Баъзи ашёларнинг газ ўтказувчанлиги
Газ ўтказувчанлик ашёларнинг физик хусусиятларига, аввало ғоваклигига ва ғовакларнинг тузилишига боғлиқ. Намлик ошиши билан газ ўтказувчанлик кўрсаткичи камаяди. Aгар қуруқ бетоннинг газ ўтказувчанлик коеффициенти 0,04 га тенг бўлса (уни сувга тўла шимдирилганда) у ўзидан газни умуман ўтказмайди.
Ўтга чидамлилик. Қурилиш ашёлари ёнаётганда ва ўт манбаи йўқотилгандан сўнг ҳам ёнаверадиган ашёларга (ёғоч, қамиш, жун ва бошқалар) ёнувчи ашёлар деб аталади. Баъзи ёнувчи ашёлар (смола, битум, мум ва ҳ.к.) алангаланишдан аввал юмшайди ва эрийди.
Ўт таъсирида қийин аланга олувчи, тутайдиган ёки ёнмай кўмирга айланувчи ўт манбаи йўқотилганда алангаланмай сўниб қоладиган ашёлар қийин ёнувчи ашёлар деб аталади. Масалан, органоминерал ашёлардан: арболит, фибролит, цемент-қириндили плита шулар жумласидандир.
Ёнмайдиган ашёлар ўт таъсирида алангаланмайди, тутамайди, кўмир ҳолатига ҳам ўтмайди. Бундай ашёларга табиий анорганик ашёлар: ғишт, черепитса, бетон ва бошқалар киради. Ёнмайдиган ашёлар ўз навбатида яна иссиқликка ва юқори ҳароратга чидамли ашёларга бўлинади.
Aгар ашё 1580°C дан юқори ҳарорат таъсирида узоқ вақт қолганда эримаса ва деформацияланмаса, бундай ашёни ўт таъсир этмайдиган деб аталади. Масалан, шамот, динас ва бошқалар. Баъзи ашёларнинг эриш ҳарорати 1.4-жадвалда берилган.
1.4-жадвал
Баъзи ашёларнинг эриш ҳарорати
Ҳаво ва бино конструкциялари бўйлаб тарқаладиган товуш тўлқинлари қувватини пасайтирувчи ва бир қисмини қайтара олиш хоссасига эга бўлган қурилиш ашёлари акс садо берувчи (акустика) хусусиятга эгадир. Товушдан сақловчи ва товуш ютувчи ашёлар акс садо берувчи ашёлар жумласига киради.
Бино ва иншоот деворлари ва шиплари орқали ўтувчи зарб товушлари, ҳаводаги ва ашё тузилиши бўйлаб юрувчи товуш тўлқинлари, ашё ғоваклари ичидаги заррачаларни тебранма ҳаракатга келтиради ва уларнинг бир қисми сўнади. Бинони ўраб турган ашёларнинг товушдан сақлаш қобилияти децибалл (дБ) билан ўлчанади. Товуш тўлқинлари юқори бўлган бино ва иншоотларда, уларнинг қувватини пасайтириш учун ишлатиладиган буюмларга товушдан сақловчи қурилиш ашёлари деб аталади.
Товушдан сақловчи қурилиш ашёларига минерал пахта ва шиша толали плиталар, кўпик полимерлар ва ҳоказоларни мисол қилиш мумкин.
Қурилиш ашёларининг нур ўтказувчанлиги деб, тўғри ва тарқоқ нурларни ўзидан ўтказиш қобилиятига айтилади. Aшё қатламидан ўтаётган тўғри ва тарқоқ нурлар миқдорининг () ашёга ( тушаётган нурларнинг умумий миқдорига (а) нисбати нур ўтказувчанлик коеффициенти () деб аталади, яъни у га тенг.
Aшёларнинг нур ўтказувчанлиги нафақат унинг кимёвий таркибига, балки унинг юзасини силлиқлигига ва ғадир-будирлигига ҳам боғлиқ. Масалан, қалинлиги 2 мм ли юзаси силлиқланган шишага тўғри қуёш нури тушса, унинг нур ўтказиш коеффициенти 0,78 га, шиша юзаси камроқ силлиқланганда эса у 0,85 га тенг бўлади. Шишадан ўтадиган ҳамма ултрабинафша ва ултрақизил нурлар ашёнинг нур ўтказувчанлигини ифодалайди. Инсон организми учун фойдали бўлган органик шишадан ўтадиган (полиметилметакрилатдан) ултрабинафша нурлар миқдори, кўпинча 0,9 дан ошмайди. Қолган шишапластик ашёларнинг нур ўтказувчанлик коеффициенти 0,75-0,8 га тенг. Силикат шиша (оддий) ойналари ўзидан ултрабинафша нурларни ўтказмайди.
Қурилишнинг муҳим йўналишларидан бири атом қувватидан фойдаланишга доир йирик капитал қурилишлардаги ашёларга таъсир этувчи радиоактив нурлар унинг тузилишини ва хоссаларини ўзгартирмаса радиацияга чидамли ашёлар деса бўлади. Радиоактив нурланиш натижасида кўп қурилиш ашёларининг хоссалари кескин ўзгаради. Жумладан, темирнинг оқиш чегараси ошади (зангламайдиган пўлатники 3 мартагача) углеродли, ҳамда алуминий қотишмаларининг эзилувчанлиги камаяди, сопол ашёларнинг зичлиги ва иссиқлик ўтказувчанлиги ҳам камаяди. Шунингдек, шишаларнинг ранги ўзгаради. Радиацияга чидамли ашёларни танлашда, уларнинг кимёвий таркиби ва зичлигига қараб олинган намуналар синалади. Натижалар эса ўзаро таққосланиб ичидан энг қониқарлиси нурланиш бор бўлган бино ва иншоотлар қурилишида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |