Еттинчи «мўжиза» Мисрда Нил дарёсининг денгизга қуйилиш жойида Зарос оролида бўлган. Уни Искандария маёғи деб аташган. Искандар Зулқарнайн Мисрни забт этгандан кейин ўзига янги пойтахт — Искандария шаҳрини қуради. Шаҳарга кемалар қатновини яхшилаш учун милоддан аввалги 280-йилда Фарос оролининг шарқ томонида — Искандария шаҳри ёнида маёқ қуришга қарор қилади. Унинг лойиҳасини ўз замонасининг машҳур архитектори Книдли Сострат яратган. Маёқ минора шаклида қурилган. У уч қаватли бўлиб, баландлиги 120 метр эди. Маёқ пойдевори тўртбурчак шаклида, ҳар бир томони 30,5 метрга тенг эди. Уни дастлаб харсанг плиталар билан ишлаб, иккинчи қаватини саккиз қиррали тошлардан қуришган ва ажойиб мармар плиталар билан пардоз беришган. Миноранинг қирралари саккиз томондан эсадиган асосий шамол йўналишларига мўлжаллаб қурилган. Учинчи қавати эса юмалоқ қуббали минора шаклида бўлиб, унинг устига денгиз худоси — Посейдоннинг бронзадан ишланган улкан ҳайкали ўрнатилган. Учинчи қаватнинг қуббаларини гранит устунлар тутиб турар эди. Худди мана шу ерда гулхан ёқиларди. Гулхан алангаси узоқ масофадан кўриниб туришлиги учун махсус кўзгулар ўрнатилган. Маёқдаги хоналарда бутун бошли бир гарнизон аскарни жойлаштирса бўларди. Маёқ фақат кемаларга йўл кўрсатибгина қолмай, ўзига хос кузатув пункти ҳам бўлган. Aраб тарихчиларининг ёзишига қараганда, маёқнинг иккинчи қаватини, яъни саккиз қиррали минорани жуда кўп бронза ҳайкалчалар безаб турган. Ҳайкалчалардан бири Қуёш қайси томонга ўтса, ўша томонга қараб айланар экан, кечаси-ю кундузи ҳар соатда бир марта бонг урган. Яна бир ҳайкалча душман кемаси яқинлашаётганда ҳаракатга келиб, денгизга ишора қилган ва овоз чиқариб хабар берган. Aлбатта, бу ҳикоялар муболағадан холи эмас, лекин шу нарса аниқки, Фаросдаги маёқ дунёда тенги йўқ ягона иншоот бўлган. Замонлар ўтиши билан нам ҳаво ва тўхтовсиз шамоллар маёққа ўз таъсирини ўтказди. ХИВ асрдаги зилзила натижасида маёқ батамом вайрон бўлди. Бизгача маёқнинг пойдеворигина етиб келган, холос.
Дунёнинг етти «муъжиза»си тақдири ана шундай бўлган: Миср эҳромларидан бошқа ҳамма ҳайкал ва иншоотлар йўқолиб кетди. Лекин улар ҳақидаги хотира асрлар оша тарихий манбаларда яшаб келмоқда. Улардан кейин — энг қадимги даврдан бошлаб ҳозирга қадар инсон қўли билан яратилган, гўзаллиги билан ҳаммани ҳайратга солувчи ҳар қандай ажойиб санъат дурдонасини дунёнинг саккизинчи «мўжиза»си деб аташ қадимдан қолган.
Синов саволлари
1. Қурилиш ашёларининг кўрсаткичларига кўра таснифи.
2. Қурилиш ашёлари фани ва унинг назарий асослари.
3. Стандартлаш тизими ва меъёрий ҳужжатлар.
4. Қурилиш ашёларининг зичлигига, ғоваклигига кўра хоссаларини изоҳланг.
5. Қурилиш ашёларининг хоссалари, сифати ва умумийлик ҳақида тушунча.
6. Қурилиш ашёларининг сув шимувчанлиги, зарарли муҳит ва музлашга чидамлилигини изоҳланг.
7. Қурилиш ашёларининг иссиқлик ўтказувчанлик коеффициенти билан зичлиги ўртасидаги боғлиқлик.
8. Механик хоссаларнинг қандай турларини биласиз.
9. Мўртлик ва мустаҳкамлик нима?
10. Мустаҳкамлик кўрсаткичларини аниқлаш формулаларини ёзинг.
11. Қурилиш ашёларининг зарбга ва ишқаланишга бўлган қаршиликларини мисоллар билан тушунтириб беринг.
12. Қурилиш ашёларининг эстетик хоссаларига мисоллар келтиринг.
13. Рангнинг тўйинганлиги нима, хроматик ва ахроматик рангларга тушунча беринг.
14. Қурилиш ашёларининг тасвири ва текстурасини мисоллар билан тушунтириб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |