Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet101/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Цирконий — чўзилишдаги мустаҳкамлиги жуда юқори (100 МПа) кислота, ишқор ва тузли муҳитга чидамли нодир металл. Унинг зичлиги 6500 кг/м3, эриш ҳарорати 1857°C. Мис ва цирконий аралашмасидан турли қотишмалар ва легирланган пўлат олишда ишлатилади.
Ванадий — оқиш кумушсимон металл, зичлиги 6020 кг/м3, эриш ҳарорати 1720°C га тенг бўлган, тузли сувда зангламайдиган нодир металлдир. Ванадий пўлат эритмасига қўшилган легирланган металл. Ванадий билан мис эритмасидан аъло сифатли бронза олинади.
Тантал — жуда қаттиқ, зичлиги 16600 кг/м3, эриш ҳарорати 3000°C га тенг қотишма. Тантал, асосан электрвакуум ускуналарида махсус қотишма сифатида ишлатилади.
Молибден — оқ, ялтироқ, жуда қаттиқ, зичлиги 10320 кг/м3, эриш ҳарорати 2570—2600°C га тенг нодир металл. Aсосан махсус қотишмалар олишда легирловчи элемент сифатида ишлатилади.
Волфрам — кумушсимон оқиш рангдаги, жуда қаттиқ, зичлиги 19000—20000 кг/м3, эриш ҳарорати 3370  50°C га тенг бўлган нодир металлдир. Махсус хусусиятга эга бўлган юқори сифатли пўлатлар ҳамда қаттиқ қотишмалар олишда ишлатилади.
Темир уни. Бир жинсли ёки ҳар хил темир аралашмаларини майдалаб олинган кукунни эритгунга қадар қиздириб ёки қисман эриган ҳолатда юқори босимда зичлаб олинган буюмга темир кукунли ёки темир-сопол ашёлар деб аталади. Ҳозирги вақтда темир ва нотемир ашёлардан олинган кукунни зичлаб, ҳар хил шаклдаги буюмлар олиш технологияси кенг ривожланмоқда. Aйниқса, қолипга жойланган темирни эригунга қадар қиздириб олинган узун буюмлар саноатда кўп ишлатилмоқда. Темир кукунли технология асосида олинган буюмларнинг ҳажмий ғоваклиги 40—45% га тенг, толали темирлардан ишланган буюмники эса 80% дан кам бўлмайди. Темир толали буюмлардан юқори ҳароратда товушдан ва тебратма ускуналардан чиқадиган шовқиндан муҳофаза қилишга мос буюмлар ишланади. Нодир, ўтга чидамли темир кукунларидан ишланган қисмларни саноатда тутган ўрни алоҳида аҳамиятга эга. Aйниқса, волфрам, молибден кукунлари билан сопол аралашмаларидан олинган қотишмалар энг самарали ашёлар гуруҳига киради. Бундан қотишмаларни ўтга чидамли карбид ва кобалт кукунлари билан ўзаро аралаштириб эригунга қадар қиздириб, кейин зичлаб олинади. Шунингдек, қотишмалар таркибида карбид, титан, волфрам каби нодир металл кукунлари ҳам бўлиши мумкин. Натижада, олмос сингари қаттиқ, эриш ҳарорати 800—1000°C бўлган қотишмалар ҳосил бўлади.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish