Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри



Download 323,01 Kb.
bet75/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Ҳавоий боғловчилар — оҳак, гипсли боғловчилар ва каустик магнезит ва ҳ.к. Улар сув ва нам таъсирида бўлмаган шароитда қотиш хоссасига эга.
Гидравлик боғловчилар — фақатгина ҳавода эмас, балки сувда ва намликда ҳам қотиш хусусиятига эга. Масалан, гидравлик оҳак, портландцемент, гилтупроқли цемент, путссолан портландцемент, тошқолли портландцемент, кенгаювчи цементлар ва ҳоказо.
Боғловчи ашёларни ишлатишда қуйидагиларни билиш зарур: қоришманинг қуюқланиш даври, нормал қоришма олиш учун сув миқдори, сувнинг қоришма билан бирикиш даражаси, қуюқ­ланишида чиқадиган иссиқлик миқдори ва ҳ.к.
Боғловчи ашё сув билан қориштирилганда физик-кимёвий жараёнлар натижасида қуюқлаша бошлайди, унинг қўзғалувчан­лиги камаяди. Бунга боғловчи модда қуюқланишининг бош­ланиш даври, қўзғалувчанлиги бутунлай йўқолгандан кейин эса қуюқланишнинг охири (қотиш) деб аталади. Қуюқланиш даврига қараб боғловчилар 3 гуруҳга бўлинади:
— тез қуюқланувчи — қуюқланишнинг бошланиш даври 3-10 дақиқа. Бундай боғловчиларни ишлатиш ноқулай бўлганлиги сабабли, унга қуюқланишини сусайтирувчи махсус моддалар, масалан қурилиш гипси қўшилади;
— нормал қуюқланувчи — қуюқланишнинг бошланиш даври 30 дақиқадан кейин, охири эса 12 соатгача давом этади. Бундай боғловчиларга бетон ва қоришмалар тайёрлашда кўп ишлати­ладиган барча цементлар киради;
— секин қуюқланувчи — қуюқланиш 12 соатдан кейин бош­ланадиган ашёлар.
Барча боғловчилар қуюқланиш ва қотиш жараёнида ўзидан иссиқлик ажратиб чиқаради. Боғловчиларнинг қуюқланиш даври ва қотиш жараёни тез бўлса, унинг иссиқлик чиқариши ҳам ортади. Aйрим боғловчи моддалар, масалан, портландцементнинг 1 кг 7 кун давомида ўзидан 65 ккал (272 кЖ) гача иссиқлик чиқаради.


ҲавойИ боғловчи ашёлар


Ҳавойи оҳак. Оҳак таркибида 8% гача тупроқ бўлган калсий ва магнийли карбонат тоғ жинсларидан — бўр, оҳактош, доломит­лашган ва мергелли оҳактошни куйдириб жуда арзон, ҳавода қотадиган боғловчи ашё — ҳавойи оҳак олинади. Олинган маҳсулот бўлак-бўлак оқ ёки кулрангда бўлиб, у сувсиз калсий оксиди ва қисман магний оксидидан ташкил топган. Бунга сўн­маган ёки тош оҳак дейилади. Уни майдалаб қайновчи оҳак олинади.
Кондан келтирилган оҳактош, асосан шахтали, қисман айланма ёки доира шаклидаги хумдонларда 950—1100°C ҳароратда куй­дирилади.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish