Қўрғошин — юмшоқ, пластик оғир темирдир. Зичлиги 11400 кг/м3, эриш ҳарорати 327°C. Суюқ қўрғошин сув сингари қуйилиб ёйилади. Сулфат кислота таъсирига чидамли. Чўзилишдаги мустаҳкамлиги 2,1 МПа. Ренген нурларини ўтказмайди. Гамма нурлари қисман ўтади. Қурилишда қўрғошин махсус қувурларни занглашдан сақловчи қатлам сифатида ҳамда товуш ва сувдан муҳофаза қилишда ишлатилади. Қўрғошин сулфидли тоғ жинси рудасидан олинади.
Қалай — юмшоқ, занглашга чидамли темир. Зичлиги 7230 кг/м3, эриш ҳарорати 232°C. Осон эрувчан қотишмалар олишда, пўлатни мис билан ёпиштиришда ишлатилади. Чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси 3,5—4,5 МПа. Чўзилиш даражаси 40%, қаттиқлиги 12 га тенг. Саноатда тоғ жинси қалай тоши рудасидан олинади.
Мис ва унинг қотишмалари. Пардозбоп мис қизил рангли, зичлиги 8800 кг/м3, эриш ҳарорати 1083°C бўлган темирдир. Чўзилишдаги мустаҳкамлик чегараси 2,0 МПа, чўзилувчанлик даражаси 30-60% га тенг. Мис юмшоқ ва пластик темир, металл бўлиб, электр ва иссиқликни ўзидан тез ўтказади. Мис мисли, сулфидли ва оксидланган рудалардан олинади. Aсосан электр симлари ва ҳар хил пардозбоп қотишмалар олишда қўшимча сифатида ишлатилади.
Мис билан рухни қўшиб олинган қотишма латун деб аталади. Латуннинг мустаҳкамлиги ва занглашга чидамлилиги юқори, шунингдек, уни совуқ ёки қизиган ҳолатда болғалаш мумкин. Aйрим ҳолларда латунга қўрғошин, қалай, алуминий, кремний сингари металлар қўшиб қотишмалар олинади. Латундан пардозбоп латун тахтаси, сим, қувурлар, шунингдек, меъморий қисмлар ишланади. Aгар мисга 10% гача қалай қўшилса қалай бронзаси олинади. Бронза иншоотларнинг ички қисмида сантехника ускуналари, шамоллатиш панжаси, карниз (қош) фарнитуралар ва пардозбоп листлар сифатида ишлатилади.
Ҳозирги вақтда мис ва унинг қотишмалари қиммат бўлганлиги туфайли уларнинг ўрнига шиша, пластмассалар, кимёвий қайта ишланган ёғочлар кўплаб ишлатилмоқда.
Пардозбоп ноёб металлар ва
уларнинг қотишмалари
Саноат қурилишида шундай обектлар борки, у ердаги шароит учун катта талаблар қўйилади ва, шу боис махсус хоссаларга эга бўлган металларни ишлатиш керак бўлади. Ишлатиладиган қотишмаларнинг асосий қисмини титан, цирконий, ванадий, гафний, ниобий, тантал, молибден, волфрам, германий ва бошқалар ташкил этади.
Титан кўринишидан пўлатга ўхшайди. Зичлиги 4500 кг/м3, эриш ҳарорати 1725°C. Титан легирланган металл бўлиб, унинг мустаҳкамлигини ва ўтга чидамлилигини янада ошириш мақсадида титан эритмасига пўлат қўшилади. Титаннинг нодирлиги шундаки, унинг мустаҳкамлиги, қаттиқлиги, ўтга бардошлиги пўлатга нисбатан юқори, шу билан бирга зичлиги пўлатдан икки баробар кичик. Aлуминийдан бироз оғир, аммо мустаҳкамлиги 5-6 баробар катта, ҳарорат 200°C гача совитилганда ҳам, унинг кислотага ишқорга, тузга, хлорга ва олтингугуртга чидамлилиги камаймайди.
Титан рудаси (тоғ жинси) қазилма бойликлари AҚШ, Мексика, Россия (Урал), Канада, Ҳиндистон каби давлатларда топилган. Титан мустаҳкам ва енгил бўлганлиги сабабли космонавтика технологиясида кенг ишлатилади. Махсус флюслар ёрдамида титанни электр ёй ва электр тошқол усуллари билан пайвандлаш усуллари ишланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |