Темирларнинг занглаши ва
чидамлиЛИгини ошириш
Ташқи муҳитдан таъсир этувчи зарарли моддалар, темир юзасида кимёвий ёки электркимёвий реакция ҳосил қилади ва натижада бузилиш бошланади. Бу жараён занглаш деб аталади. Кимёвий занглаш — зарарли муҳитда темир юзасида ҳосил бўладиган реакция натижасида қумоқ-қумоқ оксидлар ажралади. Бунинг сабаби кислород билан намни ҳаво таркибидаги карбонат ангидрид, хлор, олтингугурт газлари ёки кислоталар билан кимёвий реакцияга киришиб занглашидир.
Электркимёвий занглаш. Aгар қандайдир тузли эритмада (электролитда) ҳар хил жинсли темирлар ўзаро уланса улар орасида галваник ток воситасида электркимёвий жараён пайдо бўлади. Макрозанглаш натижасида кичик электр токига эга бўлган темир ионлари эритмага ўтади. Бундай электркимёвий занглашнинг олдини олиш мақсадида тузли эритмаларда ўзаро ёндош ҳолатда бир жинсли темирларни ишлатиш керак бўлади. Aкс ҳолда ҳар ҳил металлар орасида ҳосил бўладиган ҳаракатдаги кичик электр ионлари металл қисм ва буюмларни емиради. Бунинг учун ўзаро туташ металлар электр токини ўтказмайдиган ҳар хил органик ва анорганик моддалар билан қопланиши керак.
Зарарли муҳитнинг қандай ҳолатда бўлишига қараб электркимёвий занглаш очиқ муҳит, сувости ва ер остида бўлиши мумкин.
Барча металларнинг зарарли муҳитда емирилишига бўлган бардошлилиги бўйича уларни қуйидаги тартибда жойлаш мумкин: алуминий, марганес, рух, хром, пўлат, кобалт, никел, қалай, қўрғошин, мис, кумуш, симоб, платина, оқ тилла, тилла. Ушбу тартибга кўра, тузли эритмада рух ва пўлат бирга ишлатилса, рух эритмага ўтади ва унинг ионлари пўлат сиртини қоплаб унда электркимёвий занглаш бошланади.
Кристаллитлараро занглаш. Барча металларда занглаш бошланганда, аввало уларнинг юзасида занг доғлари ҳосил бўлади. Темирдаги кристаллар орасида занглаш бошланади, доналараро боғловчи куч йўқолади. Натижада, темирнинг мўртлиги ошади.
Зарарли муҳитга чидамли металл ионлари билан қопланган қатлам, темир буюмларнинг бардошлигини оширади. Муҳофазаловчи темир қатламлари темир юзасига галваник, кимёвий, анодлаш, диффузия каби усуллар билан қопланади. Занглаш чидамли нотемир қатламларга эмал, шиша, лак-бўёқ парда, пластмасса, пластик тахта, плитка каби ашёлар киради. Темир қисмларини зангламайдиган қилиш учун электролит эритмасига (тузли) солинган жуфт анод билан темир қисм жойланади ва ташқи манбадан электр токи юборилади. Темир қисм юзасида занглашга чидамли электролит ёки галваник қатлам ҳосил бўлади. Электролитда ҳосил бўлган ток темир тузи эритмасини ҳосил қилади ва темир қисм юзасига занглашдан сақловчи электролит қатлами ёпишади. Галваник қатлам сифатида рух, кадмий, мис, никел, хром, қалай сингари рангли темирлар ишлатилади. Темирдан ишланган меъморий безакбоп қисмлар юзаси (ушбу усул асосида) олтин, кумуш, никел ёки хром қатламлари билан қопланади. Aгар темир буюмлар юзаси анодлаш ва қоралаш жараёнида кучли эритмада оксидланса унинг занглашга чидамлилиги ошади.
Темир буюмларни занглашдан сақлашнинг қурилишда кенг тарқалган усулларидан бири — темир юзасига босим остида эриган рангли металлни пуркаб (темирлаш) унинг юзасида чидамли қатлам ҳосил қилишдир. Бунинг учун занглашга чидамли рангли темир сим (рух)ни электр ёки газ-кислород алангасида эритиб пуркалади. Рух қатлами темир буюмни ташқи зарарли муҳитдан ҳамда электр занглашдан сақлайди. Aгар рух қатлами кўчса ёки қирилса темир юзасида галваник (электролит) буғ ҳосил бўлади. Натижада, рух қатлами анод, пўлат эса катод бўлади. Занглатувчи электролит буғи анодни эритиб, катодни занглашдан сақлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |