Namangan Davlat Universiteti
Biotexnologiya yonalishi
Biologiya fakulteti
K- Bio- Fu 19 talabasi Bahriddinova
Gulmiraning Biofizika labaratoriya
Fanida tayorlagan
Taqdimoti
Хлорид кислота эритмалариаро келиб чиқадиган диффузион потенциаллар фарқини ўлчаш
Иш учун зарур воситалар: милливольтметр (рН-метр), қутбланмайдиган электродлар (2 дона) ва улар учун мўлжалланган штатив, агарли (3 дона) ва бўш (I дона) сифонлар, хлорид кислотанинг асосий - 0,1 н эритмаси, 50 мл ҳажмга мўлжалланган ўлчов цилиндри ва стаканчалар (5 дона), фильтр қоғоз.
Махсус кўрсатма ёрдамида милливольтметр билан танишиб чиқилгач, асбоб электр тармоқига уланади ва у қизиб, ўз режимига тушиб олгунча, (15 минут давомида) хлорид кислотанинг асосий эритмасидан унинг қуйидаги суюлтирилган эритмалари - 0,01, 0,001 ва 0,0001 ни тайёрлаб олинади. Ўлчаш мосламаси 7-расмда кўрсатилгандек қилиб йиғилади, яъни хлорид кислотанинг 0,1 н эритмаси қўйилган стаканча “а” ҳолатда, 0,01 н эритма қуйилган стананча эса “б” ҳолатга жойлештирилади
7-расм. Хлорид кислотасининг икки хил эритмалариаро келиб чиқадиган диффузион потенцияллар фарқини ўлчашга мўлжалланган қурилманинг чизмаси:
1-контакт эритмалар (калий хлориднинг тўйинган эритмалари) га туширилган қутбланмайдиган электродлар, 2-контакт ҳасил қилувчи сифонлар, и3-эритмаларн ўзаро уловчи оралиқ сифон, 4-ишлатилаётган эритмалариинг бири билан тўлдириладиган бўш сифон, “а” ва “б” - хлорид кислота эритмаларининг потенциал ўлчаш пайтидаги жойланиш холатлари.
“б” ҳолатдаги 0,01 н эритма 0,001 н эритма билан алмаштирилади. Бунда “а” ҳолатдаги 0,1 н эритма ўз жойида қолдирилади. Эритмаларнинг янги жуфтлари дастлаб агарли сифон, сўнгра, ўша эритмаларнинг бири билан тўлдирилган сифон воситасида уланиб, ҳар, икки ҳолатда, улараро келиб чиққан диффузион потенциаллар фарқлари ўлчаниб ёзиб олинади.
- Иш давомида эритмаларнинг қуйидаги улараро юзага чиқадиган потенциаллар фарқлари ўлчанади:
Вариантлар
|
Хлорид кислота эритмалари
| |
|
“а” ҳолатдаги стакан
|
“б” ҳолатдаги стакан
|
1
|
0,1 н
|
0,01 н
|
2
|
0,1 н
|
0,001 н
|
3
|
0,1 н
|
0,0001 н
|
4
|
0,01 н
|
0,001 н
|
3-жадвал.
Вариантлар бўйича ўлчовлар бажарилгач, 2-тенгламага биноан, вариантларнинг ҳар бир жуфти учун уларга мос потенциаллар фарқи катталиклари ҳисоблаб топилиб, куйидаги жадвалга ёзиб борилади.
Диффузион потенциаллар фарқини ўлчашда ва ҳисоблашда қўлга киритилган маълумотларни ёзиш формаси.
Ед ва Ет
ЕмВ
Эритмалар концентра-цияси, н
|
Еда-нинг агарли сифон воситасида ўлчаб олинган катталиклари
|
Ед-нинг суюқ сифон воситасида ўлчанган катталиклари
|
Едт-тенгламага мувофиқ топилган катталиклари +
|
Едт-Еда
|
Едт-Едж
|
0,1-0,01
|
|
|
|
|
|
0,1-0,001
|
|
|
|
|
|
0,1-0,0001
|
|
|
|
|
|
0,01-0,001
|
|
|
|
|
|
4-жадвал
+-Катион ва анион ҳаракатчанликлари катталиги иловада келтирилган.
Сўнгра диффузион потенциаллар фарқи назарий катталиклари билан биринчи галда агарли сифон ишлатиб ўлчаб олинган катталиклар, иккинчи галда суюқлик билан тўлдирилган сифон воситасида ўлчаб топилган катталиклараро четланишлар ҳисоблаб топилиб, улар ҳам юқоридаги жадвалга кўчирилади. Жадвал маълумотларини бир-бирлари билан таққослаб, қуйидаги саволларга жавоб ёзилади.
- I. Диффузион потенциаллар фарқининг катталиклари қандай омилларга боғлиқ?
2. Вариантлардаги эритмалараро агарли ва суюқлик сифонлари жойлаштириб ўлчаб олинган потенциаллар фарқлари орасидаги номувофиқликни қандай тушунтирса бўлади?
Эслатма. I. Бир-эритма бошқасига алмаштирилганда, оралиқ ва контакт сифонларнинг учлари ҳар гал уларнинг навбатдаги эритмаларга тушириладиган олдин, дистилланган сув билан чайилиши, кейин эса фильтр қоғоз билан қуритилиши зарур.
2. Ўлчаш ишлари бажарилиб бўлингач, оралиқ ва контакт сифонлар қурилмадан олинади ва эҳтиётлик билан дистилланган сувда чайилади ва калий хлориднинг тўйинган эритмаси қуйилган кристализаторга туширилиб, устидан қопқоқ билан ёпиб қўйилади.
E’tibor uchun Rahmat
Do'stlaringiz bilan baham: |