Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


–50- йилларнинг иккинчи ярмида Франциянинг



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

 
40–50- йилларнинг иккинчи ярмида Франциянинг
ижтимоий-иқтисодий тараққиёти
Уруш давомида Франциянинг кўрган моддий зарари 1440 млрд 
франкни ташкил этди. Уруш вақтида 1 100 минг кишисидан ажрал-
ди. 700 минг кишидан ортиқ киши Германияга ишлаш учун олиб 
кетилди. Мамлакатнинг 30 та департаменти талофат кўрди. 50 минг-
га яқин саноат корхоналари батамом ёки қисман ишдан чиқарилди. 
Кўплаб экстростанциялар, шахталар, верфлар (кемасозлик оъект-
лари) яксон қилиб ташланди. Транспорт тармоқлари яроқсиз ҳолга 
келтирилди. Франция деярли ҳарбий ва савдо флотидан маҳрум 
бўлди. Нефтни қайта ишлаш корхоналарининг 80% и ўз фаолиятини 
тўхтатган эди. Мамлакатдаги 101 та домна печидан 7 тасигина фой-
даланишга яроқли ҳолатда эди. Кўмир қазиб чиқариш 4 бараварга 
қисқарди. Саноат маҳсулотларини умумий ишлаб чиқариш ҳажми 


141
урушдан олдинги даврдагига нисбатан 38%, қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларининг умумий ҳажми эса 60% ни ташкил этди. 1 400 
минг гектар экин майдонлари ташландиқ ҳолга келиб қолди. Молия 
тизими батамом изидан чиқди. Инфляция ҳаддан ташқари юқори да-
ражага кўтарилди, франкнинг қадр-қиммати урушгача бўлган давр-
дагидан 6 бараварга камайди. 1945 йилда мамлакат бюджетидаги 
танқислик деярли 200 млн франкни ташкил этди. 
Саноат ва қишлоқ хўжалик тармоқларини қайта тиклаш муваққат 
ҳукумат олдида турган муҳим масалалардан бири эди. Хўжаликни 
қайта тиклаш тадбирларининг асосини кўмир, газ, авиация, авто-
мобиль ишлаб чиқариш тармоқларини давлат тасарруфига ўтказиш 
ташкил этарди. 1945–47- йилларда Франция саноатига тегишли 
бўлган корхоналарнинг 20% и давлат мулкига айлантирилди. Йирик 
банклардан 5 таси давлат назоратига ўтказилди (буларнинг ичида 
Франциянинг бош эмиссион ташкилоти саналадиган Француз банки 
ҳам бор эди). Бундан ташқари, жамғарма ғазнаси ва суғурта компа-
нияларининг бир қисми ҳам давлат назоратига ўтказилди. Давлат та-
сарруфига ўтказиш компенсация тўлаш асосида олиб борилиб, кол-
лаборационизм (фашистлар билан ҳамкорлик қалиш)да айбланган 
мулкдорлар бундан мустасно бўлди. Давлат тасарруфига ўтказилган 
корхоналарда ишчилар иштирокида маъмурий кенгашлар тузилиб, 
иш ҳақларини ошириш, меҳнат шартномаларини тузиш, турар-жой 
билан таъминлаш каби муҳим масалалар маслаҳатлашилган ҳолда 
ўз ечимини топар эди. 1946–1950 йилларда бу кўрсаткич 27% дан 
50% га ўсди. 
Муваққат ҳукумат ичидаги сиёсий ихтилофларга қарамай, 1947 
йил баҳоридаёқ барқарорлик дастури кўзга кўринган натижаларни 
берди. Шу йили саноатдаги ишлаб чиқариш кўрсаткичлари урушга-
ча бўлган даврдаги даражага етди (қишлоқ хўжалигида 1950 йилда), 
1949 йилда ЯИМ (Ялпи ички маҳсулот) даражаси урушгача бўлган 
даврдагидан ошди, озиқ-овқат маҳсулотларининг карточка тизими 
бекор қилинди. Шундай бўлса-да, давлат тепасида бўлган сўл цен-
тристик коалиция ҳукуматни бошқаришнинг фаол методларидан 
воз кечмади. 1946 йилдаёқ Жана Монне бошчилигида иқтисодиётни 
режалаштириш билан шуғулланувчи Бош Котибият ташкил этилди. 
Бу ташкилот мамлакатни ривожлантириш дастурларини тузиш би-
лан шуғулланар эди. “Французча режалаштиришнинг” концептуал 
(фикр, тушунча мазмуни) асосларини ишлаб чиққан Монне тех-
нократик элитанинг вакилларидан бири эди. У: “Иқтисодиётнинг 


142
ҳукумат томонидан тартибга солиниши, жумладан, режалаштириш 
ҳам сиёсий мафкурага боғлиқ бўлмаслиги керак”, – дер эди. Сиё-
сий мафкурага боғлиқ бўлганда, салбий оқибатларга олиб келиши-
ни таъкидлаб ўтган эди. Режалаштириш, Монненинг фикрига кўра, 
консенсус (ҳамфикр) ва ишончга асосланиб, ўзига хос иқтисодий 
дипломатия бўлиб ҳисобланади. 
1947–1953 йилларга мўлжалланган ривожлантиришнинг даст-
лабки миллий дастурларидан бири 1947 йилда қабул қилинди. У 
“Монне режаси” ёки “қуролланиш ва модернизациялаш режаси” деб 
номланди. Бу дастурнинг асосида давлат тасарруфига ўтказилган 
корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини кескин янгилаш, 
саноатда ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга эришиш, метроло-
гия ва денгизорти ҳудудлари ўртасида савдо-сотиқни кенгайтириш, 
меҳнат унумдорлигини ошириш каби тадбирлар ётар эди. Молиявий 
барқарорликни таъминлаш ҳам муҳим масалалардан ҳисобланди. 
1947 йилнинг кузида молия министри Р. Майер молия тизимида ком-
плекс ислоҳотлар ўтказишни бошлади. 
1948 йил январида франкнинг девальвацияси амалга оширилди. 
Унга кўра, франк қиймати олтин миқдорида 44% га камайтирилди. 
Молиявий барқарорликнинг юзага келишида Франциянинг “Мар-
шалл режаси”га қўшилиши муҳим аҳамият касб этди. 1948–1951 
йиллар мобайнида АҚШ Францияни 2,5 млрд доллар ҳажмидаги 
кредитлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва асбоб-ускуналар билан таъ-
минлади. 1958 йилга келганда америкаликлар берган ёрдамининг 
умумий ҳажми 12 млрд долларни ташкил этди. Бу дастурни амалга 
ошириш жараёни АҚШ сармоясининг Франция иқтисодиётига фаол 
кириб келиши учун кенг йўл очиб берди. Франция Ҳукумати қабул 
қилган мажбуриятларга кўра, АҚШга хўжалик тармоқлари ва мах-
сус корхоналарининг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ҳақида ҳамда 
ташқи савдодаги маҳсулот айланмаси тизими ҳақида тўлиқ маълу-
мотларни бериб туриш лозим эди. Бундай қарамлик Франция сиёсий 
ҳаётидаги кўпгина кучларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. 
Аммо, шуни таъкидлаб ўтиш керакки, айнан америкалик тадбиркор-
лар доирасининг саъй-ҳаракати туфайли Франция иқтисодиётида 
катта ўзгаришларнинг амалга ошиши осон кечди. 
40- йилларнинг охирида Францияда меҳнат муносабатлари маса-
ласида муҳим ислоҳотлар амалга оширилди. 40 соатлик иш ҳафтаси, 
ҳақ тўланадиган таътил қайта тикланди. Иш вақтидан ташқари ба-
жариладиган ишлар учун қўшимча ҳақ тўлаш жорий этила бошлади. 


143
Эркак ва аёл меҳнатига ҳақ тўлашда тенглик принципи кафолатлан-
ди, ишсизларга ҳукумат томонидан ёрдам кўрсатиш тизими кенгай-
тирилди. Ишловчиларнинг сони 50 нафардан ошган корхона ва таш-
килотларда маъмурият вакиллари, ишчилар, муҳандис ва техниклар-
дан иборат “корхона қўмиталари” ташкил этилди. Уларга меҳнат 
шароитларини тартибга солиб туриш соҳасида маслаҳатлар бериб 
туриш ҳуқуқи берилган эди. Номинал иш ҳақи ва нафақаларнинг 
миқдори анча ўсди. 1950 йилдан эътиборан кафолатланган умуммил-
лий иш ҳақининг минимуми киритилди. У яшаш минимумининг ди-
намикасига қараб ўзгартириб туриладиган бўлди. Қарилик ва ноги-
ронлик нафақасига чиқиш вақти 65 ёш этиб белгиланди. Ижтимоий 
суғурта бўйича ҳукуматнинг ягона тизими ташкил этилди. Бу тизим 
қишлоқ хўжалик соҳасидан ташқарида ишлайдиган барча ёлланма 
ишчиларга нисбатан қўлланиладиган бўлди. Бу тизимни маблағ би-
лан таъминлаш меҳнаткашларнинг бадаллари (иш ҳақининг 6% и) 
ва соҳибкорлар ажратган чегирмалари (иш ҳақи фондининг 10% и 
миқдорида) ҳисобига олиб борилар эди. Арзон тураржойлар қуриш 
ишлари бошланди. Ҳукумат хўжаликлари уруш даврида зиён кўрган 
деҳқонларга ва ўз хўжалигини ташкил этишга ҳаракат қилаётган ёш 
деҳқонларга ссудалар ажратиб бера бошлади. 
“Барқарорлик шароитида модернизациялаш ва технология би-
лан таъминлаш режаси” 1954–1957 йилларга мўлжалланган иккин-
чи дастур эди. У Франция саноатининг рақобатбардошлигини ва 
маҳсулот сифатини оширишни кўзда тутган эди. Энди эътибор хусу-
сий секторга қаратилган эди. Ҳукумат ва фирмалар ўртасида тузил-
ган махсус шартномаларга асосланиб, тадбиркорлар асбоб-ускуна-
лар сотиб олиш учун кредитлар олиш ва муҳим лойиҳаларни амал-
га ошириш учун имтиёзли солиқлар тўлаш имкониятига эга бўлди. 
Иккинчи режада кўрсатилган кўрсаткичлар ошиғи билан бажарил-
ди. 50- йилларнинг ўрталарига келганда ишлаб чиқарилган саноат 
маҳсулотларининг умумий ҳажми урушгача бўлган даврдаги дара-
жадан 60% га ошиб кетди. Оғир саноатдаги ўсиш ниҳоятда барқарор 
бўлди. Франция саноатида жиддий тузилмавий қайта қуриш бош-
ланди. Саноат корхоналари жиҳозларини янгилаш оммавий хусуси-
ят касб этди. 
Саноатнинг инвестицион (сармоя) базаси мустаҳкамланишида 
ташқи бозорга капитал чиқаришнинг камайиши муҳим аҳамият касб 
этди. Йирик банкларнинг давлат тасарруфига ўтказилиши муносаба-
ти билан миллий иқтисодиётни сармоя билан таъминлашнинг асосий 


144
йўналишга айланиши чет эл ссудалари ва заёмларини иккинчи дара-
жага тушириб қўйди. Агар ХХ аср бошларида ташқи бозорга капи-
тал чиқариш миқдори Франция саноатига сарфланган маблағдан 10 
баробар кўп бўлган бўлса, 50- йилларнинг охирига келиб четга олиб 
чиқилаётган капитал миқдори ички бозорга киритилган сармоядан 
6 баробар кам эди. Сармоя, асосан, оғир саноат ва энергетика ком-
плексига ажратилди. Бу соҳаларга саноатни тараққий эттириш учун 
ажратилган маблағларнинг 90% га яқини йўналтирилаётган эди. 50- 
йилларнинг ўрталарига келганда эса сарфланаётган маблағларнинг 
асосий қисми кимё саноати, автомобиль ишлаб чиқариш, самолёт-
созлик соҳаларини модернизациялаш учун ишлатила бошланди. Ке-
йинчалик эса янги соҳалар: атом, электрон, пластик буюмлар ишлаб 
чиқаришга катта эътибор берилди. Саноатнинг асосий соҳаларида 
йирик корпорацияларнинг ўрни мустаҳкамланиб борди. Автомобиль 
ишлаб чиқаришнинг 98% и 4 та трест, алюминий ишлаб чиқариш 2 
трест, пўлат ишлаб чиқаришнинг 72% и 5 та трест назорати остида 
эди. Йирик корхоналарда ишлаётган ишчилар саноатда банд бўлган 
ишчиларнинг 30% ини ташкил этарди. Лекин, шуни таъкидлаб ўтиш 
жоизки, Франциянинг ўзига хос хусусияти ишлаб чиқариш концен-
трациясининг юқори эмаслигида бўлди. Бир корхонада ишлаётган 
ишчиларнинг сони ўртача 13 нафар кишини ташкил этди. 
50- йилларнинг охирига келганда иқтисодий тараққиётнинг ара-
лаш модели ўзининг олдинги самарадорлигини йўқота бошлади. 
Умуммиллий бойликнинг 36% ини ташкил этган давлат сектори 
тараққиётнинг олдинги суръатларини ушлаб туришга заифлик қила 
бошлади. 50- йилларнинг иккинчи ярмига келганда Францияда ин-
фляция муаммоси яна кучайиб борди. 1957 йилга келганда нархлар 
урушгача бўлган даврдагидан ўртача 25 баравар, номинал иш ҳақи 
эса 21 бараварга ошди. 
Ҳукуматнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб бораётган сиё-
сати ҳам кескин ўзгаришни кутаётган эди. 50- йилларда бу соҳада 
олиб борилган кимёлаштириш ва юқори технология билан таъмин-
лаш ишлари амалга оширилган бўлса-да, фермерлар меҳнатининг 
самарадорлиги анча пастлигича қолаётган эди. Франция дунёда 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилиш бўйича иккинчи 
ўринда бўлиб, АҚШ биринчиликни бермай келаётган эди. Фран-
циядаги экин экиладиган ерларнинг 25% гинаси замонавий типдаги 
хўжаликлар ихтиёрида эди. Деҳқон хўжаликларининг тахминан 80% 
ида фойдаланилаётган трактор ва бошқа техникалар, асосан, қисқа 
муддатли ижарага олиб туриш йўли билан мавсумий ишлатилар эди. 


145

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish