Э. ҚОсимов, М. Aкбaров пaрдозбоп қурилиш aшёлaри


Цементни куйдирмай олиш технологияси



Download 323,01 Kb.
bet84/151
Sana23.02.2022
Hajmi323,01 Kb.
#155933
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   151
Bog'liq
Пардозбоп КурАшё ДАРСЛИК

Цементни куйдирмай олиш технологияси

Маълумки, цемент олиш жуда мураккаб, катта миқдорда иссиқлик энергияси талаб этувчи (1300—1450°C), қимматбаҳо асбоб-ускуналар керак бўлади. Бу борада, оғир саноат чиқиндилари асосида куйдирилмай олинадиган гидравлик боғловчилар ўз тех­нологиясининг соддалиги, жуда арзон, экологик муаммоларни ҳал этишда катта аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради. Уларнинг таркибида туйилган тошқол, қўшилма ва натрий ёки темир ишқорли эритмаларни ўзаро бирикишидан ҳосил бўлган модда бор. Ишқорли боғловчини илк бор Киев Қурилиш муҳандислари институти олимлари (В.Д. Глуховский раҳбарлигида) ихтиро этганлар.


Ўрта Осиё хомашёлари асосида ишқорли цемент ишлаб чиқариш технологиясини илк бор проф. Э. Қосимов, проф. A. Тўлаганов, проф. A. Aлиев, дотс. У. Газиев ва бошқалар илмий-амалий томондан асослаб бердилар. Ушбу йўналиш бўйича A. Aлиев ва A. Тўлаганов техника фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертация ёқладилар. Куйдирмай олинадиган ишқорли цемент бошқа цементлардан афзаллиги, бу унинг зарарли муҳитга чидамлилиги ва мустаҳкамлигидир. Уни олиш технологияси жуда оддий. Бунинг учун фосфор тошқоли, пўлат тошқоли, глиеж, содасулфат аралашмаси ёки калий ва натрий ишқорли чиқиндилар 5—6% намликда туйилади, тайёр цемент махсус силосларга жойланади. Куйдирилмай олинадиган ишқорли цементни 200 дан 1300 маркаларда ишлаб чиқариш мумкин.


Синов саволлари

1. Боғловчи моддалар нима, уларнинг минералогик ҳамда кимёвий таркибларини биласизми?


2. Ҳавойи боғловчиларнинг хиллари ва ишлатилишини изоҳланг.
3. Портландцемент нима, унинг хиллари ва хоссаларини биласизми?
4. Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ҳавойи боғловчи моддаларнинг хиллари, хомашё захиралари тўғрисида баён беринг.
5. Республикамиз вилоятларида жойлашган боғловчи моддалар ишлаб чиқарувчи корхоналарни биласизми?
7-боб


ПAРДОЗБОП ҚУРИЛИШ ҚОРИШМAЛAРИ

Қумли (ёки йирик тўлдиргичсиз) бетон деб аталувчи қурилиш қоришмаси, боғловчи моддалардан бирортасини (цемент, оҳак, гипс ва бошқаларни) сув, қум, рангли пигментлар ва ҳар хил қўшилмалар билан қориштириб тайёрланади.


Қурилиш қоришмалари сувоқчиликда, тош, ғишт, блоклар ва бошқалардан деворлар қуришда, деворбоп блоклар, плита-тахталар тайёрлашда ишлатилади. Қурилиш қоришмаларини тайёрлашда қум тўлдиргичларнинг йириклиги 5 мм дан ошмаслиги лозим.
Қурилиш қоришмалари (қуруқ ҳолатидаги) зичлигига кўра оддий — зичлиги 1500 кг/м3 дан катта ва енгил — зичлиги 1500 кг/м3 дан кичик бўлган хилларга бўлинади. Оддий қоришмалар учун тўлдиргич сифатида зичлиги катта бўлган (1500 кг/м3 дан катта) дарё тошларидан майдалаб ишланган қумлар, енгил хили учун эса ғовакли енгил қумлар (керамзит, аглопорит, пемза) ишлатилади. Қоришмадаги боғловчи моддаларнинг хилига кўра оддий ва пардозбоп қоришмалар — цементли, оҳакли, гипс- ли ёки мураккаб қоришмали цемент-оҳакли, цемент-тупроқли, оҳак-гипсли каби турларига бўлинади. Ишлатилишига қараб қориш­малар деворбоп, пардозбоп ва махсус қоришмаларга бўлинади.

Download 323,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish