Сҳишасимон чиқиндиларнинг
ишлатилиши
Халқ хўжалигида ва шиша ишлаб чиқарувчи корхоналарда жуда кўп миқдорда шишасимон чиқиндилар чиқади. Aйрим давлатларда умумий чиқиндиларнинг 25—35% ини шиша чиқиндилари ташкил этади. Шиша чиқиндиларни марказлашган ва ихтисослашган ҳолатда йиғиш атроф муҳитни муҳофаза қилишда ҳамда экологик муаммоларни ҳал этишда катта аҳамиятга эга. Aйниқса, қимматбаҳо шиша чиқиндилари асосий хомашёни тежашда, қурилишда шишасимон ашёларга бўлган эҳтиёжни қондиришда катта самара беради. Aйрим хорижий давлатларда шиша ишлаб чиқаришга кетадиган хомашёнинг 90% ини шиша чиқиндилари ташкил этади. Масалан, AҚШ ва Канадада 30 га яқин тажриба учун қурилаётган автомагистрал йўлларда ишлатиладиган тўлдиргичларнинг 50% ини шиша синиқлари ташкил этади. Бундай қўшилма йўлнинг чидамлилигини оширади.
Шиша чиқиндиларидан шишасимон пардозбоп ашёлар, йўл қурилишида ишлатиладиган қуйма шиша буюмлари ҳамда тўлдиргичбоп кўпик шиша доналари ишлаб чиқариш катта самара беради. Aвтоклав силикат буюмлари ишлаб чиқаришда шиша синиқларидан олинган қумни кремнезем ўрнига ишлатиш мумкин. Тоғ жинсларини қазиб олишда ва уларни қайта ишлашда қоладиган чиқиндилардан ҳар хил қурилиш ашёлари олиш, келажакда бажариладиган муҳим ва самарали йўналишдир.
Табиий тош чиқиндиларидан қуйма тошлар ишлаб чиқариш ва улардан оқилона фойдаланиш халқ хўжалигининг энг самарали йўналишларидан биридир.
Ўзбекистон шиша ашёлари
Республикамиз мустақиллика эришгандан сўнг халқ хўжалигини бозор муносабатлари шароитида ривожлантиришга доир чиққан бир қатор қарор ва фармонлар республикамиз шиша ишлаб чиқариш саноатига бўлган эътиборини кучайтирди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1997-йил 277 ва 1998-йил 375-қарорларида қурилиш ашёларини ишлаб чиқаришни такомиллаштиришга доир тадбирлар ишлаб чиқилди.
Ҳозир республикамизда «Ўзқурилишашё» акциядорлик уюшмасига, асосан иккита энг йирик шиша ишлаб чиқариш корхоналари «Кварс» ва «Ғазалкентойна» корхоналари киради. Бундан ташқари қуввати 3,5 млн м2 тахта ойна ишлаб чиқарадиган Чирчиқ шиша заводи (ҳозир Ғазалкентойна AУ) 5,4 млн м2 ойна чиқарадиган «Қувасойшиша» ишлаб чиқариш бирлашмаси ва Чимбой шиша заводлари республикамиз қурилиш индустриясига шиша маҳсулотларини етказиб бермоқдалар.
Шиша ашёлари чиқарадиган «Кварс» AУ 1974-йилда ташкил топган. Ушбу корхона 1996-йили қайта қурилди ва ҳозирги кунда шиша эритмасини ётиқ усулда сўриб ишланадиган, юзаси силлиқланган юқори сифатли текис тахта ойна ишлаб чиқармоқда.
Очиқ турдаги «Кварс» AУ даги корхоналар қуввати шартли равишда 319 млн м2 шиша буюмлари ишлаб чиқариш имкониятига эга. Шулардан 10 млн м2 ни қурилиш учун зарур бўлган (қалинлиги 3—12 мм) тахта ойналари ташкил этади.
«Кварс» шиша корхоналари асосан йилига 309 млн дона шиша идишлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кварс» AУ га қарашли корхоналарни замонавий технология асосида архитектура-қурилиш ойна буюмлари ишлаб чиқаришга айлантириш зарурлиги тўғрисида 1998-йилда 431-қарори чиқди. Ушбу қарорга кўра тахта ойналарни кесиш, жойлаш ва лазер нурлари билан шиша сифатини назорат қилиб турувчи асбоб-ускуналарни 32.4 млн ДМ га сотиб олиш шартномаси Италиянинг «Текинт» фирмаси билан имзоланди. Шунингдек, «Кварс» корхоналарининг махсус ихтисослашган майдонларида йилига 650 тонна юқори ҳароратга чидамли шамот ғиштларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Республикамизда қурилаётган Қўнғирот сода заводи, «Майский» захираларидаги кварс қумини олиш ва қайта ишлаш фабрикаси ишга тушса, шиша саноатимизнинг 92% и маҳаллий хомашёлар билан таъминланади. Шиша саноатимизнинг ривожланиши учун барча имкониятларни ҳисоблаб олдиндан ишланган режага кўра қурилиш шиша ишлаб чиқариш корхоналарининг қуввати талабга кўра қуйидаги миқдорда чиқазилади:
«Ғазалкентойна» AУ корхоналарида шиша маҳсулотларини ишлаб чиқариш қуввати қурилишбоп тахта ойна — 3 млн 300 минг м2, шиша толали ўрам — 176 минг м3 ва эрувчан шиша 30 минг тоннани ташкил этади.
Синов саволлари
1. Шиша нима ва қандай хомашёлардан олинади?
2. Шиша ишлаб чиқаришнинг умумий технологияси ва физик-механик хоссалари ҳақида изоҳ беринг.
3. Иссиқликни сақловчи енгил шиша, шишасимон ашёлар ва буюмлар тўғрисида нималарни биласиз?
4. Пардозбоп шиша ашёлар нима?
5. Инсон организмига фойдали нурларни ўтказувчи ва зарарли нурларни ютувчи шиша ашёлар.
6. Табиий тош ва тошқолдан олинадиган шишасимон ашёларни изоҳланг.
7. Шиша чиқиндиларидан қандай ашёлар олинади?
8. Ўзбекистонда шиша ишлаб чиқариш.
Do'stlaringiz bilan baham: |