-
нинг ташкил этилиши эса бу борада муҳим қадамлардан бири бўлди. 
Урушдан кейинги даврдаги француз дипломатиясининг етакчилари: 
Ж. Бидо, Р. Шуман, Р. Плевен, Ж. Моннелар Европа интеграцияси 
жараёнининг ўзига хос концепциясини ишлаб чиқдилар. 
1950 йилда Франция шу концепцияга мос келадиган ташаббус 
билан чиқди. 9 майда Франция Ташқи ишлар вазири Роберт Шуман 
Ғарбий Европа мамлакатлари кўмир ва пўлат саноатини интеграцион 
бирлашувини кўзда тутадиган лойиҳасини эълон қилди. “Шуман ре-


147
жаси” тор доирадаги интеграцион бирлашув бўлса-да, бироқ Ғарбий 
Европа интеграцион жараёнларининг таянч принципларига асос 
солди. 1951 йилда “Шуман режаси”нинг амалга ошиши натижаси-
да Европа Иттифоқи тизимидаги биринчи ташкилот – Европа кўмир 
ва пўлат бирлашмаси тузилди. Франция иқтисодиётининг негизи – 
кўмир ва металлургия саноати шу бирлашмага бўйсиндирилди. 
1950 йил октябрида Бош Вазир Рене Плевен бирлашган Евро-
па Қуролли Кучларини ташкил этиш режаси билан чиқди. Фран-
цуз сиёсатчилари буни Европа кўмир ва пўлат бирлашмасининг 
мустаҳкамланиши йўлидаги қўшимча қадам деб баҳолашди. Узоқ 
давом этган музокаралардан сўнг, 1952 йил май ойида “олтиликка” 
аъзо бўлган давлатлар ўртасида Европа Мудофаа Бирлашмаси (ЕМБ) 
тўғрисидаги Шартнома имзоланди. Унга кўра, Шартнома иштирок-
чилари ўз Миллий Қуролли Кучларидан воз кечиб ва уларни ЕМБ 
доирасида бирлаштириб, Америка генераллари бошчилик қилган 
НАТО қўмондонлигига топширмоқчи бўлдилар. Аммо бу Шартно-
ма кучга кирмади. 1951йил сайловларидан сўнг Франция Парла-
ментининг янги таркиби шартномани ратификация қилмади. ЕМБ 
тўғрисидаги баҳслар 1954 йил августигача давом этди ва у шуни 
кўрсатдики, Европа интеграцияси муаммолари Франция ички сиё-
сий ҳаётидаги энг муҳим масалалардан бирига айланди. Интеграция 
алоқаларининг кераклиги ҳеч шубҳа уйғотмаса-да, миллатлараро 
Европа институтларнинг кучайиши кўпгина сиёсатчилар томонидан 
миллий суверенитетга хавф солиши мумкинлиги эътироф этилди. 
Шуниси характерлики, ЕМБ шартномасини ратификация қилишдан 
бош тортганидан бир ой кейин Франция Ғарбий Европа Иттифоқини 
ташкил этиш тўғрисидаги шартномага қўшилди. Ғарбий Европа 
Иттифоқи тузилмасида Миллий Қуролли Кучларнинг тўла сақланиб 
қолиши кўзда тутилган эди. 
50- йилларнинг охирида Тўртинчи республика инқирозининг 
кучайишига қарамасдан, Франция Европа интеграция жараёни 
тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишни давом эттирди. 1957 йилда 
француз дипломатияси Европа Иқтисодий Ҳамдўстлиги ва Европа-
нинг атом энергияси бўйича ҳамкорлигини ташкил этиш лойиҳасини 
қўллаб-қувватлади. 
Урушдан кейинги Франциянинг ташқи сиёсатидаги энг муаммо-
ли масала мустамлакачилик масаласи бўлди. Иккинчи жаҳон уруши 
йилларида мустамлака тизимига дарз кетди. Империяни тиклаш-
нинг имконияти йўқлигини тан олган Франциянинг янги сиёсий куч-


148
лари бу вазиятдан чиқиб кетиш учун “Франция Иттифоқи” форму-
ласи кўринишидаги компромисс вариантни ўртага ташлади. Аммо 
бу ҳуқуқий формулани ҳам амалга оширишнинг имкони бўлмади. 
Бунга Тўртинчи республика режимининг сиёсий жиҳатдан барқарор 
эмаслиги, колониялардаги маҳаллий маъмуриятларнинг жиддий 
қаршилиги ва француз жамиятининг ижтимоий онгида мустамлака-
чиликка қарши қарашларнинг ўсганлиги ҳам сабаб бўлди. 1945 йил 
майида мустамлака ҳукумати Жазоирдаги қўзғолонни даҳшатли ра-
вишда бостирди. Бир ярим йил ўтиб худди шундай ҳодиса Мадагас-
карда ҳам бўлиб ўтди. Маҳаллий аҳоли ичидаги қурбонлар сони 80 
мингдан ортиқни ташкил этди. Ҳиндихитойдаги ҳарбий можаро ҳам 
Франциянинг сиёсий ҳаётига салбий таъсир кўрсатди. 
1945 йилнинг 19 августида Вьетнамдаги қўзғолончилар қўшинининг 
бошлиғи Хо Ши Минь томонидан мустақил давлатнинг ташкил этил-
ганлиги эълон қилинди. Франция ва Вьетнам ўртасида Франция 
Иттифоқига кирадиган Вьетнам Республикасининг мустақиллиги 
тан олинганлиги тўғрисида Шартнома имзоланди. Бироқ Франция 
қўғирчоқ “Кохинхин Республикаси”нинг тузилишига яқиндан ёр-
дам берди ва уни қўллаб-қувватлади. 1946 йил ноябридан бошлаб 
Ҳиндихитой ярим ороли ҳудудида ҳарбий ҳаракатлар бошланди. У 
етти йилга чўзилди. 10 минг кишилик Вьетнам армияси партизан 
уруши усулларидан фойдаланиб, францияликларнинг 90 минг ки-
шилик экспедицион қўшинига қарши курашди. АҚШ томонидан 
қўллаб-қувватланган Франция экспедицион қўшинлари сонини 180 
минггача етказди. Вьетнамнинг ҳам армияси таркибида 100 мингдан 
ортиқ жангчи бор эди.
1954 йилнинг январ-феврал ойларида Франция, Буюк Британия, 
АҚШ ва СССР давлатлари ташқи ишлар министрларининг Берлин 
Кенгашида 1954 йилнинг апрель ойида Ҳиндихитойда тинчлик 
ўрнатиш масаласида Женевада Махсус Кенгаш чақириш тўғрисида 
келишиб олинди. 1954 йил 21 июлда Женевада “Женева Шартнома-
си” номи билан Битим имзоланди. Унга кўра, 17- параллелдан чегара 
чизиғи ўтказилиб, Шимолий ва Жанубий Вьетнамда мустақил суве-
рен давлатлар ташкил этилди. Франция Ҳиндихитой ҳудудидан ўз 
Қуролли Кучларини олиб чиқиб кетиш мажбуриятини олди. Бироқ 
Жанубий Вьетнам Қуролли Кучлари устидан назорат ўрнатиш 
ҳуқуқини ҳам сақлаб қолди. Бу урушда Франция ўлганлар, асир 
тушганлар ва ярадор бўлганлар билан жами 140 минг кишисидан 
ажралди. 


149
50- йиллар бошларида Франция Иттифоқига кирувчи Тунис ва 
Марокаш билан Франция ўртасидаги муносабатлар кескинлашиб 
кетди. 1951 йилнинг октябр ойида Тунис ҳукумати тўла мустақиллик 
бериш талаби билан чиқди. Франция бунга қатағонлар тўлқини би-
лан жавоб берди. Бу қатағонлар, асосан, Тунисдаги Нео-Дестур 
миллий партиясининг фаолларига қарши қаратилган эди. Тунис 
ҳукуматининг Бош Вазири Шеник қамоққа олинди, Тунис касаба 
уюшмасининг бош котиби Хашед ўлдирилди. Тунисда партизанлар 
уруши бошланди. Марокашдаги вазият ҳам ўта кескинлашди. 
1952 йил декабр ойида “Истиқлол” Миллий партияси ва Марокаш 
Коммунистик партиясининг фаолияти таъқиқлаб қўйилди. 1954 йил-
да Жазоирда Миллий Озодлик Фронтининг ташкил топиши миллий 
озодлик ҳаракатининг кучайишига олиб келди. 1955 йилда Франция 
Парламенти Жазоирда фавқулодда ҳолатни эълон қилишга мажбур 
бўлди. 
Ҳукумат тепасига Ги Молленинг келиши вазиятнинг кескин 
ўзгаришига олиб келди. 1956 йил мартида Марокаш ва Туниснинг 
мустақиллиги тан олинганлиги тўғрисидаги Шартномалар тузилди. 
Жазоир муаммоси бундан ҳам мураккаб эди. Мамлакатда 1 млн дан 
ошиқ европаликлар истиқомат қилиб, улар бир неча ўн йиллар да-
вомида Франция ва бошқа Европа давлатларидан келиб қолган ва 
маҳаллий аҳоли билан чатишиб кетган кишиларнинг авлодлари эди. 
Улар маҳаллий халқ билан этник, маданий ва лингвистик (тил) син-
тез (боғланиб, қўшилиб кетиш) оқибатида ташкил топган ўзига хос 
ижтимоий гуруҳлар эдилар. Еврожазоирликлар ўзларини бу мам-
лакатнинг асл хўжайинлари ҳисобларди. Франция жамоатчилиги 
назарида, Жазоир мустамлака эмас, балки Франциянинг бўлинмас 
ҳудуди ҳисобланар эди. ХIХ асрнинг охирига келиб Жазоир Фран-
ция Миллий ҳудудининг бир қисми эканлиги ҳақидаги статусга эга 
бўлди. Мусулмон аҳоли ичида миллий озодлик ҳаракатининг авж 
олиши туфайли фуқаролар ўртасидаги зиддиятлар кенг миқёсли 
ҳарбий ҳаракатларга айланиш хавфини келтириб чиқарди. 
Ҳаттоки деконолизациялаш (мустамлакачиликка барҳам бериш) 
жараёнига ҳуқуқий тус беришга интилаётган Ги Молле ҳукумати 
ҳам Жазоирда ҳарбий кучларни сақлаб туриш тўғрисида баёнот бер-
ди. Ги Молле бу низодан чиқиб кетиш йўли сайлов тизимида ислоҳот 
ўтказиш деб ҳисоблар эди. Бу ислоҳотга кўра, маҳаллий (туб) ва ев-
ропаликларга оид аҳолининг сайлов ҳуқуқини тенглаштириш ло-
зим эди. Аммо бу лойиҳа низолашаётган ҳар иккала томонни ҳам 


150
қониқтирмас эди. Ги Молле ҳукуматига фавқулодда ваколатларнинг 
берилиши юзага келган инқирознинг кучайишига олиб келди. Жазо-
ирга қўшимча равишда 100 мингдан ортиқ аскар ва захира қисмлар 
жўнатилди. Орадан уч ой ўтиб, 1956 йил июлида Франция Ҳукумати 
Сувайш каналини миллийлаштирган Миср Ҳукуматига қарши ин-
тервенцияда фаол қатнашди. Бу можарода француз дипломатияси-
нинг мағлубиятга юз тутиши Жазоирдаги вазиятни янада кескин-
лаштирди. 
1957 йил январида генерал Массю Жазоирдаги бошқарув вако-
латини ўз қўлига олди. Бу юзага келган низони сиёсий йўл билан 
бартараф этиб бўлмаслигини билдирарди. Жазоирда қатағон қилиш 
сиёсати кучайтирилди. Янги ҳукумат бошлиғи Ф. Гайаранинг Жа-
зоир муаммосини Америка дипломатияси ёрдамида бартараф этиш 
учун қилган уринишлари еврожазоирликлар орасида кучли норози-
ликларни келтириб чиқарди. Уларнинг раҳбарияти ичида генерал Де 
Голлнинг тарафдорлари муҳим ўрин тута бошлади. “Француз Жазо-
ирини янгилаш ва сақлаб қолиш учун кураш иттифоқи”нинг таш-
килотчиси Ж. Сустель генерал Массю билан биргаликда Жазоирда 
ўта ўнгчилар фитнасининг ташаббускорлари бўлдилар. 1958 йил 
13 майда Ж. Сустель ва генерал Массю бошчилигидаги “Миллий 
қутқариш қўмитаси” Жазоирдаги бошқарувнинг тўлалигича улар 
қўлига ўтганлигини эълон қилди. Ўша куни Францияда Т. Пфлимлен 
бошчилигида коалицион ҳукумат тузилди. Янги ҳукумат билан гене-
рал Де Голл ўртасида қисқа музокара бўлиб ўтди. Музокара Де Голл 
бошчилигида “Миллатни қутқариш ҳукумати”ни тузиш ва масала-
ни Миллий Ассамблея муҳокамасига қўйиш билан тугади. Ниҳоят, 
1958 йилнинг 1 июнида овоз бериш бўлиб ўтди ва кўпчилик овоз 
билан миллат қаҳрамони генерал Де Голл бошчилигида “Миллатни 
қутқариш ҳукумати” тузилди.

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish