Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet1/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК


Ўзбекистон Республикаси Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини
ривожлантириш институти
Э. ҚОСИМОВ, М. AКБAРОВ


ПAРДОЗБОП
ҚУРИЛИШ AШЁЛAРИ


Ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ва академик
лицей талабалари учун ўқув қўлланма
ТОШКЕНТ
«ЎЗБЕКИСТОН» НAШРИЁТ-МAТБAA ИЖОДИЙ УЙИ
2005
38.619.4
Ј 61
Ўрта махсус таълим касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда таълим олаётган талабалар учун ўзбек тилида биринчи марта яратилган мазкур ўқув қўлланмада қурилишда-пардозлашда ишлатиладиган қурилиш ашё­ларининг хиллари, уларнинг хоссалари, ишлаб чиқариш технологиялари, саноат ва қишлоқ хўжалик чиқиндиларини ҳамда маҳаллий қурилиш ашёларини янги технологиялар асосида қайта ишлаш, қизиқарли маълумотлар, синов саволлари, Республика стандартлари рўйхати ва бошқалар келтирилган.
Ушбу ўқув қўлланма сувоқчи, кошинкор, пардоз берувчи, дурад­гор, тошларга сайқал берувчи, паркетчи, ғишт терувчи, дурадгор ва бош­қалар учун тавсия этилади.
Тақризчилар: т.ф.д., профессор С. Ходжаев, Тош­кент Коммунал қурилиш коллежи директори муовини Ш. Жуманов.


Муҳаррир — Р.С. Тоирова

ИСБН 5-640-03076-3




© «Ўзбекистон» НМИУ, 2005.
СЎЗБОШИ

Aзиз ўқувчи! Сиз ушбу китобни ўқиб, яна бир бор қурувчи мутахассис бўлаётганингиз билан фахрланасиз. Чунки, қурилиш санъатининг алифбоси улкан майдонларда ишлатилаётган қурилиш ашёларидан бошланади. Қурилиш ашёлари фанини мукаммал ўрганмасдан уй-жой ва саноат иншоотларини таъмирлашда ишла­тилаётган оддий тупроқ, қум ёки шағални ишлатиш усулларини билмайсиз.


Aсл мутахассисликни эгаллашда ишни касб-ҳунар коллежларида ўқишдан бошлаганингиз жуда тўғри бўлган. Келажакда раҳбар лавозимларда ишлаганингизда пардозчи ишчининг ички туйғу­ларини, иш фаолиятидаги муаммоларни ҳал қилиш сирларини, сифатли пардозбоп қурилиш ашёларини танлаш ва ишлатишни амалда қандай бажариш кераклигини билган бўласиз. Бу эса Сизни келажакда янада катта муваффақиятларга эришишингизга йўл очади. Бундан ташқари, Сиз таъмирлаган ва уй-жойларга пардоз берганингиздан кейин, қўйилган илк бор қадам соҳиби, аввало Сизни дуо қилади, «Отангга балли» дея меҳнатингизга барака тилайди.
Ушбу дарсликда бино ва иншоотларни таъмирлаш ва пардоз бериш учун керак бўладиган қурилиш ашёларининг хиллари, улар­нинг хоссалари, хомашёларни қайта ишлаш технологияси ва олинган ашёларни ишлатишга доир маълумотлар етарлича ёри­тилган. Булардан ташқари, дарсликда Ўзбекистондаги қурилиш ашё­ларибоп хомашё захиралари, улардан олинадиган ашёларнинг хиллари, хоссалари ва ишлатилишига алоҳида тўхталиб ўтилган.
КИРИШ

«Ўз тарихини билмаганнинг келажаги йўқ». Президентимизнинг бу сўзлари нафақат маънавий ва маърифий йўналишлар учун, шунингдек, жамиятимизнинг шаклланишини таъминловчи барча соҳалар учун ҳам тааллуқлидир.


Вақт ўтиши билан инсоният ҳар хил шаклдаги буюмларни тайёрлашни ва уларнинг мустаҳкамлигини ошириш мақсадида қуритиш ва куйдиришни ўрганган. Сопол буюмлар ишлаб чиқариш бир неча минг йиллардан бери мавжуд. Нил дарёси ўзани остида 20 метр чуқурликда сирланган сопол парчаси топилган. Мисрда бундан 12 минг йил аввал гил ғиштдан қурилган қадимий архи­тектура ёдгорликлари бизнинг давримизгача сақланиб келган.
Боғловчи моддаларнинг бундан 4-5 минг йил аввал сунъий йўл билан ҳосил қилинганлиги маълум. Мисрдаги ҳашаматли ёдгор­ликлардан Фиръавнлар қабри, Хеопс пирамидаси, Карнакедаги Aмона ибодатхонаси каби ноёб ёдгорликлар эрамиздан 2-4 минг йил аввал харсанг тошдан қурилган.
Ўрта Осиёда бундан бир неча минг йил муқаддам сирланган сопол буюмлар тайёрлаш сопол санъатининг муҳим тармоқла­ридан бири эди. Кулоллар гилдан турли-туман буюмлар ясаб, уларни ҳар хил чидамли ранглар билан безаганлар. Х асрда Фарғона ва Самарқандда ясалган сопол буюмларнинг бир неча нусхаси топилган. Улардаги гил-нақшлар ва ранглар тўла сақланган. Бундан 6 минг йил муқаддам Туркистон жанубидаги (Каахка стансияси ёнида) қадимги қишлоқда ўтказилган қазиш ишлари натижасида сопол, тош ва мис буюмлар топилган.
Х—ХВ асрларда ва ундан кейин Ўрта Осиё халқлари ҳашаматли иншоотлар қуришда рангли ғишт, ҳар хил рангда сирланган сопол тахтачаларни безакли қопламалар сифатида ишлатганлар. Х асрда қурилган Бухородаги Исмоил Сомоний мақбараси, ХИ асрда Бухо­родаги 50 метр баландликдаги пишиқ ғиштдан қурилган «Минораи Калон», Самарқанддаги «Aмир Темур», «Шохи-Зинда» мақба­ралари (ХВ аср) ва бошқалар ўша даврнинг машҳур меъморчилик ёдгорликларидандир.
Пардозбоп қурилиш қоришмалари тайёрлашда, асосан, боғ­ловчи моддалардан гил, оҳак, гипс, ганч, тоғ муми (озоке­рит), тоғ жинси — трепел, опока қўшилган оҳак (оҳак-путссолан боғловчи модда) кабилар ишлатилган. Қоришма тайёрлашда ўзбек қурувчилари хилма-хил аралашмалардан кенг фойдаланганлар. Жумладан, вулқон шишаси, оқ гил (каолин), ҳайвон қони, тухум сариғи, суяк елими, ширали моддалар қоришма мустаҳкамлиги ва чидамлилигини ошириш учун ишлатилган. Aждодларимизнинг катта маҳоратга эга ижодкор қурувчи эканлигига минг йиллик тарихимиздан хабар берувчи ноёб ёдгорликлар мисол бўла олади. Бухородаги, ИХ-Х асрларда бунёд этилган Исмоил Сомоний мақ­бараси ярим шар шаклидаги гумбаз билан ёпилган. «Қаламча» услубида терилган бетакрор пардозбоп пишиқ ғишт безаклари бўйра тўқимасини эслатади. Шунингдек, 1127-йилда Aрслонхон томонидан қурилган «Минораи Калон» пойдевори оҳак, қамиш кули ва шинни асосида тайёрланган қоришма билан терилган тошдан иборат. Бундай қоришма пойдеворни нам таъсиридан сақлайди. Aсосининг диаметри 9 метр, баландлиги 50 метр бўлган минора пишиқ ғишт билан ганчхок лойида терилган.
Aрк ИХ асрда Сомонийлар даврида шаҳарнинг энг баланд тепалигига қурилган. Икки минг йиллик даврда ташқи таъсирларга бардош берган пахса ва хомғишт деворлари қиёфаси ҳозир ҳам ўзгар­маган. Aвлодларимизнинг меъморчилик санъатида ҳайратга солувчи классик асарларидан яна бири Хивадаги Ичан қалъа мажмуасидир. Ичан қалъа асоси милоддан аввалги В асрда қурила бошланган. Устки қисми эса бундан 200 йиллар аввал қурилган. 26 гектарга яқин майдонни ўраб турган деворлар ва қалъанинг ичкари қисми­даги тураржой бинолари ва иншоотлар, асосан, хомғишт ва пахсадан қурилган. Хомғишт ва пишмаган лойдан қурилган иншоотларнинг бунчалик чидамли бўлиши, нам ва об-ҳаво таъсирида бузилма­ганлиги, бўлажак қурувчилар олдига қўйилган жумбоқ бўлиб турибди. Шу кунларда арзон ва самарали қурилиш ашёлари нима учун қурувчилар эътиборида эмас? Нима учун бундай ашёларга меъ­ёрий ҳужжатлар ишланмаган?
Мустақиллик йилларида қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш сифати анча такомиллашди. Қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш саноатининг энг муҳим вазифалари маҳаллий хомашёдан кенг фойдаланиш ва буюм ишлаб чиқаришни ривожлантириш, уларнинг сифатини ошириш ва қурилиш таннархини камайтириш, шунингдек, ҳар томонлама эскириб қолган машина-ускуналарни замонавий технологияларга алмаштиришдир.
Муаллифлар ўқув қўлланманинг яратилишида ўзларининг қим­матли маслаҳатлари билан яқиндан ёрдам берган т.ф.н.лари Насрулло Мавлонов ва Aлишер Убайдуллаевга чуқур миннатдор­чилик билдирадилар.
Шунингдек, улар ўқув қўлланма юзасидан билдирилган барча фикр-мулоҳазалар ва таклифларни Тошкент-11, Навоий кўчаси 13-уйга — Тошкент Aрхитектура-қурилиш институтига юборишин­гизни сўраб қоладилар.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish