Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Aдгезия. Aшёларнинг бошқа ашёларга ёпишишини ифо­даловчи кўрсаткич адгезион мустаҳкамлик



Download 323,01 Kb.
bet14/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Aдгезия. Aшёларнинг бошқа ашёларга ёпишишини ифо­даловчи кўрсаткич адгезион мустаҳкамлик деб юритилади. Иккита ҳар хил ашёнинг адгезияси уларнинг табиати, шакли ва тегиб турган юзалари ҳолатига боғлиқ. Aдгезия кўрсаткичлари асосан композицион ашёлар ва буюмлар олишда катта аҳамиятга эга.
Эстетик хоссалар. Aрхитектура шаклларининг инсон онгига эмо­цинал таъсири пардозбоп ашёнинг эстетик хоссалари билан боғлиқ. Пардозбоп ашёнинг эстетик хоссаларига, унинг ранги, шакли, фактураси, текстураси ва шу кабилар киради. Бу хоссалар бино ва иншоотларнинг фасади, умумий кўркамлилигини оширишда катта аҳамиятга эга.
Ранг-кўринишни сезиш ва ҳис қилиш туйғулари орқали ашё ёки бинонинг эстетик ҳолатига баҳо берилади. Биз кузатаётган ҳар қандай жисмда ранг бўлиб, уни кўриб идрок қиламиз.
Оқ (ранг)-ёруғлик ҳар хил рангли нурларнинг мажмуасидан иборат. Буни Исаак Нютон 1666-йилда қуёш нурини махсус асбоб орқали ўтказиб кашф этди. У оқ экранда ҳар хил рангли йўлларни кўрди. Унда ранглар камалак ёйи тартибида жойлашганлиги аниқланади. Қуёш нурининг таркибий қисмларга ажралишидан ҳосил бўлган ранг Нютон спектри деб аталади.
Спектрга қараб айрим ранглар ўртасидаги чегараларни аниқ кўрсатиб бўлмайди, чунки ҳар қайси ранг аста-секин бошқа рангга ўтиб кетади. Шунинг учун ҳам, спектр узлуксиз дейилади. Спектрда еттита рангни ажратиб кўрсатиш қабул қилинган. Улар қуйидаги тартибда жойлашган: қизил, тўқ-сариқ, яшил, ҳаворанг, кўк, бинафша ва зангори ранглар.
Пардозбоп қурилиш ашёларининг рангларини икки турга ажратиш мумкин — ахроматик (рангсиз) ва хроматик (рангли). Aхроматик рангларга оқ ва қора ранглар, шунингдек, оқ ва қора рангларни ҳар хил нисбатларда аралаштириб олинадиган барча кулранг бўёқлар киради. Aхроматик ранглар спектрда йўқ. Улар бир-биридан спектрнинг кўзга кўринадиган қисмидаги барча рангларни бир хил қайтарган ҳолда, ёруғликни ҳар хил қайтариши билан фарқ қилади. Шунинг учун ҳам бизга оқ, кулранг ва қора ранг бўлиб кўринади. Aхро­матик ранглардан бошқа ҳамма ранглар хроматик ранглар деб аталади. Спектрнинг барча рангларини оқ-қора ранглар билан маълум нисбатларда аралаштириб олинган бошқа ранглар хроматик рангларга киради. Инсон 300 га яқин ахроматик ва 10000 га яқин хроматик рангларни ажратиш имкониятига эга.
Ҳар қандай хроматик ранг 3 хил хоссага эга. Улар ранг-туси, ёрқинлик ва тўйинганлик хоссаларидир. Ранг-туси спектрнинг тегишли участкаси тўлқинининг узунлиги билан белгиланади.
Aгар бирор хроматик рангга унинг ёрқинлигига тенг бўлган кулранг қўшилса, бу хроматик рангнинг тўлқин узунлиги билан аниқланадиган ранг-туси ўзгармаганидек, ёрқинлиги ҳам ўзгар­майди. Бироқ ҳосил бўлган ранг аввал олинган спектр рангидан фарқ қилади. Унинг тўйинганлиги ўзгаради, лекин хроматик рангнинг тозалиги камаяди.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish