Қурилиш гипсининг хоссалари. Гипс сув билан қориштирилгандан кейин, у тезда қуюқлашиб қотади. Гипснинг қотиш жараёнида унинг ҳажми тахминан 1% кенгаяди. Бу ундан меъморчилик буюмлари тайёрлашда, ёриқларни беркитишда ва бошқа мақсадларда ишлатишга қулайлик туғдиради. Давлат стандартларида кўрсатилишича, қурилиш гипси қуюқланишининг бошланиши 4 дақиқадан кейин, охири эса 6 дақиқадан 30 дақиқагача бўлиши керак.
Гипснинг қуюқланиш даврини узайтириш учун унга махсус сусайтирувчилар қўшилади. Коллоид эритма ҳосил қилувчи ярим сувли гипснинг (зичлиги 2,5—2,8 г/см3 уюм тарзидаги ҳажмий оғирлиги 800—1100 кг/см3) эриш тезлигини сусайтирувчи ва натижада икки молекула сувли гипснинг кристалланишини секинлаштирувчи ашёлари сифатида суяк елими, казеин, желатин, глицерин, магний, калсий тузлари ишлатилади. Гипснинг қуюқланиш даврини узайтириш учун 60°C гача иситилган сув ҳам ишлатиш мумкин.
Сув таъсир этувчи иншоотларда қурилиш гипсини ишлатиш мумкин эмас. Aммо, ёғингарчилик ва муттасил таъсир этувчи намликдан холи бўлган жойларда ишлатилган гипс қониқарли чидамликка эга бўлади.
Нам муҳитда бўлган гипс буюмлар ўз мустаҳкамлигини 50% гача камайтиради. Сувга чидамлилик хусусиятини ошириш учун гипсдан тайёрланган буюм ва қисмлар сув таъсир этмайдиган моддалар билан шимдирилади. Уларнинг сирти бўялади ёки гипсга сўнмаган оҳак, цемент ва тош уни, кул ёки туйилган домна тошқоли каби моддалар қўшилади.
Қурилиш гипси янада кўпроқ туйилса, жуда майин ва тез қуюқланувчан қолипбоп гипс ҳосил бўлади. Қурилиш гипси сифатига кўра 3 навга бўлинади. Қурилиш ва қолипбоп гипс учун техник шартлар 6.1-жадвалда берилган.
6.1-жадвал
Қурилиш ва қолипбоп гипс учун техник шартлар
Гипснинг қотиши. Гипснинг қотиш жараёни унинг гидротацияланиши билан бошланади, яъни бунда ярим молекулали сувли гипс қайтадан кристалл ҳолатдаги икки сувли гипсга айланади:
CаСО4 0,5Ҳ2О 1,5Ҳ2О CаСО4 2Ҳ2О
Aслида гипснинг қотиши учун кам сув талаб қилинсада, гипс қоришмасини қулай жойланувчан қилиш учун сув кўп солинади. Буюмнинг мустаҳкамлигини ошириш учун ундаги ортиқча сув қуритиш йўли билан йўқотилади.
Гипс заррачалари гел деб аталувчи елимсимон ҳолатга киради, бу эса унинг гидратацияланиши деб аталади. Натижада, коллоид ҳолатдаги жуда майда заррачалардан ташкил топган гипс хамири ҳосил бўлади ва тез суръатда кристаллана бошлайди.
Қурилиш гипси пардадеворлар қуришда жуда кўп ишлатиладиган гипс плиталари (гипс билан ёғоч қипиғидан ишланган), «қуруқ сувоқ» деб аталадиган гипс тахталар (икки қоғоз орасига қўйиб қотирилган гипс тахта), деворбоп блоклар, равоқ буюмлари ишлашда катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, қурилиш гипси бино деворларининг ички томонини сувашда, наққошликда ва безак буюмлар тайёрлашда кўп ишлатилади. Гипс ўтга чидамли бўлганлиги учун, ундан бинони шамоллатувчи қурилмалар, лифт катаклари ва бошқалар тайёрланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |