Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


-боб ПAРДОЗБОП ЁҒОЧ AШЁЛAРИ ВA БУЮМЛAРИ



Download 323,01 Kb.
bet18/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

2-боб


ПAРДОЗБОП ЁҒОЧ AШЁЛAРИ ВA БУЮМЛAРИ

Дарахт танасининг шох-шаббаларидан ва пўстлоқдан тоза­ланган қисми ёғоч ашёси деб аталади. Ёғоч асосий қурилиш ашёларидан бири ҳисобланади. Ёғоч — енгил, анча пишиқ, иссиқликни ўзидан кам ўтказади, осонликча йўнилади, ранда­ланади, арраланади. Шулар билан бирга ёғочнинг қурилиш ашёси сифатида кўпгина камчиликлари ҳам бор. Масалан, толаларининг жойланишига кўра хусусиятларининг ўзгариши, намликни ютув­чанлиги, намликнинг механик хусусиятларига таъсир этиши, бик­р­лигининг қониқарли эмаслиги, ёрилиши, қурт ва ҳашаротлар таъсирида осон емирилиши, осон алангаланувчанлиги ёғочни қурилишнинг ҳамма ерларида ишлатишга тўла имкон бермайди.


Ҳозирги вақтда пардозбоп ёғоч ашёларни ишлатишдан аввал уларнинг чидамлилигини ошириш чоралари кўрилади. Масалан, ҳар хил техник усуллар билан ёғочнинг сифатини ошириш, уни чиришдан сақлайдиган турли усулларни ишлатиш, ўтдан муҳофаза­ловчи бўёқларни қўллаш ва ҳ.к.
Бизнинг республикамизда қурилишбоп дарахтзорлар ва ўрмонлар деярли йўқ деса ҳам бўлади. Марказий Осиё ва Қозоғистон ҳудудларидаги ўрмон захиралари Россиянинг 2,3% ини ташкил этади. Ёғочни қайта ишлаш саноатидаги чиқиндилар миқдори 50—60%. Шунинг учун ҳам, ёғоч чиқиндиларидан пардоз­боп қурилиш ашёлари ишлаб чиқариш қурилиш индустриясининг самарадорлигини кескин оширади.
Дарахтлар асосан, икки гуруҳга бўлинади: игнабаргли ва япроқли. Қурилишда кўп ишлатиладиган игна-баргли дарахтларга — қарағай, тил­­оғоч, қорақарағай киради. Яп­роқли дарахтларга эса эман, оқ­қайин, қора қайин, терак, жўка кабиларни киритиш мумкин. Игнабаргли дарахт­лар ўзларининг хос­саларига кўра юқори сифатли, тана­сининг тўғри ва тик ўсиши билан фарқ қилади. Aммо табиатда кўп тарқалган бў­лишига қарамай, қури­лишда япроқли да­рахтлар игнабарг­лиларга нисбатан 10-16% гина иш­латилади.
Дарахтларни қуйидагича бўлак­ларга бўлиш мумкин: крона деб аталувчи шох-шабба ва бутоқлар, тана ҳамда илдиз. Ёғоч қурилиш ашёларининг асосий қисми 50—60% ни ташкил этувчи дарахт танасидан ишланади. Илдиз дарахтнинг 5—20% ини, шох-шабба ва бутоқлар эса 4—15% ни ташкил этади. Дарахт танасининг 2.1-расмда кўрсатилган катталаштирилган кесимига назар солинса, унинг макротузилишини кўриш мумкин.
Макроскопик тузилишни ўрганиш жараёнида дарахт пўст­лоғининг ранги ва сиртига баҳо берилади. Бунда дарахт танасининг кўриниши, ўзаги ва йиллик ҳалқа қатламларининг сони, эски ва янги ёғочларнинг бир-биридан фарқи, смола йўлларининг ўл­чамлари, ёғоч текстураси ва бошқалар аниқланади.
Дарахт танаси, асосан кўндаланг, бўйлама (радиал-диаметри ёки радиуси бўйича) ва тангентал йўналишда ўрганилади.



Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish