Баъзи қурилиш ашёларининг чўзилишдаги
ва эгилишдаги мустаҳкамлиги
Зарбга қаршилик. Табиий ва сунъий тош ашёлар автомобил йўллари, йўлкалар, пол ва пойдеворларга ишлатилганда, улар зарб кучи таъсирига синаб кўрилади.
Тош ашёларни зарбга синаш учун намуна диаметри ва баландлиги 25 мм бўлган силиндр тўқмоқ тагига ўрнатилади.
Aшёнинг зарбга қаршилик кўрсатувчанлиги, стандарт намунани бузиш учун сарф этилган иш миқдори ёки ҳажм бирлигига (кг/см3) сарфланган солиштирма иш билан ифодаланади.
Қаттиқлик. Aшёларга ўзидан қаттиқ жисм ботирилгандаги қаршилик кўрсатувчанлик хусусияти унинг қаттиқлиги деб аталади.
Aшёларнинг қаттиқлик даражаси бир неча усуллар билан аниқланади. Унинг ўлчам бирлиги ҳам турличадир. Шунинг учун қаттиқликни умумий бир миқдор деб тушунмоқ лозим. Бир жинсли тош ашёларнинг қаттиқлик даражаси 1.8-жадвалда келтирилган. Aшёларнинг қаттиқлиги Моос шкаласи орқали аниқланади. Aшёнинг қаттиқлиги унинг текис юзини юқорида келтирилган минераллардан бири билан тирнаб аниқланади.
1.8-жадвал
МООС нинг қаттиқлик шкаласи
Ишқаланишга қаршилик. Пол, зинапоя, йўл сингари ишқаланиш кучи таъсирида бўлган жойларда ишлатиладиган ашёлар ишқаланишга синаб кўрилади. Бунинг учун куб, плита ёки диаметри 25 мм га тенг бўлган силиндр (намуна)лар тайёрланади.
Aшёни ишқалаш доирасида 1000 марта айлантирилганда намунанинг 1 см2 юзасидан йўқотган оғирлигига ишқаланиш деб аталади.
Қурилиш ашёларининг умумий хоссалари
Ушбу тушунча барча пардозбоп қурилиш ашёларига тегишли бўлиб, уларнинг хоссалари ва ички тузилишларига кўра зарарли муҳит таъсирига чидамли механик кучлар, биологик ва кимёвий моддалар таъсирида ишончли хоссаларни ўзида мужассам этган ашё бўлмоғи керак. Масалан, қурилиш ашёларининг чидамлилиги деганда, улар қаерда ишлатилмасин ҳамма хоссалари бўйича давлат андозаларини қониқтирадиган, шунингдек, узоқ давр зарарли муҳитда ишлатилганда ҳам сифат кўрсаткичлари ёмон бўлмайдиган ашёларни тушунмоқ лозим.
Пардозбоп қурилиш ашёларининг чидамлилиги уларнинг таркибига, тузилишига ва сифатига, шунингдек, унга таъсир этувчи зарарли моддалар хилига, ҳарорат, намлик каби кўрсаткичлар даражасига боғлиқ. Ҳар бир ашё қандай муҳит шароитида ишлатилишига қараб танланади. Масалан, конструкция ёки буюм кислота ёки унинг эритмалари таъсирида бўлса, шу муҳитга чидамли бўлган ашёлар (кислотага чидамли бетонлар, тош эритмаси асосида ишланган буюмлар, суюқ шиша ва ҳ.к.) тавсия этилади.
Пардозбоп қурилиш ашёларининг чидамлилиги (ишлатилишида) таъсир этувчи зарарли муҳитда қанча даврда бузилиш нуқсонлари пайдо бўлиши, намуналарни тажрибахоналарда зарарли суюқликларда сақлаб уларнинг оғирликлари ва мустаҳкамликларини ҳамда рангининг ўзгариши билан баҳоланади.
Бино ва иншоотларни кўтариб турувчи барча конструксияларнинг зарарли муҳитда чидамлилик муддати улардан фойдаланиш даврига тенг бўлиши керак. Aшёларни зарарли муҳитда чидамлилик кўрсаткичи чидамлилик коеффициенти орқали ифодаланади:
Кч. Р3/Рт
Бунда: Р3 — намунани зарарли муҳитда н кун сақлагандан кейинги мустаҳкамлиги; Рт — табиий шароитда н кундан кейинги мустаҳкамлиги.
Aгар, К3 0,8 бўлса, ашё шу зарарли муҳитга чидамсиз бўлади ва бундай ашё ишлатишга тавсия этилмайди. Пардозбоп ашёлар бундан истисно. Чунки, бундай ашёлар ижтимоий шароит, муҳит ва маънавий нуқтаи назардан тез эскириши ёки бузилиши мумкин. Қурилиш ашёлари узоқ вақт сақланганда эскириш хусусиятига эга. Унинг тузилиши, ранги ва хоссалари ишлатилиши даврида ўзгаради. Бундай ашёлар ҳаводаги намни ўзига ютади, ундаги кимёвий моддаларда алмашиш ва парланиш жараёнлари рўй беради. Aшёнинг ички заррачалар юзасида энергия ҳолати ўзгаради. Натижада, моддалараро боғланиш кучи сусаяди. Ташқи об-ҳаво тасири, қор, ёмғирлар ашёда физик-кимёвий жараённи яна фаоллаштиради. Пардозбоп қурилиш ашёлари ичида полимерлар, гипс-қоғоз плиталар, гипс-ўсимлик чиқинди буюмлари, юпқа полимер пардалар, резиналар табиий шароитда хиралашади, мўртлашади ва ниҳоят эскириб ишлатишга яроқсиз бўлади.
Қурилиш ашёларининг таркибини ҳисоблашда, уларнинг ўзаро мослиги инобатга олинади. Шунингдек, девор юзаларини пардозлашда ишлатиладиган елим ва ҳар хил лок-бўёқларни танлашда, ўзаро мослик бўлмаса, улар қатлам-қатлам бўлиб кўчиб кетади.
Ўзаро мослик бўлмаган таркибли қурилиш ашёлари оз вақт ишлатилгандан кейин аста-секин бузила бошлайди. Чунки, ашёнинг таркибий қисмини ташкил этувчи моддаларнинг ўзаро ёпишиш мустаҳкамлиги анчагина кичикдир. Ўзаро мосликни таъминлашда ашёларни ишлаб чиқариш технологиясининг аҳамияти катта. Ўзаро мослик бўлмаса, пардозбоп ашёлар юзасидаги энергия қувватини пасайтирувчи тадбирларни қўллаш лозим. Бунинг учун айрим темир юзалари бўяшдан олдин оксидланади ёки бўяш керак бўлган девор юзалари олдин хомаки мойланади (грунтовка).
Пардозбоп ашёларнинг ўз атрофидаги моддалар билан кимёвий бирика олиш қобилияти унинг кимёвий хоссаларини ифодалайди. Aйрим ашёларнинг ички тузилишида кимёвий боғланиш фаоллиги сусаймаган бўлади. Пардозбоп ашёдаги моддаларнинг бирикиши оқибатида унинг хоссалари ўзгаради. Бу жараён ашёнинг қуйидаги кўрсаткичларини ўзгариши натижасида содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |