Режа: Кириш М. Портер назариясини афзаллиги Фирма, тармоқ ва мамлакат рақобатбардошлиги



Download 0,55 Mb.
bet1/4
Sana09.07.2022
Hajmi0,55 Mb.
#761873
  1   2   3   4
Bog'liq
Хозирги замон тадк эшонов Эшонов


Режа:
Кириш
1. М.Портер назариясини афзаллиги
2. Фирма, тармоқ ва мамлакат рақобатбардошлиги
3.Рақобатбардошлиликни ошириш
Хулоса
Адабиётлар рўйхати.



Кириш
Хозирги замон тадқиқотлари натижаларининг тахлили бугунги кунда тармоқлар ва корхоналар рақобатбардошлиги муаммосининг биринчи ўринга чиқаётганлигидан далолат беради. Машхур иқтисодчи М.Портер «мамлакат ракобатбардошлиги» тушунчаси давлатнинг гуллаб-яшнаши учун хал қилувчи мустақил ахамиятга эга эмаслигини курсатиб берди. Чунки давлатнинг иқтисодиётдаги мақсади фуқароларга юқори турмуш даражасини таъминлашдир. Миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини товарлар ва хизматлар ишлаб чиқарувчи аниқ корхоналар таъминлайди, корхона эса энг аввало, асосий ракобат устунликларига эришиши, яъни харажатларни камайтириши ва махсулотни табакалаштириши зарур.
Бошқа томондан, жахон бозорида рақобат кучлилиги шароитида алохида корхонанинг муваффақияти мамлакат рақобатбардошлигини таъминлаш учун етарли эмас. Хатто энг янги технологиям эга булган алохида корхонага рақобат устунлигини сақлаш кийин, чунки у ишончли миллий етказиб берувчилар ва кучли ракобатчиларга боғлик. Хозирги вақтда жахон бозорида узаро боғлик тармоклар кластерлари ракобатлашадилар. Шу сабабли Ўзбекистон ракобатбардошлиги мохият жихатдан иқтисодиётнинг асосий тармокларининг ракобатбардошлигига боғликдир.
1. М.Портер назариясини афзаллиги. Ракобатбардошлик муаммолари турли муаллифлар томонидан турли назарий ёндашувлар доирасида урганилган. Услубий тафовутлар булишига қарамай, миллий ракобатбардошлилик давлат диққат-эътиборида турган иктисодий ва ижтимоий муаммолардан бири эканлиги эътироф этилди. Мамлакатлар ракобатбардошлиги глобал омилларининг мазмунини тушуниш ва изохлаш учун М.Портер халкаро савдо ва инвестициялар назариясини хамда турли мамлакатлардаги тадбиркорлик фаолияти капиталнинг тафовутлар билан харакатланишини изохлайдиган хамда инвестицияларнинг товарлар харакати билан тўғридан-тўғри харакатланишини исботламайдиган назарияларига купрок мос келадиган назариялар деб хисоблаш мумкин. Бундай ёндашув жахон иқтисодиётининг замонавий ривожланиш тенденцияларига тула мос келади (жахон савдоси усишининг жахон ишлаб чикариши усишига, инвестицияларнинг жахон савдоси усишига, жахон портфель инвестициялари усишининг тўғридан-тўғри инвестициялар усишига нисбатан илгарилаб кетиши).
Бу назарияларнинг долзарблигини кайд этган холда уларнинг муаллифлари диккат-эътиборидан глобал ракобатнинг асосий холати, ривожланиш ижтимоий омилларини биринчи уринга сурадиган мамлакат ракобати кандай хисобланиши четда колишини кушишимиз мумкин. Хар кандай молиявий ресурслардан энг куп самарали фойдаланиш имконини берадиган «инновацияларнинг харакатланиши» М.Портердаги ракобат устунликларининг олий шакли хисобланади. Бирок «инновациялар харакатланиши» (илмий-тадкикот, маркетинг ишланмалари, фирма ташкилоти ва ходимла-рининг ривожланиши) ортидан купинча фир-манинг асосий ресурслари хисобланган инсон ресурсларини такрор ишлаб чикарадиган мамлакат ижтимоий сохаси туради. Мазкур ресурслар фирма чегарасидан ташкарида такрор ишлаб чикарилади, аммо фирманинг ривожланиш салохиятини белгилайдилар. Бу халкаро ракобатнинг узига хос мамлакат ресурслари булиб, улар глобал ракобатнинг асосий ресурсларини узида мужассамлаштиради, чунки хакикатда фирмаларнинг ракобат кураши уларга эгалик килиш ва хужалик фаолиятида фойдаланиш хукукига ёйилади. Аммо бу ресурсни фирмалар эмас, балки мамлакат-лар такрор ишлаб чикарадилар. Айнан шунинг учун хам уни такрор ишлаб чикариш, сунгра эса бундай такрор ишлаб чикариш натижала-ридан фойдаланиш кобилияти - мамлакат глобал ракобатбардошлиги белгисидир. Узбекистан иктисодиёти ижтимоий йуналтирилган мамлакат сифатида шу сингари максадларга эришишга ва шу оркали узининг ракобатбардошлигига ижобий таъсир курсатишга интилиш максадга мувофикдир.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish