Пардозбоп ёғоч архитектураси
ХХ асрда ёғоч архитектурасида юқори мустаҳкамликка эга бўлган синтетик елимларнинг яратилиши ривожланиш учун туртки бўлди. Ёғоч асосида елимланган ашёлар олишга имконият туғилди, янги архитектура шакллари ва эстетика пайдо бўлди, натижада ёғочнинг ишлатилиш кўлами кенгайди. Ёғоч саноат ва қишлоқ хўжалиги биноларида юк кўтарувчи ва тўсувчи ашёлар сифатида кенг қўлланила бошлади. Ёғочдан тайёрланган конструкциялар ҳозирги кунда ҳам кўплаб ишлатилмоқда.
Ўрта Осиёда ёғочдан қурилган синч деворлар биноларнинг мустаҳкамлигини оширди. Синч оралари ғишт ва бошқа иссиқликни сақловчи ашёлар билан тўлғизилади. Бундай бинолар асосан бир ёки икки қаватли биноларни қуришда кенг ишлатилади.
Елимланган ёғоч буюмлар юқори мустаҳкамлиги, енгиллиги, биологик чидамлилиги, иқтисодий самарадорлиги яхши бўлгани учун архитектура композицияларини олишда кенг қўлланила бошлади. Янги эстетика пайдо бўлаётгани нафақат архитекторларни, балки қурувчи мутахассисларнинг ҳам эътиборини тортди. 1906-йилда германиялик ёғоч устаси Отто Хецер елимланган эгилган ёғоч конструкциялар яратиш борасида биринчи патентни олган. Шундан кейин кўпчилик мамлакатларда елимланган ёғоч конструкциялар — тўсин, равоқ, ром, ферма ва бошқа фазовий конструкциялар яратилган.
Елимланган ёғоч-тахталар саноат, транспорт, савдо, спорт ва бошқа турдаги иншоотларнинг том конструкцияларида кўплаб ишлатилмоқда. Елимланган ёғоч ромларнинг турлари 2.1-расмда, елимланган фазовий конструкцияларнинг кўриниши 2.2- ва 2.3-расмларда, елимланган ёғоч плиталар тузилиши эса 2.4-расмда кўрсатилган.
Йоғоч — меъморлар ижодида
Қурилиш амалиётида ёғочга келажак ашёси сифатида қаралади. Ҳозирги кунда ёғочнинг ўзига хос хусусияти ва қўлланиш кўлами кенгайиб бормоқда. У асосан икки йўналишда — табиий ҳолатда ва елимланган буюмлар сифатида ишлатилмоқда.
Иккала ҳолатда ҳам ёғочнинг физик хоссалари катта аҳамиятга эга. Бу хоссаси ашёнинг эстетик кўриниши ва шаклларини белгилаб туради.
Ҳунарманд ва меъморлар қурилиш ашёларининг хоссалари ва архитектура шаклларини олишга таъсир қилиши ҳақида турли фикрлар айтганлар.
Қадимда уйлар битта ашёдан — ёғоч, ғиштдан ёки шу каби ашёлардан қурилган. Бунда улардан тайёрланган конструктив элементларнинг ишлаши катта аҳамият касб этмаган. Вақт ўтиши билан уларнинг керакли хоссаларидан самарали фойдаланиш ривожланиб борган. Ҳозирги кунда кўпинча бино ва иншоотларнинг юк кўтарувчи қисмлари бетон ва темир-бетон элементларидан қурилмоқда. Бироқ ёғочнинг кўриниши, эстетик хоссалари ва мустаҳкамлиги архитектура шаклларини тайёрлашда кенг фойдаланилмоқда.
Хоналарнинг интерерларида ёғоч алоҳида ўрин тутади. Жумладан, уни бадиий декоратив безашда ёғоч ўймакорлиги маҳсулотларидан кенг фойдаланилади. Бунда асосан ёғочнинг текстураси ва ранги сифатли буюмлар олишда муҳимдир. Ҳар бир ёғоч тури ҳар хил текстурага ва табиий рангларга эга. Лекин табиий ҳолатда ишлатилганда унинг ранги ўзгариши мумкин. Масалан, тайёрланган ёғоч-тахтанинг ранги оқ бўлса, маълум вақтдан кейин у сарғайиб бориши мумкин ва ҳ.к.
Композицияларни тайёрлашда ёғоч усталари турли рангдаги ялтироқ бўёқларни ишлатиши натижасида бир хил рангли буюмлар тайёрланиши мумкин. Замонавий уйларни декоратив безашда ва эстетик кўринишини яхшилашда бундай усулда тайёрланган ёғоч буюмлари муҳимдир. Масалан, 2.6-расмда эгилган ёғочдан ясалган винцимон зина кўрсатилган.
Ёғоч ўймакорлиги мутахассислари томонидан ясалган элементлар қурилаётган уйларнинг фасадларида кўплаб ишлатилмоқда. Бунда ишлатилаётган ёғочнинг табиий ранги бир хил бўлиши лозим. Aкс ҳолларда уни лок бўёқ ашёлари билан қоплаш зарур бўлади. Шунинг учун ҳозирги вақтда ашёларни табиий ҳолатда ишлатишга кўпроқ эътибор қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |