Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Етти «мўжиза»нинг яна бири Семирамиданинг самовий боғларидир



Download 323,01 Kb.
bet16/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Етти «мўжиза»нинг яна бири Семирамиданинг самовий боғларидир. Бу боғлар қадимги Шарқнинг энг катта ва бадавлат шаҳри — Бобилда (ҳозирги Ироқ давлати ҳудудида) бўлган. Самовий боғларнинг яратилиши ривоятларда аёл подшо Семирамида номи билан боғланади. Aслида эса улар подшо Навуходоносор фар­мойиши билан бунёд этилган. Подшо ўз саройини баланд сунъий майдон устига қурган. Майдонга қават-қават айвонлар орқали чиқилган. Ҳар бир қават айлана-қубба шаклида бажарилиб, уларни баланд тош устун тутиб турган. Aйвонларнинг усти бамбук-қамиш билан ёпилиб устидан ғишт терилган, сўнг қўрғошин пластинкалар ётқизилган. Кейин юқорига жуда кўп миқдорда тупроқ чиқарилиб, бутун том бўйлаб қалин қилиб солинган. Ҳар бир қаватда дарахтлар ўтқазилиб, гўзал боғлар яратилган. Бу боғларни суғориш учун сувни Фурот дарёсидан олганлар. Сувни тепага кўтариб берадиган, чарм идишлар ўрнатилган улкан чархпалакни юзлаб қуллар кеча-ю кундуз айлантириб туришган. Бобилдаги самовий боғлар шу даражада гўзал эдики, уни халқ тилида етти иқлимда йўқ «боғи эрам» деб мадҳ этишар эди. Aфсус, ҳозирги замон сайёҳлари бу боғларни кўра олмайдилар. Фурот дарёсининг даҳшатли сув тошқини уни вайронага айлантирди. Ҳозир у самовий боғлар ўрнида минора ва айвонларнинг харобалари қолган, холос.
Кичик Осиёнинг Эфес шаҳридаги юнон худоси Aртемида ибодатхонаси инсоният «мўжиза»сининг учинчиси ҳисобланади. Бу ибодатхона мармардан ишланган бўлиб, қарийб 120 йил давомида қурилган. Кошона ғоят ҳашаматли қилиб безатилган, пештоқига ноёб ҳайкалчалар ишланган. Милоддан аввал 356-йилда Герострат деган кимса ном чиқариш мақсадида ибодатхонага ўт қўяди. Лекин унинг номи тарихда бемаъни ваҳшийлик рамзи бўлиб қолди.
Грециянинг жанубида, Олимп тоғлари этагида, Олимпиада ўйинлари ватанида шуҳрати оламга таралган ибодатхона бўлиб, унинг тўрида юнонларнинг олий худоси — Зевс қиёфаси тасвир­ланган ҳайкал ўрнатилган. Бу ҳайкал ўз замонасининг машҳур ҳайкалтароши Фидий томонидан 2400 йилдан кўпроқ вақт илгари ясалган. Зевс ҳайкали — тўртинчи «мўжиза»дир. Ҳайкал ниҳоятда улуғвор бўлиб, баландлиги 14 метр. Зевс худоси олтин, фил суяги, қора дарахт ва қимматбаҳо тошлардан ишланган тахтда ўтирган. Унинг боши зайтун дарахти новдаларидан ясалган гулчамбар билан безатилган. Бу — худолар ва одамлар ҳукмдори, осмон, момақалдироқ худосининг тинчликсеварлиги белгиси. Зевснинг бо­ши, елкаси, қўллари фил суягидан ишланган, чап елкасига ташланган кийими, сочи ва соқоли олтиндан ясалган. Aфсуски, бу ҳайкал ҳам бизгача етиб келмаган: ёнғин вақтида батамом вайрон бўлган. Ҳозирги вақтда тарихчилар юнон йилномачилари ёзиб қолдирган маълумотлар асосида Зевс ҳайкалини тасвирлаб бермоқ­далар. Дунёнинг бешинчи «мўжиза»си Кичик Осиёда, унча катта бўлмаган Карня подшолиги пойтахти — Галикарнасдаги (Туркиянинг ҳозирги Бодрум шаҳри) подшо Мавсол ва унинг хотини Aртемисия мақбарасидир. Ниҳоятда муҳташам бўлган бу мақбара милоддан аввал ИВ аср ўрталарида қурилган. Мақбара биноси уч қаватдан иборат бўлиб, биринчи қавати зинасимон пойдевор шаклида оқ мар­мардан ишланган. Бу қаватда подшо ва унинг хотинини қабри қўйилган. Иккинчи қаватда чиройли мармар устунлар билан безатилган хоналар бўлиб, бу хоналар подшо ва малика шарафига турли маросимлар ўтказиш учун мўлжалланган. Кейинги қават бино томига қадар зинасимон пирамида шаклида, мармардан ишланиб, энг юқори қисмида тўрт от қўшилган аравани ҳайдаб бораётган Мавсол ва Aртемисия тасвири мармар ҳайкал тарзида ифода этилган. Мақбаранинг кириш қисмида мармардан ясалган шер ҳайкаллари ҳамда от миниб бораётган чавандозлар тасвирланган. Мавсол ва малика ҳайкали, шунингдек, мақбаранинг баъзи безак буюмлари ҳозир Лондон­даги Британия музейида сақланади. Яна шу маълумотни билиб қўйинг: мақбара сўзининг юнонча номи —«мавзолей» подшо Мавсол исмидан олинган. Милоддан аввал ИИИ асрда Родос оролига Искандар Зулқарнайн саркардаларидан бири — Деметрий ҳужум қи­лади. Бироқ эрксевар родосликларнинг мардона қаршиликлари туфайли бу маккор саркарда бой ва қудратли оролни қўлга кирита олмайди. Мана шу ажойиб ғалабадан хотира қолдириш учун мудофаачилар дунёда энг катта ҳайкал ўрнатмоқчи бўлдилар. Родослик Колосс (юнонлар баланд ҳайкални шундай аташган) номи билан машҳур бўлган бу ҳайкал дунёнинг олтинчи «мўжиза»си ҳисобланади. Денгиз билан шаҳар дарвозалари оралиғидаги савдо майдонида баландлиги 36 метрли бронзадан ясалган йигитчанинг қиёфаси қад кўтарган. Унинг бақувват оёқлари сал керилган, ўнг қўлининг кафти эса кўзлари рўпарасига қадар олдинга кўта­рилган. Қаддини бир озгина орқага ташлаб, нигоҳини узоқ-узоқларга қаратган. Боши атрофга нур сочиб турган гулчамбар билан безатилган. Бу Қуёш худоси — Гелиоснинг тасвири бўлиб, орол аҳолиси бу худони ўзларининг ҳомийлари деб ҳисоблашган.
Ривоятларга қараганда, Родос ороли дастлаб денгиз остида экан, уни ёруғликка Қуёш худоси Гелиос олиб чиққан эмиш. Шу сабабли Родос оролини Гелиос ороли деб ҳам атайдилар.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish