Оҳакнинг хоссалари. Оҳак қурилишга бўлак-бўлак, кукун, хамир ёки сўндирилмаган кукун ҳолатида келтирилади. Буларнинг зичлиги турличадир, яъни 50% сувли оҳак хамирининг зичлиги 1400 кг/м3 бўлса, кукун оҳакники 500 кг/м3, туйилган оҳакники эса 600 кг/м3 га тенг.
Оҳакнинг ёғли ва ёғсиз хиллари ҳам бор. Ёғли оҳакнинг сўниш даври ёғсиз оҳакка нисбатан кам бўлади. Давлат стандартларида кўрсатилишича, 1-навли ҳавойи оҳакда фаол оксидлар CаО+МгО миқдори 85% дан кам бўлмаслиги керак, 2-навда —75% дан, 3-навда эса 65% дан кўп бўлиши керак.
Оҳак сўниш тезлигига кўра, тез сўнувчи (20 дақиқагача) ва секин сўнувчи (20 дақиқадан кўп) хилларга бўлинади. Сўниш тезлиги деб, оҳакни сув билан қориштиргандан кейин, қоришманинг юқори ҳароратга кўтарилиши учун кетган вақтга айтилади.
Оҳакнинг қотиши. Оддий оҳак хамири билан тайёрланган қурилиш қоришмасининг қотиши бир неча кун давом этса, сўндирилмаган оҳак кукуни қоришмаси 30—60 дақиқада қотади.
Ўрта Осиёда ХИХ асрнинг ўрталарида оҳак қурилишда жуда кам ишлатилган. Қурилишда, асосан, ҳавода қотадиган боғловчи ашёлардан соғтупроқ билан ганчдан кенг фойдаланилган.
Гипсли боғловчи моддалар
Гипсли боғловчи моддалар куйдирилган гипс тошини майда қилиб туйиб олинади. Гипс тоши, асосан, таркибида икки молекула сув бўлган калсий сулфат CаСО4 2Ҳ2О дан иборат. Гипс тошининг куйдирилиш ҳароратига ва шароитига қараб қурилиш гипси, жуда мустаҳкам гипс ҳамда ангидридли цемент ҳосил бўлади.
Қурилиш гипси. Таркибида икки молекула сув бўлган калсий сулфатли чўкинди тоғ жинси гипсни (CаСО4 2Ҳ2О) ангидрид тошини (CаСО4) ва айрим саноат чиқиндиларини куйдириб гипсли боғловчилар олинади.
Давлат стандартларида кўрсатилишича, 1-нав гипс ишлаб чиқариш учун таркибида CаСО4 2Ҳ2О нинг миқдори 90%, 2-нав учун эса 65% дан кам бўлмаган табиий гипс тоши керак бўлади.
Табиий гипс тоши оқ рангли, қаттиқлиги Моос шкаласи бўйича 2, зичлиги 2200—2400 кг/м3 бўлган чўкинди тоғ жинсидир. Табиий гипс тошини майда қилиб туйиб, 160—170°C ҳароратда куйдирилса, қурилиш гипси ҳосил бўлади.
Икки молекула сув бўлган калсий сулфатни 65°C да қиздирганда у ўз хусусиятини ўзгартиради ва таркибидаги сув аста-секин йўқолиб, дегидротациялана бошлайди. Бунда ҳароратнинг ошиши ҳисобига гипс тоши 1,5 молекула сувни йўқотиб, 0,5 молекула сув-ли гипсга секин айланади, бу қуйидаги реакция билан ифодаланади.
CаСО4 2Ҳ2О CаСО4 5Ҳ2О 1,5Ҳ2О
Бундай боғловчи баъзан алебастр деб ҳам аталади.
Do'stlaringiz bilan baham: |