Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


Франциянинг 50- йиллардаги сиёсий ҳаёти



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

Франциянинг 50- йиллардаги сиёсий ҳаёти.
Тўртинчи республиканинг инқирози
1946 йил 10 ноябрда Миллий Ассамблеяга бўлган дастлабки сай-
лов сиёсий кучларнинг Таъсис Мажлисидаги нисбатини сақлаб қолди. 
ФКП ва ХРҲ Миллий Ассамблеяда 182 ва 173 ўринга эга бўлган ҳолда 
сон жиҳатидан йирик фракцияларни ташкил этишди. ФСП фракция-
си 102 та депутатга эга бўлди. Қолган партиялар эса сон жиҳатидан 
камроқ депутат ўринларини эгаллади. Радикаллар қуйи палатада 43 
та, ҚДИИ 26 та, “мўътадиллар” гуруҳлари 67 та, Голлчилар иттифоқи 
вакиллари 10 та мандат ўринларини банд қилишди. Юқори палата 
ҳисобланган Республика Кенгашига сайловлар 1946 йил ноябрида 
бўлиб ўтди. Юқори палатадаги мандатлар нисбати қуйи палатадаги 
ўринлар нисбатидай бўлди. Тўртинчи республиканинг биринчи Пре-
зиденти этиб социалист Венсан Ориоль сайланди. ХРҲ партияси ва-
кили Шампетье де Риб – Республика Кенгашининг Раиси, радикал 
Эдуард Эррио эса Миллий Ассамблеяга бош бўлди. 
ФКП, ФСП ва радикаллардан иборат уч партиялик коалиция 
туфайли улар Муваққат ҳукуматда сўл центристик парламентар 


138
кўпчиликни ташкил этишга муваффақ бўлди. Ҳукуматга социалист 
Поль Рамадье етакчилик қилди. Аммо 1946 йил охирларига келиб 
ФКП ва унинг иттифоқчилари ўртасидаги ўзаро зиддиятлар коа-
лициянинг заифлашувига сабаб бўлди. 1947 йил май ойида торти-
шувларга барҳам берилди. Коммунистлар фракцияси Парламентда 
ҳукуматга ишончсизлик билдириб овоз бердилар. Ориоль ва Ра-
мадьелар коммунистларни ҳукумат таркибидан чиқаришди. Бироқ, 
шуни таъкидлаб ўтиш керакки, бошқа Ғарб давлатларидан фарқли 
ўлароқ Францияда коммунистларнинг таъсир доираси кучли эди. 
Коммунистлар Парламентда доимо катта фракция бўлиб келган. 
Бундан ташқари, коммунистлар кенг халқ оммасини ўзига жалб эт-
ган шўъба ташкилотларини: Хотин-қизлар иттифоқи ва Республика 
ёшлари иттифоқларини ташкил этган эди. 
Уч партияли коалициянинг инқирози ва ФКПнинг ажралиб 
чиқиши голлчилар ҳаракатининг жипслашиш вақтига тўғри кел-
ди. 1946 йил Голлчилар иттифоқининг ташкил топиши ва биринчи 
сайловларда иштирок этиши стихияли характерга эга бўлди. Гол-
личилар иттифоқининг раҳбари Рене Капитан генерал Де Голлнинг 
қаршилик кўрсатиш ҳаракатидаги яқин сафдошларидан бири эди. 
Шундай бўлса-да, Рене Капитан генерал Де Голл томонидан очиқдан-
очиқ қўллаб-қувватланмади. Бундан ташқари, ҚДИИ партиясидан 
чиққан Капитан голлчилар чап қанотининг вакили ҳисобланар эди. 
1947 йил баҳорига келганда мамлакатдаги сиёсий вазият кескин 
ўзгарди. Де Голл ўз тарафдорларининг ҳаракатини ташкил этишга 
қарор қилди. Де Голлнинг яқин сафдошлари: Ж. Сустель, Ж. Шабан-
Дельмас, А. Мальро, Р. Капитан, Ж. Бомеллар кўмагида ҳаракатнинг 
минтақавий қўмиталари ташкил этила бошланди. 
1947 йил апрелида Де Голл “Бирлашган француз халқи” (БФХ) 
номли сиёсий ташкилотни ташкил этиш тўғрисида расман баёнот 
берди. Бу сиёсий ташкилотнинг вазифаларига 1946 йилда қабул 
қилинган Конституцияни бекор қилиш, “партия режимини бартараф 
этиш”, “уюшган демократия” тизимини ташкил қилиш, Франция-
нинг халқаро статусини қайта тиклаш кабилар киритилган эди. Де 
Голл БФХни Парламент ҳаётида иштирок этадиган сиёсий партия 
эмаслигини қатъий таъкидлар эди. 
Коммунистлар ва голлчиларнинг таъсиридан ҳимояланиш 
мақсадида ҳукумат доиралари “учинчи куч” деб аталувчи коалиция-
ни ташкил этди. “Учинчи куч”нинг таркибига ФСП, радикаллар ва 
ХРҲ вакиллари кирди. 1951 йил 17 июнда бўлиб ўтган сайловлар на-


139
тижасида голлчиларнинг БФХ сиёсий ташкилоти Парламентда 119 
та ўринга эга бўлди. ФКП (108 та) ва ФСП (104 та) овозлар бўйича 
деярли бир-бирига тенглашиб қолди. Республикачилар партияси-
нинг муваффақияти, асосан, “бирлашган рўйхат” тактикасидан фой-
даланганлиги бўлди. Сайловда қатнашганларнинг 48% и оппозици-
он партияларга овоз беришди (коммунистлар учун 5 млн ортиқ киши 
ва голлистлар учун 4 млн дан ортиқроқ). 
Миллий Ассамблеянинг янги таркибида ХРҲ, радикаллар, 
ҚДИИ ва мўътадиллардан иборат ҳукмрон ўнг центрист коали-
ция ташкил топди. Коалициянинг дастлабки ҳукуматини Р. Плевен 
бошқарди. Шундан сўнг Министрлар Кенгаши Раислиги лавозими-
ни радикаллар 4 марта, мўътадиллар вакиллари 2 марта эгаллади. Бу 
ҳукуматларнинг мавқеи ўта заиф эди. Улар Парламентда озчиликни 
ташкил этиб, сиёсий жиҳатдан ФКП, ФСП ва БФХнинг биргаликда-
ги ҳаракатлари туфайли йўққа чиқиши мумкин эди. Аммо оппози-
циядаги кучларнинг жипслашишига амалда имконият йўқ эди. ФКП 
ҳали ҳам бойкот ҳолатида эди. Партиянинг у ёки бу сиёсий кучлар 
билан ҳамкорлик қилиш ҳаракати ҳам вазиятни ўзгартирмас эди. 
БФХдаги ҳолат янада жиддий эди. Партиянинг обрўси тез тушиб 
кета бошлади. Ўша даврда партия таркиби 400 минг кишидан 125 
минг кишига қисқариб кетди. БФХ ичида оппозицион кучлар пайдо 
бўлди. 1951йилда партия таркибидан “республикаичлар ва ижтимо-
ий ҳаракат гуруҳлари” чиқиб кетди. Аввалги мавқеини сақлаб қолиш 
имконияти йўқлигини билгач, Де Голл 1953 йил майида БФХдан 
сайланган депутатларга тўла мустақиллик бериш ҳақида баёнот бер-
ди. Фракция ҳам фаолият кўрсатишдан тўхтади. Голлчи депутатлар 
“Республикачилар ижтимоий фаолияти иттифоқи” номли мустақил 
парламентар гуруҳни ташкил этишди. Аста-секинлик билан партия 
ҳам тарқалиб кета бошлади. 
1956 йил январида навбатдаги Парламент сайловлари бўлиб ўтиб, 
унда ФКП ишончли ғалабага эришди ва Парламентнинг қуйи пала-
тасида 150 ўринга эгалик қилди. ФСП фракцияси 100 та ўрин эгалла-
ди. Коммунист ва социал республикачиларнинг кўмагида Ги Молле 
ҳукумати тузилди. Янги ҳукумат таркибига социалист ва сўл ради-
каллар ҳам киритилган эди. Республикачилар фронтининг коалиция-
си кучайиб борди. Ги Молле ҳукумати социал қайта қуришларнинг 
кенг кўламли дастурларини амалга оширишга ҳаракат қилди. Бу 
ҳукумат Тунис ва Марокаш давлатларининг мустақиллигини тан 
олди. Ги Молле бошчилигидаги ҳукумат Жазоир муаммосини ҳал 


140
этиш учун Парламентдан фавқулодда ваколатлар олган бўлса-да, 
мамлакат ичидаги сиёсий инқирознинг олдини ололмади. 1957 йил 
майида Ги Молле истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Унинг ўрнини 
радикаллар вакили М. Буржес Монури эгаллади. 1957 йил октябри-
да барча йирик нокоммунистик партияларнинг вакилларини ўз тар-
кибига киритган “Республикани янгилаш ва ҳимоя қилиш ҳукумати” 
ташкил этилди. Унга ўнг радикал Феликс Гайар етакчилик қилди. 
Парламентда конституцион ислоҳотларни амалга ошириш йўллари 
ҳақида мунозаралар бошланиб кетди. Шу нарса яққол намоён 
бўлдики, ҳукуматни тубдан ислоҳ этмасдан туриб, Жазоир масала-
сини ҳал этиш ва, умуман, доимий равишда бўлиб турган ҳукумат 
инқирозларининг олдини олишнинг имконияти йўқ эди. Тўртинчи 
республиканинг режими чуқур конституцион ҳуқуқий инқирозга юз 
тута бошлаган эди. Франциядаги ҳукумат тузумини ислоҳ қилиш 
заруриятини 1946 йилда қабул қилинган конституцияда айрим кам-
чиликларнинг мавжудлиги ҳам келтириб чиқарди. Конституциядаги 
айрим бўлимлар бир-бирига зид келиб, уларни ҳаётга татбиқ қилиш 
ниҳоятда қийин эди. Булар ҳукуматни ташкил этиш, ишончсизлик 
билдириш ва тўлиқ овоз бериш ҳамда Парламентни тугатиш каби 
муҳим масалаларда ўз аксини топган эди. Айрим бўлимлар эса уму-
ман амалиётга татбиқ қилинмай қолиб кетди (масалан, Франция 
Иттифоқи, “маҳаллий жамоалар тўғрисида”). Ўн икки йил давомида 
ҳукумат таркиби 22 марта ўзгарди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish