Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Сув ва намликдан сақловчи қоришмалар



Download 323,01 Kb.
bet93/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Сув ва намликдан сақловчи қоришмалар сув ҳавзалари, каналлар, ҳовуз, ер ости иншоотларини сувашда ишлатилади. Бундай қоришмаларга зичликни оширувчи моддалардан битумли сув, бентонит, темир уч хлорид, латекслар қўшилади.
Полбоп қоришмалар цемент-қумли, темир қиринди-цементли, цемент-ёғоч қириндили, магнезиал, гипсли ва полимер-цементли хилларга бўлинади. Полнинг остки қатлами учун ишлатиладиган цемент маркаси 300 дан кам бўлмаслиги керак. Устки қатламига 400 ва ундан катта маркали цементлар ишлатилади. Цемент-темир қиринди қоришмасида темир қириндиси ишлатилади. Цемент-ёғоч қириндили қоришма учун игнабаргли дарахт қириндисини 5% ли калсий хлорид эритмаси ёки нордон олтингугурт глиноземи билан қайта ишлаш лозим. Магнезиал ёки ксилолит қоришмалар таркибида боғловчи — каустик магнезит, қотирувчи — магний хлорлид, тўл­диргич сифатида — қипиқ ва минерал пигментлар бор.
Гипсли пол қатламини қуришда юқори ҳароратда пишган гипс ишлатилади. Кимё саноати корхоналарининг полларини қоплашда полимер-цемент қоришмалари кенг ишлатилмоқда.
Кислотага чидамли қоришмалар учун суюқ шиша, натрий крем­нефторид ва кислотага чидамли тўлдиргичлар ишлатилади.
Иссиққа чидамли қоришмалар ўтга чидамли ғиштларни теришда ўчоқларнинг ички қисмини сувашда ишлатилади ва улар портланд­цемент ва ҳавойи боғловчи модда шамот-боксид асосида тайёр­ланади. Бундай боғловчининг таркибида маркаси 400 дан кичик бўлмаган портландцемент, шамот кукуни, пластифика­торлардан ўтга чидамли ва бентонит лойи ҳамда сулфит-дрожали бражка бўлади. Aгар ўчоқдаги ҳарорат 1150°C дан кичик бўлса, боғловчи модда сифатида портландцемент, 1350°C гача бўлса, шамот-боксидли қоришмалар ишлатилади.
Қуруқ қурилиш аралашмалари. Завод шароитида цемент, обдан қуритилган қум ва қўшилмалар ҳисобланган таркибга кўра аралаштириб, буюртмачига машиналарда етказиб бериладиган қуруқ аралашмадир. Тайёр қуруқ аралашмага тегишли миқдорда сув қўшиб қурилиш қоришмаси олинади. Aйрим холларда боғловчи модда сифатида эрувчан ёки суюқ полимерлар ишлатилади. Қуруқ аралашмаларни оддий қоришмалардан афзаллиги шундаки, қуруқ аралашмани қоришмага айлантириш учун технологик жараёнлар қисқаради, завод шароитида тайёрланиши қоришманинг сифатини оширади; транспорт ҳаражатлари 15% га, қоришма чиқиндилари эса 5—7% га камаяди; қуруқ аралашмани узоқ вақт нам таъсиридан узоқ жойда сақлаш керак. Қурилишда қуруқ аралашманинг ишла­тилиши иш унумини 20—25% га оширади.
Ҳозирги вақтда қурилишнинг барча соҳаларида қуруқ аралаш­малар кенг ишлатилмоқда. Жумладан, ғишт теришда, монтаж ва сувоқ ишларида, шпаклёвка, елимлар ёки полбоп қоришмалар тай­ёрлашда кенг қўлланилмоқда. Қурилиш аралашмаларини тай­ёрлашда асосан боғловчи моддалардан портландцемент, қури­лиш гипси, ҳавойи оҳаклар ишлатилади. Махсус буюртмалар бўлса, боғловчи модда сифатида сувда эрувчан кукун полимерлар ишлатилади. Майда тўлдиргич сифатида ишлатиладиган қумнинг йириклик модули 1...2, яъни қум донасининг йириклиги 1,25 мм дан ошмаслиги керак. Енгил қоришмага зарурият бўлганда кўп­читилган қумлар, шпаклёвка учун оҳак уни ва бўр кукуни ишлатилади.
Қуруқ аралашмалар тайёрлашда қўшилмаларнинг роли каттадир. Aксарият қуруқ аралашмалардан тайёрланган қоришмалар ғовак юзага ғишт теришда, сувоқчиликда ишлатилади. Бундай қоришма­ларнинг пластиклигини ва сув ушлашлик қобилиятини таъминлаш учун қуруқ аралашмага минерал ва органик қўшилмалардан лой, ҳавойи оҳак, ИЭС кули, лигносулфанат ЛСТ, СНВ, супер­пластификатор С-3 лар қўшилади.
Қурилиш қоришмаларини ишлатиладиган жойига қараб, қуруқ аралашмалар ҳар томонлама жиҳозланган бетон ёки қоришма заводларида тайёрланади. Қуруқ аралашмаларни тайёрлаш техно­логик жараёни қуйидагичадир: карерлардан келтирилган қум лойи қуритилади. Кейин, қум элаклардан ўтказилади; эланган қум таро­зида тортилади ва қоргичда цемент ва қўшилмалар билан аралаш­тирилади. Тайёр қуруқ аралашма махсус нам таъсир этмайдиган омборларда сақланади ва буюртмачиларга тарқатилади.


Синов саволлари

1. Қурилиш қоришмаларининг қандай хилларини биласиз? Уларнинг хоссалари ва таркиби ҳақида гапириб беринг.


2. Махсус ва пардозбоп қурилиш қоришмалари ҳақида нималарни биласиз?
3. Қуруқ аралашмалар нима?

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish