2. Фирма, тармоқ ва мамлакат рақобатбардошлигию.Фирма, тармок ва мамлакат ракобатбардошлигини кандай омиллар белгилашини аниклашга уриниб курамиз. Бу хакда хам куплаб назариялар мавжуд. Иктисодий ривожланиш боскичлари моделига кура, ривожланиш биринчи боскичидаги иктисодиёт хара-жатлар буйича устунликларни таъминлайдиган ишлаб чикариш омилларига, иккинчи боскичда ишлаб чикариш самарадорлигини таъминлайдиган инвестицияларга, учинчисида эса ноёб кийматни яратадиган инновацияларга таянади. Шундай килиб, ракобатбардошлик учун инновацияларнинг мухимлиги нисбатан анча илгари урнатилган, бирок якин вактларгача улар ракобатбардошлик манбаларидан бири сифатидагина урганилди, холос. Тадкикотчи айнан инновациялар иктисодий усиш ва муваффакиятли савдонинг манбаи хисобланишини эътироф этадилар. Инновациялар ракобатбардошлиликни анча оширади ва тармок ихтисослашувига таъсир курсатади, деган хулоса бу тадкикотларнинг умумий натижаси булиб колди.
Агар фирма (ёки бир неча фирмалар) тадкикотлар ва ривожланишга хамда юкори малакали ходимларни укитишга инвестициялар, технологиялар билан боғлик активларга эга булсалар, УОУнинг жадал усишини таъминлаш тадкикотлар ракобатбардошлиликка кандай омиллар купрок таъсир курсатишини аниклаш максадини куйди. Муаллиф куйидаги омилларни урганди: тадкикотларга тўғридан-тўғри инвестициялар; хорижий етказиб берувчиларда товарларни кулга киритиш воситасида амалга ошириладиган тадкикотларга билвосита инвестициялар; уртача иш хаки; жисмоний капиталга инвестициялар ва ички бозордаги талаб хажми. 10 та мамлакатдаги 22 та тармок,ни урганиш натижасида тахминларга хилоф равишда ички бозор куламлари рақобатбардошлиликка, иш хакига хам таъсир курсатмайди. Колган омилларнинг таъсир даражаси мамлакат мик,ёси ва тармок,нинг юкори ёки паст технологиклигидан келиб чик,иб, турлича ахамият касб этди. Шунингдек, тадкикотларга кура, туғридан-туғри инвестициялар юкори технологик тармокларга сармояларга караганда икки марта самаралирокдир. Айни вак,тда жисмоний капиталга куйилмалар билан бир вактда, паст технологияли тармок,лардаги тадкикотларга бевосита булмаган инвестициялар катта ахамият касб этди. Бунда йирик мам-лакатлар тармок,ларининг ракобатбардошлиги, асосан, мамлакат ичкарисидаги тадкикотларга, кичик мамлакатларда эса чет элдан олинади-ган инновацияларга боғлик. Бирок тадкикотлар ва ривожланишга инвестициялар мамлакат куламидан катъий назар, нафакат юкори технологияли тармоклар, балки барча тармоклар учун хам жисмоний капиталга инвестицияларга караганда самаралирок булди. Бундан ташкари, технологик жихатдан колок секторларга ихти-сослашув мамлакатдаги иктисодий усишнинг пасайишига олиб келиши мумкин.
Бизнинг мамлакатимизда тадкикотлар ва ривожланишга инвестицияларни амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар мавжуд.
Ракобатбардошлилик муаммосига илмий ёндашув унга мос назарий-услубий ечимни, аникроғи эса Ўзбекистон миллий сиёсатига мос устуворликлар хамда ижтимоий-иктисодий ривожланишдаги асосий йуналишларни тан-лашни кузда тутади. Мамлакат ташки иктисодий сиёсати ва стратегиясини ишлаб чикишда мамлакат фукаролари ва корхоналарига мурожаат киладиган асосий миллий стратегия белгиловчи хисобланиши зарур. Бу стратегияда миллий иктисодиёт субъектлари учун мухим булган кела-жак хужалик ва мамлакат ижтимоий сохасига зид булмаган фаолият йуналишлари шакллантирилиши зарур.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сонли фар-монига кура, Узбекистан Республикасини 2017-2021 йилларда баркарор ривожлантириш Харакатлар стратегияси ишлаб чикилган ва амалга оширилмокда. Мазкур Стратегия дои-расида Узбекистонни баркарор ривожланти-ришнинг асосий максади кулай атроф-мухитни саклаш хамда хозирги ва келажак авлоднинг эхтиёжларини кондириш учун табиий ресурс салохиятидан окилона фойдаланиш асосида баркарор ижтимоий-иктисодий ривожлантириш таъминланади3.
Харакатлар стратегиясининг асосий йуналиш-ларини ишлаб чикишда фойдаланилган тамо-йиллар Рио-де-Жанейродаги халкаро конфе-ренцияда кабул килинган XXI аср кун тартибида мустахкамлаб куйилган баркарор ривожланиш асосий тамойилларига мувофик келади. Мазкур халкаро хужжат экологик, иктисодий ва ижтимоий сиёсатни ягона сиёсатга интеграциялаш-нинг 27 тамойилидан иборат4.
Узбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда баркарор ижтимоий-иктисодий ривожлантириш Харакатлар стратегия-сида, хусусан, иктисодий тизимнинг тадбир-корлик институти сифатида асосий унсу-рига тегишли ислохотларнинг институционал
йуналтирилганлигини танлаш мухим ахамиятга эга. Кичик тадбиркорлик сохасида давлат сиёсатини амалга оширишнинг асосий йуналишларига, хусусан, тадбиркорликни амалга ошириш сама-радорлигини ошириш ва уни куллаб-кувватлаш инфратузилмасини янада ривожлантириш киради.
Миллий ракобатбардошлик - бу мамлакатнинг ички ва ташки бозорларда товарлар ва хизматларни ишлаб чикариш ва сотиш хамда шу асосда ахоли юкори даромадлари даража-сини таъминлашга лаёкатлилигидир. Узбекистон Республикаси глобаллашув жараёнларида фаол катнашган тарзда миллий даражада унинг салбий окибатларини камайтириш ва баркарор иктисодий усишга эришиб бормокда.
Узбекистоннинг асосий ракобат устунликларига, хусусан, куйидагилар киради: кулай иктисодий-географик жойлашуви; катта ер, сув ва бошка табиий ресурслар, катор фой-дали казилмаларнинг мавжудлиги; кишлок хужалигини ривожлантириш тажрибаси, куп тармокли саноат комплекси; ахолининг юкори умумий таълим даражаси ва б.
Ўзбекистоннинг ракобат устунликларини яратиш ва улардан энг куп фойдаланишни, унинг ракобатбардошлиги даражасини оширишни таъминлайдиган ишлаб чикаришни модернизациялаш тадбирлари ва механизмлари тизимини ишлаб чикиш иктисодиётни таркибий ислох килишнинг асосий йуналишлари ва устуворликлари хисобланади. Умуман, Узбекистонда ракобат устунликларини амалга ошириш, хусусан, куйидаги омиллар билан тухтаб турибди: инновацион инфратузилманинг ривожланмаганлиги; бозор шароитида ишлаш имконини бера-диган менежмент тизимининг сустлиги, кадрлар тайёрлаш ва кайта тайёрлашнинг паст даражадалиги; товарлар ва хизматлар, капиталлар ва ишчи кучи ички бозорида ривожланган ракобат мухитининг мавжудмаслиги.
Ушбу максад утиш даври институтларини замонавий бозор иктисодиёти талабларига ва жах,он тенденцияларига жавоб берадиган институтларга айлантириш ва ривожлантириш жараёнлари оркали амалга оширилмокда. Урганилаётган сохада иктисодиёт ракобатбардошлигини ошириш ва таркибий кайта куришларнинг устувор вазифаларидан бири, хусусан, тадбиркорликни куллаб-кувватлаш инфратузилмасини шаклланти-риш хисобига корхоналар фаолияти трансакцион харажатларини пасайтириш хисобланади.
2017 йилга мулжалланган Дастурнинг боскичлари бозор муносабатларини кенгайти-риш боскичлари, ракобатбардошлиликни ошириш ва таркибий ислохотлар учун хамда иктисодиётнинг такрор ишлаб чикариш, тармок, технологик ва худудий тузилмаларидаги бозор талабларига мос радикал узгаришларни уз ичига оладиган иктисодиётни фаол таркибий кайта куриш учун институционал мухитни яра-тишни уз ичига олади. Бунда ташки бозорларга йуналтирилган инновацион ва инвестицион фаолиятни фаоллаштириш хамда янги фан сиFимли тармоклар ва ишлаб чикаришларни яратиш республика иктисодиётини таркибий кайта куришда алохида урин тутади хамда мамлакат ракобатбардошлигининг усишига ёрдам беради.