Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet97/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Темир ашёлар

Aзиз ўқувчида савол туғилиши мумкин: — нега «темир ашё­лар» деб номланган, бошқа китобларда «металл материаллари» дейилганку? Дарҳақиқат шундай. «Темир рудаси» сўзи атамаларда расмий тан олинган. Бу дегани тоғ жинси хомашёсида темир моддаси борлигидан даракдир. Уни эритдик дейлик. Демак, хом­ашёдан темирни ажратдик ва «темир ашёси» ҳосил бўлди.


Бизнинг ота-боболаримиз «материал», «металл» демаган, балки «ашё», «темир» деб келганлар. Сўз атамаларида «ашёвий далил­лар» деган ибора бор. Шундай экан «хомашёвий далиллар» дейилмайди. Хомашё қайта ишлангандан кейин (пишириб, майдалаб, қориштириб ва ҳ.к.) уни ашё деб аташ асл маънони билдиради.
Биз муаллифлар «темирчи» устани «металлчи уста» дейиш нотўғри бўлади деган фикрдамиз.
Пардозловчи учун темир ашёларини билиш шартмикин? Биз шарт деб ўйлаймиз. Чунки, чўян, пўлат, алуминий ва рангли темирлардан пардозлаш ишларида кенг фойдаланилади.
Ўзбекистон темир саноати ва унинг пайдо бўлишига доир бой тарихга эга эмас. Бунга сабаб, бизнинг ер ости бойликларимизда темир рудасининг камлиги бўлса керак.
Ҳозирги вақтда темир ишлаб чиқариш саноати асосан қуйидаги технологияларга асосланган. Юқори ҳароратдаги тоғ жинси — рудани эритиб олинган суюқ темирни кислород билан қайнатиб юқори сифатли пўлат олиш; суюқ пўлатни вакуумлаш усулида сифатини ошириш; махсус хоссаларга эга бўлган юқори навли пўлат ва чўянларни олиш; самарали технология асосида нефелиндан алуминий олиш; прокат усули билан эгилувчан юпқа лентасимон пўлат ўрамалари олиш; суюқ пўлатни қолипларга (самарали усул билан) қуйиш; вакуумда диффузия усули билан пайвандлаш; пўлат бу темир қўшиб вакуумда қайта ишлаб (легирлаш); темир кукунини қайта ишлаш ва зичлаш каби бир қатор янги технологияларга асос­ланган темир саноати мавжуддир.
Углеродли темир эритмаларидан олинадиган ашёларга асосан пўлатни киритиш мумкин. Пўлат юқори ҳароратда эритилганда ёки совитилганда ундаги углероднинг камайиши ёки ошиши ҳисобига пўлатнинг хоссалари кескин ўзгаради. Эритма таркибида углерод миқдори 2% гача бўлса — пўлат, 2% дан ошса чўян деб аталади.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish